"Ювентус" яна катта муаммога дуч келди. Улардан 10 очко олиб ташланди. Бу эса жамоанинг жадвалдаги ўрнига таъсир қилди. 2023 йилнинг январида “Ювентус” янги муаммолар гирдобига тушиб ва жиддий жазо олди. Тўғри, 2006 йилдагидек оғир эмас. Ўшанда Турин клуби А Сериядан четлатилган эди. 2023 йилда 15 очко олиб ташланган. Шу сабабдан “Ювентус” бирданига турнир жадвалида бир нечта поғонани бой берди. Массимилиано Аллегри шогирдлари учинчи ўриндан ўнинчи ўринга тушиб кетди. Чемпионлар лигасини унутиш мумкиндек туюлди.
Клуб нима қилган? У лицензиялаш ва молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда айбланган. Клуб ўйинчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатган, ходимларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотларни кам баҳолаган ва футболчилар даромадларининг ҳақиқий ҳажмини яширган. Пандемия пайтида "Ювентус" яширинча 17 футболчига 60 миллион евро атрофида маош тўлаган. Клуб бошлиқлари ўйинчиларнинг маошларини қисман қисқартиришганини, бироқ қонунни четлаб ўтиб, уларга пул ўтказганини очиқ айтишган.
“Ювентус”нинг собиқ раҳбарияти 2022 йил охирида истеъфога чиққан эди. Лекин, албатта, бу менежерларни жазодан қутқармади. Уларга қуйидагича жазо белгиланган:
Фабио Паратичи ("Ювентус"нинг собиқ спорт директори) - 2,5 йилга;
Андреа Анелли (собиқ президент) - икки йилга;
Маурицио Арривабене (собиқ бош директор) икки йил;
Федерико Черубини (собиқ спорт директори) - бир йилу тўрт ойга;
Павел Недвед (собиқ вице-президент) - саккиз ойга футболдан четлаштирилган.
Апрель ойида “Ювентус” мухлислари хушхабар олди – 15 очко жамоага қайтарилди. Ўшанда Турин клуби Чемпионлар Лигаси зонасидан 9 очко ортда қолган ҳолда тўққизинчи ўринда эди. Ва очколарни қайтаргандан сўнг, у яна кучли учликка чиқди. Бироқ, хурсанд бўлишга ҳали эрта эди. Италия федерал апелляция суди қайта тергов ўтказиб, якуний ҳукм чиқариши керак эди. Аммо тақиқланган менежерларнинг шикояти рад этилди.
21 май куни Corrieredello Sport нашри "Ювентус"дан яна очколар олиб қўйилиши ҳақида хабар берди. Бундай қарор 22-санага белгиланган суд мажлисида қабул қилиниши керак эди. Прокуратура клубга 9 баллдан 12 баллгача жазо беришни талаб қилмоқчи эди. Энди натижа маълум: “Юве” 10 очко йўқотди ва Италия чемпионатида еттинчи ўринга тушиб кетди.
Шу билан бирга, суд жараёни якунланмайди ва камида августгача давом этади. Янги ҳукм чиқарилгунга қадар “Юве” иккинчи ўринда эди, энди эса яна кучли тўртликни тарк этишмоқда. Қўшимча муаммо шундаки, ҳукмга яна бир бор эътироз билдиришнинг маъноси йўқ: FIGC федерал апелляция суди ушбу вазият бўйича учинчи марта қарор чиқармоқда.
Аввалроқ Италия иқтисодиёт ва молия вазири Жанкарло Гиоргетти қизиқ изоҳ берган эди. Унинг фикрича, “Ювентус”дан очко олиш эмас, балки клубни стадиондан маҳрум қилиш керак.
“Соф иқтисодий нуқтаи назардан, “Ювентус” ёлғон ҳисобот берган бўлса, нега мен улардан очко олиб қўйишим керак? — деб сўради вазир. - Агар солиқ ёки полиция каби мулоҳаза юритганимда, уларнинг стадионини мусодара қилган бўлардим, чунки улар ўз стадионини қурган ягона жамоа. Мен уларга иқтисодий зарар етказардим. Спорт адолатининг бутун тизимини бироз қайта кўриб чиқиш керак, акс ҳолда бу тартибсизликка айланади”, деди вазир.
Айтганча, “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри санкцияларга қарамай, ҳозирча жамоани тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда у қайта жазоланишидан бир кун олдин маълум қилди. “Мен аллақачон клуб хўжайинлари билан гаплашиб, ўз фикрларим билан ўртоқлашдим. Менинг икки йиллик шартномам бор ва танловимга келсак, 100 фоиз қолиш тарафдориман. Лекин бу қарор мен учун эмас. Директорлар кенгаши ўз баҳосини беради, биз ҳар доимгидек ишлашда давом этишимиз керак”.
“Ювентус” Европа лигасидан чиқиб кетгач жамоада мотивация ҳам йўқолгани сезиляпти. Улар навбатдаги ўйинда меҳмонда йирик мағлубиятга учради. Жамоада қийин кунлар давом этади…
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).