Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперкомпьютер "МЮ" "тозалаш ишлари"ни қаердан бошлаш кераклигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сунъий онгнинг чиқарган хулосаларига кўра, "Манчестер Юнайтед" таркибни яхшилаш учун еттита футболчисидан воз кечиши керак. Ушбу ёз клуб учун олди-сотди борасида қизғин кечиши кутилмоқда. Айниқса, "қизил иблислар"нинг янги эгалар қўлига ўтиши, буни янада тезлаштириши айтилган. Эрик тен Хаг ўз жамоасини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Бунда сотиб олиш билан бирга, сотув ишлари ҳам керак бўлади. Қуйида жамоани кимлар тарк этиши кераклиги, сунъий онг талқини асосида қайд этилади.

Давид Де Хеа

Дарвозабоннинг яна бир йиллик шартномага имзо чекиши ҳақида хабарлар мавжуд. Аммо бу иш амалга ошганича йўқ. Қолаверса, "МЮ" аллақачон янги посбон қидиришга тушган. Бу шуни англатадики, Де Хеа жамоадан кетади. Қолган тақдирда ҳам, испанияликни маош пасайиши кутади. Шунингдек, у ортиқ асосий таркибда бўлмайди.

Харри Магуайр

"Манчестер Юнайтед" сардори борасида аллақачон кўплаб хабарлар чиқмоқда. Унинг клубни тарк этиши шундоқ ҳам ҳақиқатга яқин эди. Магуайр учун "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" қизиқиш билдирган. Шунингдек, Магуайр "Челси" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунтни олиб келиш учун ҳам қурбон қилиниши мумкин.

Люк Шоу

Шоу ушбу рўйхатдаги кутилмаган номдир. У ўтган мавсумда тен Хаг жамоаси учун муҳим фигура бўлиб хизмат қилганди. Шоу қанот ва марказий ҳимояда қанчалик кераклигини кўрсатиб қўя олди. 27 ёшли футболчи "МЮ"га "агент"лик қилиб ҳам фойда қилмоқда. У Англия терма жамоасидаги шериклари бўлмиш Харри Кейн ва Деклан Райсни ўз жамоасига чорлагани айтилади. Афсуски, шундай футболчи суперкомпьютернинг кетиш рўйхатига тушиб қолди.

Дин Хендерсон

Дарвозабон мавсумни "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўтказганди. Уни Лондон клуби 30 миллион фунтга харид қилиши ҳақида хабарлар мавжуд. "МЮ" янги мавсум учун бошқа посбон сотиб оладиган бўлса, Хендерсонга бу жамоада ортиқ иш қолмайди. Шу сабаб унинг кетгани ҳар икки томон учун фойдалироқ бўлади.

Антони Марсьяль

"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хёйлунни кўзлаган. Инглиз гиганти даниялик эвазига пулдан ташқари Марсьялни ҳам беришга тайёр. Француз ҳужумчиси 2022 йилни "Севилья"да ижара асосида ўтказди. Аммо узоқ чўзилган жароҳат Марсьялга ўзини кўрсатиш учун тўсиқ бўлганди.

Скотт Мактоминей

Суперкомпьютерга кўра, "МЮ" ярим ҳимоячисини 30 миллион фунт учун сотишга тайёр бўлади. Шотландия терма жамоаси аъзоси "Ньюкасл" томонидан жиддий кузатилмоқда. Аммо Мактоминейга тен Хаг жавоб бермаса керак. Қолаверса, у учун сўралаётган 50 миллионлик талаб исталган клубга кўплик қилади.

Шола Шортайр

Шортайр ўтган мавсумни "Болтон" сафида ўтказган эди. У Чемпионшип клубида таркибнинг муҳим фигурасига айлана олди. Юқори баҳоланган ёш ҳимоячи "Барселона" ва "Ювентус" радарига тушиб улгурган. Агарда Шола янги мавсум "МЮ"ни тарк этса, бу кетиш яна ижара асосида бўлади. Ҳархолда, сунъий онг шундай ҳисобламоқда.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:30, 24.06.2023. Ўқилди: 6210 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик