Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Дортмунд»нинг янги юлдузчаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан бир неча ой муқаддам Жюльен Дюранвиль номи ҳатто она-юрти Бельгияда ҳам кўпчиликка нотаниш эди.

Сентябрь ойи аввалида қайд этилган камёб натижа уни бутун мамлакатга танитди: 16 ёшли йигитча бир ҳафта ичида Бельгиянинг олий ва иккинчи дивизионларида ўзининг дебют голларини амалга оширди. Шу тариқа Жюльен 2006 йилда туғилган тенгдошлари орасида биринчи бўлиб гол урган футболчига айланди. Бундан ташқари, «Андерлехт»нинг энг ёш тўпурарлари рўйхатида 4, ўриндан жой олди.

Шундан кейин Дюранвиль асосий жамоа таркибида кўпроқ майдонга туша бошлади. Бироқ тез орада мушаклари шикастланиши оқибатида майдонга туша олмай қолди. Лекин унинг «Андерлехт» асосий таркибидаги 373 дақиқалик иштироки 2006 йилда туғилган ёш иқтидорлар ўртасида топ-лигалар ўнлигида пешқадам бўлиб олиши учун етарли бўлди. Қўшимчасига, уни ўз таркибига қўшиб олишга қарор қилган Дортмунднинг «Боруссия»си навқирон вингер учун 12,5 млн. евродан воз кечди. Вақти келиб, Дюранвиль бошқа жамоага сотиладиган бўлса, «Андерлехт» қўшимча даромадга эга бўлади.

Нима учун «Андерлехт» ўзининг энг зўр тарбияланувчисидан воз кечди ёки айнан ҳозир сотиб юборди?

Асосий сабаб шундаки, сўнгги йилларда Бельгиянинг энг номдор ва совриндор жамоаси молиявий муаммолар исканжасида қолган. Кўпмиллионли қарзлар, турли тўловлар ва бошқа харажатларни қоплаш учун спортдаги натижалардан олинаётган даромад камлик қилмоқда. Шундай мураккаб вазиятда иқтидорлар булоғи сифатида донг таратган машҳур академия тайёрлаб бераётган ноёб иқтидорларни сотишга тўғри келмоқда.

«Биз учун сотиб юборишни режалаштирмагандик. Бироқ клубимиздаги молиявий ҳолат шу қадар аянчлики, келишувларни амалга оширишга мажбур бўляпмиз» - айни пайтда «Андерлехт»нинг собиқ спорт директорига айланган Петер Вербекенинг мазкур эътирофи Дюранвиль ҳақида эмас, 2020 йилда «Ренн»га сотиб юборилган Жереми Доку ҳақида эди. Бироқ исм-шариф ва сананинг ўзгариши вазиятни ўзгартира олмайди. Бундан ташқари, «Андерлехт» уни иккинчи марта қўйиб юбормаётганини билганида, (дортмундликлар ўтган йил ёзида ҳам Жюльенга харидор бўлгандилар) Дюранвиль аввалги шижоати билан тўп сура олмаган бўларди. Юқорида зикр этилган мушаклар шикастланиши ҳам эътиборга молик жиҳат. Балки, бельгияликларни Дюранвилнинг Доку каби жароҳатга мойил эканлиги ташвишлантиргандир. Нима бўлганда ҳам, ёш иқтидорнинг саломатлиги - энди «Боруссия»нинг муаммоси. Жюльен тиббий кўрикдан ўтган - демак, ишга яроқли.

Ҳа, ҳозирча ютуқ «Андерлехт» томонида. Мухлислар Дюранвиль учун шунча маблағ ундирган янги спорт директори Йеспер Фредбергга таҳсин айтишмоқда. Лекин яқин келажакда Жюльен саломатлигини тиклаб, юксак салоҳиятини намойиш этганида, «Дортмунд»нинг зукколигидан ҳайратда қолишлари ҳеч гапмас.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:39, 20.04.2023. Ўқилди: 3184 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик