Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзги трансферлар яқин. "Барселона"ни кимлар тарк этиши мумкин?

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Биз ёзги трансфер ойнасида "Барселона" сотиши мумкин бўлган футболчиларни саралаб кўрдик. Асосий сабаб жамоада пул етишмаслиги ва молиявий муаммолар. Қуйида эса "Барселона"дан кетиши мумкин бўлган номлар ҳақида сўз юритамиз. 

Гави (Испания, ярим ҳимоячи, 18 ёш)

"Челси" Гавини қўлга киритиш орқали таркибини кучайтирмоқчи, аммо "Барса" бошлиқлари футболчини қўйиб юборгиси келмайди. Хави аллақачон футболчига таянишини айтган. Шундай экан Гавининг жамоадан кетиши молияий муаммолар бартараф этилмаса амалга ошиши мумкин. 

Франк Кессье (Кот-дЪИвуар, ярим ҳимоячи, 26 ёш)

"Кўк анорранглилар" бу ёзда Кессьени 25-30 миллион евро эвазига сотиши мумкин. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Франкни "Интер" ҳарид қилмоқчи. Бу трансфер "Барселона" учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Негаки, футболчи ўтган йили каталонияликлар сафига эркин агент бўлиб келган эди. 

Ансу Фати (Испания, вингер, 20 ёш)

Ансу Фатининг отаси Боранинг жамоа ҳақидаги танқидий баёнотлари футболчининг ёзги трансфер ойнасида сотувга қўйилишига сабаб бўлди. Фати бир неча йил олдин "Барселона"нинг келажаги бўлиши кутилган эди. Аммо воқелик бундай бўлиб чиқмади. 

Хорди Альба (Испания, 34 ёш)

Алба шартнома муддати тугагунча (2024 йил ёзи) "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас, бироқ раҳбарият агар футболчи маошини камайтирмаса, шартномани бекор қилишига шама қилган. Афсоналар ҳам молиявий муаммолар сабаб азият чекишмоқда. 

Серхио Бускетс (Испания, ярим ҳимоячи, 34 ёш)

 Футболчи клубнинг молиявий ахволидан хавотирда - агар томонлар муроса топмаса, Серхио ё МЛСга ёки Саудия Арабистонига кетади. 

Усмон Дембеле (Франция, вингер, 25 ёш)

Маблағ етишмаслиги туфайли "Барса" Дембеле билан ҳам хайрлашиши мумкин. "Ньюкасл" мавсум охирида клуб Чемпионлар лигасига чиқса, футболчи учун курашиш ниятида.

Эрик Гарсия (Испания, ҳимоячи, 22 ёш)

Ҳимоячи сифатида Гарсия мавсумни омадсиз ўтказмоқда ва сотувга қўйилиш хавфи остида. Аммо у таянч ярим ҳимоячиси ролида ўсишга эришди. Эҳтимол, раҳбарлар у ҳақидаги фикрларини ўзгартириши мумкин.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 15:12, 23.04.2023. Ўқилди: 5366 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик