Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алессио Таккинарди: «Ювентус» футболчилари ғурурларини кўрсатадиган вақт келди...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ювентус» билан жами 14та соврин ютган яқин ўтмишдаги номдор ярим ҳимоячилардан бири Алессио Таккинарди «бьянконерлар»нинг жорий мавсумдаги ўйинларидан хурсанд эмас.

 Унда жамоага нисбатан ишончсизлик бордек, ҳарқалай, бугунги «кекса синьора»дан ҳафсаласи пир бўлган кўринади. «Клуб тарихи ва унинг ДНКсини ҳисобга олсак, Италия кубоги ярим финалида «Интер»га қарши кечган учрашувларни қабул қилиш жуда оғир. Лекин клуб охир-оқибат, жамоатчилик фикрини эшитишидан умидворман. «Ювентус» жорий мавсум таркиб танлашдан тортиб, ўйинларга муносабатгача - барча-барчасида орқага кетди. Тўғри, жамоа ютқазиши мумкин, аммо ҳар қандай ҳолатда бор кучни майдонда қолдириш бошқа гап. Хуллас, курашмаслик ва итоаткорлик «Юве»га асло ярашмайди, айниқса, «Интер» каби рақибга қарши баҳсларда» - бу Таккинардининг бугунги «кекса синьора»га берган оддий ва лўнда баҳоси.

- Ҳакам «Болонья»га қарши ўйинда «Ювентус» зарарига хато қарорлар чиқарди ва Куадрадо кескин муносабат билдирди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Менимча, барчаси ғазабнинг портлаши, холос. Ўша ўйинда монитор ишламади, лекин менимча, ҳакамлар қаттиқ адашишгани йўқ. Умуман, Куадрадо менга ёқади, чунки зарур паллада ғазабланишни билади. Унинг ҳолати - одамни «телба» қилувчи жорий мавсум жамоадаги мавжуд ноқулайлик кўзгуси. Ҳозир тафсилотларга атрофлича тўхталишни хоҳламайман, лекин турнир жадвалида ғайритабиий ҳолда «беланчак» бўлиш, мавсум учун мақсаднинг мутлақ ноаниқ эканлиги ёқимсиз, албатта. Бунга қўшимча равишда жамоага нисбатан қандайдир қарама-қарши ҳукм­лар эълон қилинди. Табиий­ки, барчаси бир бўлиб, мавсумни «Юве» учун жуда мураккаблаштирди. Боз устига, можаро ҳали тугамади, чунки суд жараёни давом этмоқда, жумладан, УЕФАники ҳам.

- Куадрадо кўплар ҳолатларда «Ювентус»га қарши қарор чиқарилаётганидан нолиди. Жамоа шунга қарамай, олдинга силжишда давом этяпти, чунки рақиблар ҳам барқарор ўйнашмаяпти. Сизнингча, колумбиялик футболчи қайси ҳолатларни назарда тутмоқда?

- Унинг айнан қайси ҳолатлар юзасидан гапиргани мен учун мавҳум. Фикримча, ҳакамлар корпусининг ижобий ёки салбий таъсир қиладиган қарорлари ҳамиша кузатилади ва охир-оқибат, улар бир-бирини қоплайди ҳам кўп ҳолларда.

- Мунозарали вазиятларни бир четга сурсак, «Ювентус»нинг ҳозирги динамикасини қандай баҳолайсиз?

- Мухлис сифатида жамоа ўз ўйинини кўрсатишга уринаётгани ва айрим тўсиқлар олдида тўхтаб қолмаганидан хурсандман. Бироқ вақти-вақти билан сусткашликлар ҳам рўй бермоқда, барибир. Масалан, «Интер»га қарши охирги ўйинни олайлик: чемпионатдаги 3та мағлубиятдан ке­йин тарихий рақиб билан баҳс­да ғазаб ўтида ёнаётган шижоатли ва портловчи «Юве»ни кўришни кутгандим, лекин амалда жамоа ўта итоаткор, баъзан жуда пассив ҳаракатланди. Худдики, қандайдир ўртоқлик учрашувига тушгандек туюлди ҳатто.

- Умуман, бу мавсум «кекса синьора»га аввало, нима етишмаяпти?

- Бу борада гапиришдан олдин адолат учун бўрон мисоли судлашувлар жамоага жиддий зарба берганини айтиш керак. Лекин факт шуки, ушбу тўс-тўполон бошланишидан олдин ҳам «Юве» кучли таассурот уйғотмаганди. Фикримча, Аллегри ҳам, футболчилар ҳам, қолаверса, жамоанинг барча аъзолари бир йўналишдаги вазифа билан чекланишган. Дейлик, бор эътибор ЧЛга қаратилган.

- «Юве» ҳужумчиларининг гол уришда қийналишаётганини нима билан изоҳлаш мумкин?

- Бу масалада танқидий оҳанг­да гапиролмайман: футболда ҳужумкор ўйинни афзал кўрадиган мураббийлар қатори асосий кучни мудофаага йўналтирадиганлари ҳам бор. «Юве» бош мураббийининг танлови - фаол ҳужум эмас, тартибли ҳимоя. Шунинг учун унга Рабьо каби ижрочи керак. Жамоага олдинги чизиқда катта бўшлиқни айнан франциялик плеймекер таъминлаши кўзда тутилган.

- Қизиқ ҳолат: «Ювентус» -15 очколик жарима қароридан сўнг бинойидек натижа кўрсатди, қарор бекор қилингач эса аксинча, бўшашди...

- Чунки турнир жадвалида пастга тушиш «Ювентус» ғурурини қўзғатди, очколар қайтарилганидан сўнг жамоанинг тезликни бирдан йўқотгани эса муаммо борлигидан далолат. Бу жуда ачинарли. Зеро, «Юве» диққат марказига тушганида, деярли очко йўқотмаслигини амалда исботлади. Ҳаммаси футболчиларга боғлиқ. Энди ўша ғурурни қайта кўрсатиш вақти келди. Мағрурлик футболчилар, балки кийиб юрган либослари учун ҳам зарур.

- Чемпионатда 2-ўрин ва ЕЛда финал: «Ювентус» жорий мавсум учун қўйилган вазифаларни уддалай оладими?

- Албатта, ушбу миссияларни бажариш имкони бор. Жамоа лоақал охиригача чинакамига курашишини кўрсатиши керак. Асосийси, «Ювентус» рақиблар учун мулойим эмас, олдингидек ёқимсиз кучга айланса, бас. Ҳозир эса жамоа ғалаба қозонмасликка ўрганиб қолгандек. Эҳтимол, майдонда ўзларини кўрсатишга улгурган ёшларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, Гатти кабиларга. Мен ҳамиша шу йигитдек ўйнашга интилганман. Мавсум якунида клуб раҳбарияти жумладан, Аллегри ишига холис баҳо беради, менимча. Таҳлил учун балки Дель Пьеро таклиф этилар, ҳар ҳолда, унинг хулосаси клуб учун катта аҳамият касб этади, менимча. Оддий айтганда, мавсум тугагач, «Юве» уйқуга кетмаслиги керак.

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:57, 18.05.2023. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик