Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бенфика»нинг «мотор»и ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Бенфика» ЕЧЛ чорак финалида «Интер» билан тўқнаш келгунига қадар жорий мавсумда Чемпионлар лигасида бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмаган ва апрель ойига келиб Португалия чемпионатида 10 та ғалабали серияни қайд этган эди. Бироқ кутилмаган дақиқаларда Лиссабон «бургутлари» пасайишни бошлади. Эндиликда Рожер Шмидт жамоасида кетма-кет учта мағлубият бор - ички лигада «Порту»дан (1:2), «Чавес»дан (0:1) ва Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финалида «Интер»дан (0:2). Жавоб ўйинида «Бенфика» мўъжиза кўрсата олмади, ярим финалга чиқиш учун камида иккита гол уриши керак эди, бироқ бунинг иложи бўлмади. Клубнинг яхши тўпурари, ҳужумчи Гонсалу Рамуш (барча мусобақаларда 25 та гол) бўлса, энг яхши ассистенти ҳимоячи Алехандро Гримальдо бўлиб турибди.

Қанот ҳимоячисининг голли узатмалар сони бўйича жамоа етакчисига айланиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Аммо 27 ёшли испаниялик футболчи «Бенфика»нинг Чемпионлар Лигаси ва Примерадаги энг самарали ассистенти ҳисобланади. Ушбу мавсумда у Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Маккаби Ҳайфа» ва «Ювентус» билан учрашувларда ва «Бругге» билан плей-офф ўйинида жамоасига катта ёрдам берди.

Гримальдонинг «Бенфика»даги ролини тушуниш учун яна бир қанча статистикалар бор. Мавсум давомида барча мусобақаларда Алехандро 91 та асосий узатмани амалга оширди - бу жамоадаги энг яхши натижа. Чап қанот ҳимоячиси 54 та голли вазият яратди. Бу Рафа Силвадан (60) кейинги иккинчи энг яхши натижадир. Қолаверса, испаниялик зарбалар сони бўйича ҳам кучли 4 ўриндан жой олди (86 та муваффақиятли зарба). Техник кўрсаткичлар бўйича Гримальдо юқори даражада ўйнайди. Унинг бу мавсумдаги одатий голли узатмалари чап қанотдан олдинга зарба бериш ва жарима майдончаси ёки дарвозабон чизиғига тўғридан тўғри тўпни узатиш.

Гримальдо «Барселона» тарбияланувчиси. У беш йилни каталонияликларнинг фарм-клубида ўтказди ва у ерда ҳам кўп голли узатмаларни амалга оширди (92 ўйинда 12 та). Шунга қарамай, иқтидорли чап қанот ҳимоячиси «кўк-анорранглилар»нинг биринчи жамоасига фойда келтирмади. Ёш футболчи фаолиятининг чўққисида бўлган Жорди Альбага ўзи кутган рақобатни тақдим қила олмади.

2016 йилнинг январида Гримальдо «Бенфика»га жўнаб кетди: Каталония клуби ўша пайтда 20 ёшли ҳимоячини атиги 2,1 миллион еврога сотганди ва деярли етти ярим йил давомида Алехандро чап қанотни «ёқиб» юборди. Қизиғи шундаки, бу трансфердан олдин «Барса» фарм-клуби сардори Гримальдо ўшанда «кўк-анорранглилар»ни бошқарган Луис Энрикедан норозилигини омма олдида очиқ билдирган эди.

«У менга ҳеч нарса демади ва мен у билан ҳеч қачон алоқага чиқмадим. У билан гаплашадиган ҳеч нарсам йўқ. Мен мураббийим билан ишлайман ва у билан яхши муносабатдаман. Биринчи жамоа мураббийи ўз футболчилари билан, мен эса ўз жамоам билан қоламан», - деди Алехандро.

Гримальдо «Бенфика» сафида 296 та ўйинда 63 та голли узатмани амалга оширган. У жуда кўп гол урди - 24 та гол. Нега Гримальдо ҳамон «Бенфика»да? Топ-клублар испанияликка даъво қилишди, аммо Лиссабон раҳбарлари ҳимоячи учун жуда кўп пул талаб қилишди - 30 миллион евро. Эҳтимол, потенциал харидорлардан бирини Алехандронинг ҳимояда мукаммал эмаслиги билан боғлиқ омил тўхтатгандир, гарчи замонавий футболда бу кўринмаса ҳам.

Жорий мавсум охирида Алехандронинг Лиссабон клуби билан шартномаси тугайди. Миш-мишларга кўра, «Барселона» ўз футболчисини эркин агент сифатида ортга қайтариб олмоқчи. Улар Гримальдога «Ювентус» ва «Милан»дан қизиқиш бўлгани ҳақида ёзишган. Қишки трансфер ойнаси ёпилгач, бош мураббий Рожер Шмидт испанияликнинг ҳали ҳам Лиссабонда қолишига ишонмайроқ фикр билдирди.

«Гримальдо - биз учун асосий ўйинчи, у ажойиб футболчи. Фидойилик, мотивация, менталитет: буларнинг барчаси у билан энг юқори даражада содир бўлади. Алехандро 90 дақиқа ҳимояда ва ҳужумда астойдил ҳаракат қилади. У жуда яхши ўйнайди ва клуб уни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Гримальдо қолади деган умиддаман. Мен унга мураббийлик қилишни давом эттирмоқчиман, лекин мен реалистман – биз футбол олами қандай эканини биламиз», – деди мураббий. «Интер»га қарши биринчи ўйинда Алехандро самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади, аммо «нерадзуррилар» «Бенфика»нинг чап қанотини маҳкам ёпди деб бўлмайди. Гримальдо учта зарба берди, тўртта асосий узатмани амалга оширди ва битта хавфли лаҳзага эга бўлди. Ўша куни унга омад кулиб боқмади. Миланда эса у шерикларининг битта голига ассистент бўлди. 

Киритилди: 06:27, 20.04.2023. Ўқилди: 1943 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик