Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 15.06.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 15.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 15.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 12 24
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Пахтакор 12 19
6 Нефтчи 10 19
7 Бунёдкор 12 18
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қизилқум 12 12
13 Қўқон-1912 12 12
14 Сўғдиёна 12 10
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 12 6

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал
12-тур ОКМК 0-0 Шўртан
12-тур Бунёдкор 1-1 Пахтакор
12-тур Қизилқум 0-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тўпурар ва келажак юлдузи. Ла лигада кечаги куннинг икки ёрқин воқеаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Испания Ла лигасида тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларда ҳамманинг эътибори "Реал" - "Алмерия" ҳамда "Барселона" - "Бетис" учрашувида бўлди. Икки ўйин ҳам кутилгн жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якун топди. Шунингдек, икки ўйинда ҳам эътиборга молик воқеа юз берди. Биринчиси Бензема, иккинчиси эса Ламин Ямал исмли йигитча билан боғлиқ. Қуйида шу ҳақида тўхталамиз.   

Бензема - тўпурар

Карим Бензема ўзининг "Реал Мадрид" афсонаси сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлашда давом этмоқда. Кеча "Алмерия"га қарши ўйинда у "Қироллик клуби" сафидаги 350-голини киритди. Флорентино Перес ўйиндан сўнг Каримга эсдалик футболкасини совға қилди.

Франциялик футболчи "Бернабеу"да хет-трик қайд этган ва ҳозирда клубдаги 14 мавсумда 642 та ўйинда 352 та гол урган. Карим "Реал" футболчилари орасида фақат Криштиану Роналдудан (451) ортда. Бензема ҳисобида Ла Лигада 236 та, Чемпионлар Лигасида 78 та, Қирол кубогида 25 та, Испания Суперкубогида 7 та, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 та ва Европа Суперкубогида 2 та гол бор.

Карим учун энг сермаҳсул мавсум 2021/22 йилги мавсум бўлди - у 44 та гол урди, Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Натижада, 2022 йилда "Олтин тўп"ни айнан француз қўлга киритди.

Ламин Ямал - Келажак юлдузи 

"Ямал Мессига ўхшайди, чунки у олдинги чизиқда ўйнаш учун табиий истеъдодга эга, бундайларни топиш қийин", деди Хави 15 ёшли Ламин Ямал катталар сафида дебют қилгандан кейин.

“Ламин 15 ёшли болага ўхшамайди, у жуда етук. У [ўйнашга] тайёр ва яхши машқ қилади. У бу клубда бутун бир даврни нишонлаши мумкин", - дея қўшимча қилди "Барса" бош мураббийи.

Ямал 83-дақиқада майдонга тушганига қарамай, катта таассурот қолдирди. Ўсмир прессингдан сўнг гол уришга яқин қолди ва Усмон Дембелега голли узатма беришга яқин келди.

Ламин Ямал "Барселона"да дебют қилган энг ёш футболчи бўлиб "Барселона" тарихига кирди. "Барселона" "Камп Ноу"да "Реал Бетис"ни қабул қилди ва ўйин сўнггида «кўк-анорранглилар» 4:0 ҳисобида олдинда бораётганида, Хави ёш ҳужумчига имконият беришга қарор қилди.

Ямал 2007 йил 13 июлда туғилган ва ҳозир у атиги 15 ёшда. Кеча у 83-дақиқада Гавини алмаштирди. Ўзининг қисқа муддатли чиқиши давомида футболчи мухлисларга ўз иқтидорини кўриш имкониятини берди.

Сўнгги ўйин тўпурарларидан бири бўлган Рафинья Ямалнинг ақл бовар қилмайдиган ютуғини қайд этди.

“Мен унга 15 ёшлигимда вилоятим клубида ўйнаганимни айтдим ва у бу стадионга мухлислар кўз ўнгида борган - бу ақл бовар қилмайдиган! У деярли гол урди!” - дея Рафиньянинг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universe.

Хави шогирдлари Ла Лиганинг 32 ўйинида 79 очко тўплаган ва турнир жадвалида "Реал"дан 11 очко олдинда бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:58, 30.04.2023. Ўқилди: 4088 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.