Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба.

Футболчиларимизни қандай қимматбаҳо совғалар кутаётгани маълум бўлди [6038]

Ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ваъда қилди (видео) [4413]

Винисиус Бразилия — Эквадор учрашувидан сўнг Анчелоттини қўллаб-қувватлади [2974]

Миллатлар лигаси. Испания - Франция - 5:4 (видеошарҳ) [2732]

Бразилия терма жамоаси Анчелотти бошчилигидаги илк ўйинда Эквадорни мағлуб этолмади (видеошарҳ) [2712]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони [2534]

Тимур Кападзе: «Энди халқимиз бемалол музқаймоқ ейиши мумкин!» [2375]

"Реал" Мастантуоно билан 2031 йилгача шартнома имзолади [2361]

Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлаш маросими ўтказилади [2264]

Мастантуоно Аргентина тарихидан жой олди [2110]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жорий мавсумда "Арсенал" етти томонлама бошқа АПЛ жамоаларидан устунлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Арсенал" Англиядаги иккинчи энг яхши жамоа. Ҳа, бу сўз жарангдор ва ёқимли эшитилади. Аммо биринчи бўлиш ундан ҳам яхши, шундай эмасми? Турнир жадвалида бўлмасада, қуйидаги еттита статистик кўрсаткичларда тўпчилар мавсум давомида етакчилик қилди.

Рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба (564 та)
Иккинчи ўринда: "Ливерпуль" (561)

Хўш, зарбалар бўйича етакчилик бор. Аммо аниқ зарбалар борасида 20 та жамоа ичида бешинчи ўринни эгаллаш, нимадир хатолик борлигини англатади. Аммо "Арсенал"нинг Эдегор, Парти, Жака каби вакиллари узоқ масофадан зарбаларни маъқул кўради. Шундай зарбаларнинг кўпчилиги ноаниқ кетади. Масалан, Томас Пари ҳар еттита зарбасидан биттасини аниқ дарвоза соҳасига йўллаган.

Жарима майдончаси ичига узатма (435 та)
Иккинчи ўринда: "Манчестер Сити" (429)

Кўпчилик буни ўқиб ҳайрон қолаётган бўлиши мумкиндир. Негаки, одатда паслар борасида "Манчестер Сити" етакчилик қилади. Бу мавсумда эса "Арсенал" бу борада устунликни ўз қўлига олди. Лондон клубининг рақиб жарима майдончаси томон пасларининг кўпчилиги Эдегор орқали амалга ошди. Норвегиялик хавфли вазиятлар ҳосил қилиш бобида АПЛда фақатгина Кевин Де Брюйне ва Киран Триппьердан ортда қолмоқда.

Ичкарига бурчак зарбаси орқали паслар (146 та)
Иккинчи ўринда: "Эвертон" (123)

Микель Артета тўпни бурчакдан ташқарига оширишларини хуш кўрмайди. Букайо Сака, Габриэл Мартинелли ва Леандро Троссардларнинг бари фақат ичкарига пас берган. Бунга тескари равишда айтиш мумкинки, "Ливерпуль" асосан тўпни кенгроқ ва бўшлиқ катта бўлган томонга йўналтиради.

Қайта уринишдан голлар (13 та)
Иккинчи ўринда: "Астон Вилла", "Фулхэм", "Ноттингем (11 тадан)

Бу ўлчовнинг изоҳи қуйидагича: биринчи берилган зарбадан кейин, тўпга блок қўйилса ёки дарвозабон сейв ижро этса, кейинги уринишда гол уришдир. Мартинелли бу борада устаси фаранг. У беш бор шундай вазиятлардан гол ҳосил қилган. АПЛда фақатгина Олли Уоткинс ундан яхши кўрсаткичга эга.

Хато сабаб рақибга вазиятлар/зарбаларга имкон бериш (20 та)
Иккинчи ўринда: "Ливерпуль" (18 та)

Бу статисктика салбий томонлама кўрилади. Ҳеч бир дарвозабон бу мавсумда Арон Рамздейл каби хатоларга йўл қўймади. Шунингдек, рақиблар жуда кўп вазиятларда Вильям Салибанинг эпловсизлиги сабабли "Арсенал" дарвозасига хавф туғдирган эди.

Рақиб жарим майдончаси ичидаги тўпга тегинишлар (1227 та)
Иккинчи ўринда: "Манчестер Сити" (1995)

"Арсенал"нинг учта футболчиси, Сака Мартинелли ва Жезус рақиб томонда энг фаоллардан бири бўлиб турибди. Гарчанд сўнгги бир ой бу жамоага омадсиз келган бўлса ҳам, улар мавсумнинг катта қисмини шундай ўтказган эди. Тўпга эгалик қила туриб, "Арсенал" жарима майдончаси ичида пасларни амалга ошириши билан ажралиб туради.

Ўн олти метрлик майдонга тўпни олиб кириш (268 та)
Иккинчи ўринда: "Манчестер Сити" (255 та)

Бу борада Букайо Сака АПЛда энг яхши натижа қайд этиб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Муҳаммад Салоҳ ва Кауру Митома эгаллайди. Айтиш мумкинки, бу борадаги "Арсенал"нинг етакчилиги бежиз эмас, албатта.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:30, 19.05.2023. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.