Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Брайтон 34 50
7 Челси 34 48
8 Брентфорд 33 48
9 Борнмут 33 48
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 32 43
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 33 33
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: “Бунёдкор” футболчиларида кучли характер бор

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.

- Ўйин майдоннинг бир томонида бўлди. Бир жамоа ҳужумда, иккинчиси эса тўлиқ ҳимояда ўйнади. Ўз дарвозаси дахлсизлигини ўйлаб майдонга чиқадиган жамоаларга қарши ўйнаш ва уларга гол уриш қийин. Яқинда бу ҳақда Эдгар Яковлевич ҳам гапириб ўтганди. Иккинчи бўлимда Шораҳмедов муҳим голга муаллифлик қилди ва ўз ҳисобимизга уч очко ёзиб қўйдик. Натижадан қониқдим аммо ўйинимиз борасида қаноатланганим йўқ. Бу ўтган ҳафтада “Аделаида Юнайтед”га қарши кечган оғир ўйин ва олис сафарга турли йўналишлар орқали бориб келишдаги толиқишлар билан боғлиқ, - деди Миржалол Қосимов.

- Кейинги ҳафтада “Аделаида Юнайтед”га қарши ОФК Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувини ўтказасизлар. Меҳмонда қўлга киритилган ижобий натижа ҳамда рақибнинг асосий ҳимоячиси Найжел Бугарднинг Тошкентдаги баҳсда майдонга туша олмаслиги Сизларни хотиржамликка ундамаяптими?
- Асло йўқ. Австралиядаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтгандим, “Аделаида” билан жавоб ўйинигача бизнинг бошқа режаларимиз бор деб. Бугун “Бухоро” билан ўйинимиз ўтди, энди Бекободда “Металлург”га қарши майдонга чиқамиз. Шундан сўнг футболимизнинг 100 йиллик байрам шодиёналарини юқори савияда ўтказиб олишимиз даркор. Кейингина “Аделаида Юнайтед” билан жавоб баҳси ҳақида бош қотирамиз. Аслида ҳозирга кунда австралияликларга қарши ўйинда қўлланиладиган режаларимизни мураббий сифатида ўйлаб юрибман. Бироқ футболчиларнинг бор эътиборлари “Металлург” билан баҳсга қаратилган.
Бугунги кунга келиб чемпионатимизда олтин медаллар учун 3-4та жамоа кураш олиб боряпти. Бор эътиборни Чемпионлар лигасига қаратиб, миллий чемпионатни унутиб қўймоқчи эмасмиз.

- Клубдаги молиявий қийинчиликларга қарамасдан жамоангиз ёмон натижалар қайд этмаяпти. Чемпионлар лигасининг Шарқий минтақасидаги гигант жамоалар ортда қолдирилди. Чорак финалнинг биринчи ўйинида “Аделаида Юнайтед” майдонидан яхши натижа билан қайтилди. “Бунёдкор”нинг чемпионатда ва кубок баҳсларида ғолиб чиқиши учун яхшигина имконияти бор. Айтингчи, жамоангиз нимани ҳисобига бундай натижалар қайд этяпти?
- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, бу мавсум бизга осон бўлмаяпти. Узоқ сафарларга бўлаётган парвозлар ва учта фронта олиб борилаётган жиддий кураш ўйинчиларнинг кучли толиқтиради. Шунга қарамасдан, қўл остимда тўп тепаётган футболчилар мавсум аввалида қўйилган вазифа сари дадил одимлашмоқда. Ойлик маошларимизни вақтида оляпмиз. “Бунёдкор” футболчиларида кучли характер бор. Улар бу ҳислатни намойиш эта олишяпти. Бундан жуда хурсандман.

- Характер ҳақида гапириб ўтдингиз. Футболчиларда бундай ҳислатни уйғотадиган ким: мураббийми ёки футболчилар ичида қандайдир ташвиқотчи бўлиши лозимми?
- Айтишадику, чўпонсиз қолган подани бўри ейди деб! Ўзингиз хулоса чиқариб олаверинг.

- Терма жамоа хусусида сўрамоқчи эдим. Маълумотларга қараганда, 12 октябрь кунги Ироқ билан ўйин бекор бўлган. Ироқ термаси Бразилия билан ўйнашни маъқул топибди. Бу ҳақда Сизга маълумот етказишдими?
- Ха, Асқар Толибжонов телефон орқали хабар қилди. Ироқликлар билан келишув қоғозда расман амалга ошганми ёки оғзаки бўлганми билмадим. Менга етказишларича, ҳозирги кунда Саудия Арабистони терма жамоаси билан музокара олиб бориляпти.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:28, 25.09.2012. Ўқилди: 4137 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик