Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шаҳриёр Жабборовда допинг моддаси топилгани борасида терма жамоамиз шифокори тушунтириш берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестида тақиқланган модда топилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалди. Шу боис мутахассис сифатида изоҳ қолдиришни маъқул топдим.

Авваломбор, бу масалада охирги нуқта қўйилмади. Чунки допинг текшируви учун футболчидан ўйиндан сўнг иккита махсус идишга (маълум миқдордаги пешоб ёки қон) намуна олинади. Шундан 1-намунада тақиқланган модда чиққанда 2-намунага мурожаат қилинади. Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсдан сўнг Жабборовдан олинган намунанинг биринчисида футболчи организмида оксандролон синтетик модда элементи топилгани борасида хабар берилган. Энди 2-намунада ҳам шу тасдиқланса, шундан сўнггина футболчи ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқланган моддани қабул қилган, деб топилади.

Хўш, бу модда футболчимиз организмига қандай тушиб қолди. Бир нарса аёнки, Шаҳриёр бу гормонал воситани атайин истеъмол қилмаган. Гап шундаки, бугунги кунда “спорт витаминлари” номи остида турли брендлар ўз маҳсулотлари билан бозорларни эгаллаб бормоқда. Улар рақобатда бир-биридан ўзиш учун турли “нағмалар” қилишдан тап тортишмаяпти. Шулардан бири: маҳсулотининг таъсирини кучайтириш ва бу орқали маҳсулот сотувини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига тақиқланган моддалардан қўшишдир. Ўша маҳсулотлар устидаги маълумот ёрлиғида ушбу биоқўшимча таркибида фақат витамин ва безарар қўшимчалар борлиги ёзилади холос, тақиқланган моддалар аралаштирилгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Айниқса, "тушунарсиз" бренд маҳсулотларида. Бу ҳолат ҳақида халқаро спорт тиббий ташкилотлари бир неча бор бонг уриб келишмоқда. Шу билан бирга оддий ҳаваскор учун мўлжалланган биоқоришиқлардан фарқли ўлароқ, профессионаллар фақат таниқли брендларнинг махсус сертификатга эга биоқўшимчаларидан фойдаланишини тавсия қилишади.

Бизнинг мисолда футболчимиз организм учун зарур бўлган оддий витамин ва биоқўшимчалар қоришмасини сотиб олган ва катта эҳтимол билан “тоза” бўлмаган бу қўшимчани жамоадаги витаминлардан ташқари ўз ҳолича истеъмол қилган. Натижада ихтиёрий спортчи қабул қилиши мумкин бўлган витаминли қўшимча футболчимиз учун “бошоғриғи” бўлиб турибди.

Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари, терма жамоалар, жумладан ЎФА фақат махсус сертификатга эга брендлар билан ҳамкорлик қилиб, барча терма жамоаларни зарур, ишончли витамин ва энергетик қўшимчалар билан таъминлаб келмоқда. Аммо ёшларимиз турфа рекламаларга учиб, кўп ҳолларда қўшимча тарзда ўзлари ҳам турли витаминларни истеъмол қилишаётгани сир эмас.

Хуллас, ушбу вазиятда Шаҳриёрни ўринсиз айбламаслигимиз, унинг ўрнида ихтиёрий спортчи спорт витаминлари бизнесидаги “нағма”лар қурбонига айланиб қолиши мумкинлиги, профессионал спортни танлаган ҳар бир инсон бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтишни жоиз топдим. Хуллас, барчаси хайрли якун топишидан умидвормиз.

Аброр Пирриев.

Манба: https://t.me/abrorpirmuhammad
Киритилди: 23:42, 17.04.2023. Ўқилди: 2819 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик