"Тоттенхэм" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Райан Мэйсон "шпорлар" ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида фикр билдирди.
"Бу ерда Англияда одамлар Харри Кейннинг қанчалик яхши эканини қадрлашмайди. У ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган футболчи. Унинг мураббийи бўлиш бахт. Бу мамлакат бизда ўзига хос истеъдод эгаси ўйнаётганини қадрлаши керак. Дунёнинг энг яхши ва энг ақлли ўйинчиларидан бири", - дея Мэйсон сўзларидан иқтибос келтирган инсайдер Фабрицио Романо.
29 ёшли ҳужумчи “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у лондонликлар сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Кейннинг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).