Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Бунёдкор" “Бухоро” дан устун келди"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Мамлакат чемпиони “Бухоро” жамоасини мағлубиятга учратиб яна ўз пешқадамлигига қайтди.

Австралияда “Аделаида Юнайтед” жамоасига қарши кечган Чемпионлар лигаси чорак финали биринчи учрашуви муносабати билан “қалдирғочлар” 20-тур доирасидаги ўйинини тақибчиларидан анча кеч ўтказди. Шу боисдан ҳам “Бухоро” билан ўйин олдидан “Бунёдкор” вакиллари турнир жадвалининг иккинчи поғонасига тушиб қолишганди. Пешқадамликка қайтиш учун эса бухороликлар устидан ғалаба қозониш талаб этиларди.

 

«БУНЁДКОР» – «БУХОРО» 1:0 (0:0)

Гол: Акмал Шораҳмедов 70

Огоҳлантириш: Дэвид Ония 51

«Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 8.Жавлон Иброхимов, 10.Шавкат Саломов (17.Камолиддин Мурзоев 69), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Артём Филипосян, 19.Жасур Ҳасанов, 20.Анваржон Солиев (33.Ян Козак 82), 22.Виктор Карпенко (14.Алибобо Раҳматуллаев 46), 23.Саҳоб Жўраев

«Бухоро»: 20.Сардор Қобулжонов, 2.Наоя Шибамура, 4.Дэвид Ония, 5.Георги Квесиешвили (6.Евгений Кочнев 85), 7.Алексей Николаев, 8.Жасур Ҳасанов, 9.Шаҳзод Сулаймонов, 11.Акмал Холмуродов, 17.Отабек Нарзуллаев (10.Азизбек Муротов 74), 21.Бахриддин Ваҳобов (14.Вохид Шодиев 64), 24. Асқар Мухиддинов

Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент), А.Снетков (Янгийўл), В.Лушин (Гулистон), Ш.Рўзиқулов (Қарши)

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)

24 сентябрь. Тошкент. “Жар” стадиони. 511 томошаби

Тажрибали мутахассис Тачмурод Агамуродов амалдаги чемпионга қарши ўта эҳтиёткор ҳимоя қўрғонини тузиб, қарши ҳужумда Нестеров дарвозасини ишғол қилиш тактикасини ишлаб чиқди. Жуда узоқ вақт “Бухоро” аъзолари мураббий кўрсатмасини тўғри бажариб келишди.

Биринчи бўлим давомида рақиб дарвозаси томон Лутфулла Тўраев, Шавкат Саломов, Анваржон Солиев, Жасур Ҳасанов каби ўйинчилар хавф солишди. Бироқ илк таймда тўпни дарвоза тўрига киритиш ҳеч кимга насиб этмади. “Бухоро”нинг япониялик легионери Наоя Шибамуранинг кучли зарбасини Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Сардор Қобулжонов қўриқлаган дарвоза олдидаги аксарият хавфли вазиятлар стандарт холатидан сўнг амалга оширилди. Шундай вазиятларнинг биридан Артём Филипосян самарали фойдаланди. Бироқ Қобулжоновнинг маҳорати тўпни дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймади. Кейинги вазиятда эса Акмал Шораҳмедовга рақиб аъзолари қаршилик кўрсата олишмади. Захирадан майдонга тушган Камолиддин Мурзоев тўпга илк тегинишидаёқ бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчакдан оширилган тўпдан сўнг “Бухоро” дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ўйнаган Акмал Шораҳмедов аниқ зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Ўйин охирларида жарима зарбасидан оширилган тўпни Алибобо Раҳматуллаев дарвозага йўллаши мумкин эди. Бироқ ёш футболчига озгина аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, “Бунёдкор” ўз ҳисобидаги очколар сонини 42тага етказиб, турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди.

Манба: fc.bunyodkor.com
Киритилди: 10:07, 25.09.2012. Ўқилди: 3947 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик