«Ювентус»га нисбатан янги айбловлар эълон қилинди
Италия футбол федерацияси «Ювентус»га нисбатан маошларни қалбакилаштириш боғлиқ янги айбловларни эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.
Федерация тарқатган хабарда туринликларнинг собиқ етти раҳбари маошлар билан боғлиқ ҳийлаларга қўл ургани айтилган. Бу орқали улар COVID-19 пандемияси пайтида ҳисоботларда маошларни сунъий пасайтириб кўрсатишган. Яъни, клуб футболчилар билан маошларни камайтириш борасида келишувга эришганини расман эълон қилиб, амалда ўйинчиларга маошнинг "пасайтирилган" қисмини ҳуфёна тарзда тўлаб беришга келишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия футбол федерацияси апелляция суди аввалроқ "Ювентус"ни 15 очкодан маҳрум қилган бўлса, кейинчалик клубнинг мурожаатидан кейин очколар жамоага қайтариб берилди.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:36, 20.05.2023. Ўқилди: 2590 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар