Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 3:0
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • 0:3
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:2
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • 3:4
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 14.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 14.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Нефтчи
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • 0:3
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 31 64
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 32 55
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 32 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Сандерленд 32 46
11 Борнмут 32 45
12 Фулхэм 32 44
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 32 42
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 32 33
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 32 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм
32-тур Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
32-тур Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
32-тур Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
32-тур Челси 0-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азиз Амонов: «Табиатан ҳужумкор ўйин шайдосиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлигада анчадан буён чемпионликка интилаётган футболимиздаги энг барқарор жамоалардан бири - «Насаф» турдан-турга ўйинига мазмун қўшиб бормоқда.

Сир эмас, тетик ва чиройли футбол «аждарлар» учун ўзига хос белгига айланиб улгурган аллақачон. Шундай экан, Қарши клубининг ўз ўйинини тобора такомиллаштириб бораётгани жамоа мухлисларини беҳад қувонтирмоқда. «Насаф»нинг уйғун ўйинида ҳар доимгидек, тажрибали футболчилар қатори ёш истеъдодларнинг ўрни яққол сезилаётгани ҳам эътиборга молик, албатта. Махсус мухбиримиз 12-турдан ўрин олган «Сўғдиёна»га қарши ўйин арафасида жорий мавсум бошида Эрондан қайтиб, «аждарлар» сафига қўшилган умидли ҳужумчи Азиз Амоновни суҳбатга чорлаб, фаолиятига доир саволларга жавоб олди.

- Азиз, ҳар бир футболчининг миллионлар ўйинига боғланишида ўз тарихи бўлади. Ўйлаймизки, фаолият йўлини танлашингизга доир воқеа-ҳодисотлар кўпчиликни қизиқтирса керак. Аввало, шу ҳақда гаплашсак...

- 1997 йилнинг 30 октябрь куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида таваллуд топганман. Отам Асқар Ҳасанов - оддий ишчи, онам Ойдина Ҳасанова - шифокор. Оилада икки нафар фарзандмиз. Акам Асилбек ҳам футболни танлаган, вақтида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дарвозасини муносиб қўриқлаш асносида назарга тушган. Кўпчилик билади, Асилбек кейинчалик бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилди, хусусан, «Локомотив» ва «Сурхон»да фаолият юритди. Қисқаси, футбол билан ошно тутинганимда акамга ҳавас қилганим таъсири катта. Тўғри, Асилбекдан фарқли ўлароқ, ҳужумчиликни ихтиёр этдим. Ҳар ҳолда, оиламизга бир дарвозабон етарли...

- Зарафшон мамлакатимиздаги замонавий, Европа шаҳарларини эслатувчи сўлим масканлардан биридир. Биламизки, бу шаҳарда футбол инфратузилмаси ҳам чакки эмас. Демоқчиманки, Зарафшондаги шарт-шароитлар ҳам айнан футбол билан шуғулланишингизга катта туртки бергандир...

- Худди шундай. Лекин иштиёқнинг ўрни катта, барибир. «Ёшликда берган кўнгил айрилмас бало бўлур» - бу ҳикмат бежиз айтилмаган. Қисқаси, болаликдан футболга ошуфта бўлдим ва шу муҳаббат мени профессионаллик сари етаклади. Аввалига кўча футболида маълум даражада кўникма ҳосил қилдим. Улғайган сари қизиқишим ортиб борди. Телевизор орқали катта ўйинларни кўриш асносида етак юлдузларга ҳавас билан қарай бошладим. Бошида «Прогресс» стадиони орқасидаги асфальт ва қум майдончаларда тўп ортидан югурганмиз. Адашмасам, 8-9 ёшимда мураббий Виктор Пушанин акам билан астойдил ўйнаётганимни кўриб, бизни ўз гуруҳи машғулотларига жалб этди. 12 ёшда эса «Бун­ёдкор» академиясига бориб, таниқли ёшлар мураббийи Дмитрий Кимдан сабоқ ола бошладим. Бироқ 15-16 ёшда машғулот пайти орттирилган жароҳат футбол таҳсили бир маромда давом этишига йўл қўймади. Кейинчалик Тошкент­нинг бошқа клуби - «Локомотив» сафига қўшилдим. Профессионал даражадаги деб­ютни айнан «темирйўлчилар» таркибида нишонладим.

- Биринчи марта неча ёш-да расмий ўйинда майдонга тушганингиз ва гол урганингизни яхши эслаб қолган бўлсангиз керак...

- Албатта. Аввалига «Локомотив» ўринбосарлари сафида ўйнадим. 19 ёшда эса асосий жамоага ўтказишди. Биринчи голни эса «Бухоро»га қарши баҳсда нишонладим. Ўшанда жамоамиз аввалига 0:1 ҳисобида ютқазаётганди, кейин мувозанатни тиклаб, ғалабани ўз томонимизга оғдирганмиз. Умуман, майдонда ҳужумкор ярим ҳимоя­чи, соф ҳужумчи, ҳаттоки, чап қанот вингери ролида ҳам тўп сурганман. «Локо»да чемпионат ва кубок баҳсларида рақиблар дарвозасини чамаси 20 мартача ишғол қилдим. Асосийси, Мирко Йеличич, Андрей Фёдоров, Самвел Бабаян, Темур Кападзе ва португалиялик Микаэль Секейра каби мураббийлар қўл остида шуғулланиб, турли услубларда ўйнаб кўрдим. 

