Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кимга мазза, кимга аза?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун Зарафшонда бўлтб ўтган учрашувда жамоамиз сал бўлмаса мағлубиятга учраши мумкин эди. Аммо охирги дақиқада мағлубиятдан В.Шишелов голи эвазига қутулиб қолди. Биз мухлислар эса жамоамизни ушбу учрашувда ғалаба қилишини кутган эдик. Кейинги пайтларда "Насаф"нинг ўйинларини ҳадиксираб кузатадиган бўлиб қолдик. 

Ҳа, бу "Насаф" Усмон Тошев қўл остида бирин-кетин анти рекордларни такрорлашда давом этаяпти. 3 йилдан бери "Қизилқум"ни ютиб келган "Насаф" айни Тошев даврида уни юта олмади.

Бердиевни биргина дуранг учун бўшатишган эди, Усмон Тошевни эса кетма-кет омадсизликлар ҳам ўз постида ушлаб турибди. Нега?  Истеъфо учун яна нима керак? Балки "Насаф"ни 8-ўринга тушиб кетиши керакдир? Нима кераги бор шунча сарф-харажатни, кимга керак шунча шароит-у имкониятни? Агар энг севикли жамоамизни совринли ўринларда кўра олмасак? Балки, эндиги Қаршида "Машъал"дан қабул қилинадиган 5та гол-ми? Жамоа айни дамда ишонаверинг, анча кучсизланиб қолган. Қаршида "Насаф" "Шўртан"дан ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди, дурангга эса анча яқин ҳам эди. Мухлислар яхши кўрадиган ўйинчилар ҳам бирин-кетин заҳирага "михланмоқда". Нега биз мухлислар севадиган, ҳужумни ташкил қилиб берадиган ўйинчилар майдонга туширилмаяпти?

Жамоа ўйинида мантиқ йўқ, одам зерикканидан ухлаб қолади, ҳимоя эса умуман "проходной двор". Бердиев давридаги жамоа чемпионатдаги энг тартибли эди, ҳозир эса ҳар ўйинда камида биттадан гол ўтказиб юбораяпти "Насаф"имиз. Футболчилардан ҳеч бирини таниб бўлмайди. Кимга мазза, "Насаф" рақибларига мазза! Ҳада, мазза-де, рақобатчи ҳар иккинчи ўйинда йиқилаётгани. Биз мухлисларга-чи?..

Бу яна қанча давом этади?

Майли, ўйин қизиқарли бўлмасин, лекин натижа ҳам бўлмаяптику?

"Насаф" Бердиевдан кейин жуда кўп очколарни йўқотиб бўлди.

Қаерга қарасангиз "Насаф" мухлислари норози Усмон Қудратовичдан, ҳаммани кўнгли қолаяпти, "Насаф"дан.

Эҳ, "Насаф"им, шўнғиётган "Насаф"им...

Бироз ўтиб Усмон Тошевнинг "Насаф"даги фаолияти ҳақидаги статистик маълумотларни берамиз.

Манба: voha.uz
Киритилди: 08:54, 22.09.2012. Ўқилди: 4872 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик