Солигорскнинг "Шахтёр" клуби Беларусь чемпиони унвонидан маҳрум этилди.
Эслатиб ўтамиз, клуб 2022 йилда "Бельшина"га қарши келишилган ўйин (4:1) ташкил қилганликда гумон қилинган эди, бу ғалаба "Шахтёр"га қаторасига учинчи чемпионликни қўлга киритиш имконини берди.
Беларусь футбол федерацияси (АБФФ) тартиб-интизом қўмитаси интизомий иш натижалари бўйича ҳукм чиқарди.
Шундай қилиб, "Шахтёр" Беларусь чемпиони - 2022 унвонидан маҳрум қилинди, Беларуснинг 2023 йилги чемпионатида Солигорск кубигидан 30 очко олиб ташланди. Шунингдек, "Шахтёр" 2024 йилги мавсумда 20 очкодан маҳрум бўлади. Бундан ташқари, "кончилар" 370 000 Беларусь рубли (150 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилди.
Шунингдек, суд жараёни якунларига кўра 2022 йилги мавсумда иккинчи ўринни эгаллаган "Энергетик-БГУ" ҳам жазоланди. Клуб 2023 йилги мавсумда мукофотлардан маҳрум қилинди ва 20 очко олиб ташланди. Клуб 2024 йилги чемпионатда ҳам жарима очколарига эга бўлади.
"Бельшина" 2023 йилги мавсумда 10, 2024 йилги мавсумда эса 5 очко билан жаримага тортилади.
Қоидага мувофиқ АБФФ Интизом кодексининг 64-моддасига биноан, ушбу қарорлар қабул қилинган пайтдан бошлаб 10 кун ичида Апелляция қўмитасига шикоят қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мавсумда "Энергетик-БГУ"да ўйнаган ҳамюртимиз Бобур Абдиҳолиқов чемпионатнинг бир қатор номинацияларида ғолиб чиққанди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).