- «Локомотив»дан Эроннинг етакчи клубларидан бири - «Истиқлол»га йўл олдингиз. Хориж тажрибасидан қандай таассуротлар қолди? 

- Ҳа, 2022 йили Теҳрон клубидан таклиф тушгач, узоқ ўйлаб ўтирмай, сафарга отландим. «Истиқлол»да мендан асосан ярим ҳимоячи ролида фойдаланишди. Нимадир ўхшади, нимадир ўхшамади. Эрон футболи тажрибаси қандай бўлгани юзасидан хулоса чиқаришим қийин. Ҳар ҳолда, у ерда ўзим истаган даража ўйин амалиётига эга бўлмадим. Шунга қарамай, янги жиҳатларни ўрганиб қайтдим. Алоҳида айтишим керак, форслар диёрида жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда туради. Яна очиқ футбол ҳукмрон. Оддий ўйин­ларда ҳам кескин кураш кузатилади. Таққослашни хуш кўрмайман, фақат футболимиз салоҳият бўйича форслардан орқада эмаслигини айтишим мумкин. Техник-тактик томондан эса ҳатто устундирмиз. Тўғри, мухлислик бобида Эрон бутун қитъада етакчилар қаторида. Деярли ҳар бир ўйинда стадионлар тўлади, қайноқ муҳит шундоқ кўзга ташланади. Дейлик, 60-70 минг мухлис кўз ўнгида ҳам ўйнадим. Бу ҳам бир тажриба, албатта. Қолаверса, форслар жуда талабчанлар. Айниқса, медиа йўналиши ривожланган. Табиийки, «Теҳрон дербиси» мақомидаги ўйинлар алоҳида ўрин тутади. Дейлик, «Истиқлол» ва «Персеполис» ўртасидаги ўйин ҳолатини сўз билан ифодалаш қийин. Бу дерби - бутун тарих, муросасиз жанг. Трибуналардаги муҳит эса ҳар қандай футболчини тўлқинлантириб юборади. 2017 йили «Локомотив» билан мамлакат чемпиони бўлишдан ташқари, кубок соҳибига айланган эдим. Кейинги мавсум ҳам олтин медалга эга чиқдик. Эронда ҳам соврин масаласида омадим юришди. Яъни «Истиқлол» таркибида Эрон чемпионати ва суперкубогида зафар қучдим. Демак, эсга оладиган хотиралар йўқ эмас.

- Эронда турмуш тарзига кўникиш масаласида қийналмадингизми? Дейлик, тил борасида.

- Йўқ. Биринчидан, Эрон ва Ўзбекистондаги турмуш тарзи ўртасида катта фарқ йўқ. Қолаверса, форсча туркий тилларга нисбатан яқин, ўхшаш иборалар кўп. Бундан ташқари, инглиз тилини оз-моз ўрганганим ҳам қўл келди баъзи жойларда.

- Қизиқ, Эронда қолиб, «Истиқлол» таркибига ўрнашиш имконияти йўқмиди? Ҳар ҳолда, катта совринлар ютган катта клуб...

- Қайтишимнинг ўзига хос сабаблари бор. Хусусан, «Истиқлол»даги баъзи ўзгаришлар қолишимга тўсқинлик қилди. Оддий айтганда, мени таклиф қилганлар жамоадан кетишди, уларнинг ўрнини эгаллаганлар эса ўзимни кўрсатишим учун етарли имконият беришмади.

- Энди «Насаф» варианти қандай юзага келгани хусусида ҳам тўхталсангиз...

- Бундай жамоада ўйнаш имконияти ҳар куни ҳам туғилавермайди. Тўғри, вақтида «Пахтакор» либосини кийишни орзу қилганим рост. Лекин Қарши жамоаси алоқага чиққач, узоқ ўйлашимга ҳожат қолмади. Мана, ҳозир «Насаф» академиясида камол топган йигитларни Суперлиганинг аксарият клубларида учратиш мумкин. Жамоа замонавий қароргоҳ ва инфратузилмага эга. Қаршилик мухлисларга ҳам гап йўқ. Бош мураббий Рўзиқул Бердиевга эса таъриф бериш шарт эмас. Кўриниб турибдики, жамоада салоҳият катта. Мана, ҳозирга қадар 6та ўйин­да тўлиқ ҳаракатландим, қолганларида захирадан тушдим. Жамоага мослашиш жараёни ҳам қийин кечмади. Чунки кўплаб йигитлар билан олимпия жамоасида бирга ўйнагандик. Ўйлайманки, «Насаф» чорловини қабул қилиб адашмадим. Ҳа, ҳали юқори спорт формамни тўлиқ тиклаганим йўқ. Бунинг учун маш­ғулотларда астойдил тер тўкишим керак. 

- Жорий мавсум учун асосий мақсадингиз нима?

- Ҳужумкор футболга мо­йилман, демак, имкон қадар кўпроқ гол уришни истайман. Гол масаласида улоқ ҳозир Ҳусниддин Алиқулов қўлида, омадини берсин. Ҳаммамизга насиб этсин қўша-қўша голлар териш. Жўжани кузда санаймиз. Чемпионлик сари дадил қадам ташлашимизга ишонаман. Асосийси, «На­саф»га мураббийлар ва мухлислар кутган даражада ёрдам берсам, бас.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:32, 01.06.2023. Ўқилди: 1472 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик