Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 50
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 45
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ньюкасл" 20 йилдан сўнг ЕЧЛда! Кутилмалар ўзини оқлайдими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Ньюкасл" келаси мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади. Жамоа учун қитъанинг энг кучли клублар турнирига кириш алоҳида воқелик бўлди. Қуйида Эдди Хау жамоасига назар ташлаб, унинг истиқболларини баҳолаймиз.

"Ньюкасл" Чемпионлар лигасига қандай йўл олди?

"Ньюкасл" АПЛда тўртинчи ўринни эгаллагани учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Мустаҳкам жамоа йиғилиб, Премьер-лигада ажойиб мавсум ўтказишди. 38 турда “оқ-қоралар” бор-йўғи бешта мағлубият аламини татиб кўрди – иккитаси “Ливерпул”дан, биттаси “Манчестер Сити”, “Астон Вилла” ва “Арсенал”дан. Премьер-лиганинг якунланган мавсумида ҳеч ким "Ньюкасл"дан камроқ йўқотишларга учрамаган. Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳеч ким бу клубдан кам гол ўтказиб юбормаган (33 та гол). Ҳимоядаги ишончлилик жамоа муваффақиятининг калитига айланди.

Клуб эгаларининг ўзгариши "Ньюкасл"нинг ривожланишига ҳисса қўшди. 2021 йилнинг кузида жамоани Саудия Арабистони Суверен Жамғармаси бошчилигидаги консорциум сотиб олди. Шундан сўнг жамоанинг молиявий имкониятлари ошиб кетди, бироқ раҳбарият “Манчестер Сити” хўжайинлари каби юлдузларни йиғишни бошламади. "Ньюкасл" мақсадли ҳаракат қилди, улар аниқ трансферларни амалга ошириб, ўйинчиларни номлари учун эмас, балки қобилиятлари ва истиқболларига кўра сотиб олади. Шу ўринда бир йилдан ортиқ спорт директори лавозимида ишлаб келаётган Ден Ашвортнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тўғри, клуб Бруно Гимарайш ва Киран Трипьер каби қимматбаҳо футболчиларни у келишидан олдин ҳам ўз сафига қўшиб олганди. Бироқ ўтган ёзда Эшворт қўл остида Ник Поуп, Александр Исак ва Свен Ботман "Ньюкасл"га келишди, уларнинг барчаси жамоа механизмининг муҳим таркибий қисмларига айланишди.

"Ньюкасл" ишлар тўғри кетаётганини клубнинг Эдди Хауга пул тикишидан ҳам билиш мумкин. Ёш мураббий жамоа эгаси алмашганидан бир неча ҳафта ўтиб постни қабул қилиб олганди. "Қарғалар" йирик совринларга эга бўлган кучли мутахассисни олиб келишга қодир эди, аммо "Борнмут" устозига якунда ишонч билдирилди. АПЛдан пастга тушиб кетганига қарамай, Эдди "Борнмут"да ажойиб иш қилди. У ўз бошқарувида "гилослар"ни тўртинчи дивизиондан Премьер-лигага олиб чиқди.

"Борнмут"даги эксплуатациялар Хауни Англиянинг энг истиқболли мураббийларидан бирига айлантирди. Ёш мутахассис "Ньюкасл"да катта имкониятга эга бўлди ва бундан тўлиқ фойдаланмоқда. Хау қўл остида 74 та ўйинда "қарғалар" 38 ғалабани нишонлади, 19 дуранг ва 17 мағлубият. Мураббийнинг энг севимли формати - 4-3-3. "Ньюкасл" ҳужумда мафтункор эмас, аммо ўйинчиларнинг сифати ва малакали тактика туфайли жамоа жуда мустаҳкам кўринди. "Қарғалар"да яхши дарвозабон, ишончли ҳимоячилар, техник ярим ҳимоячилар, тезкор қанот ўйинчилари ва кучли ҳужумчилар бор. Баланс шунчаки мукаммал ушланган.

"Ньюкасл" қачон Чемпионлар Лигасида ўйнаган?

"Ньюкасл" ўз тарихида бор-йўғи уч марта Чемпионлар лигасига йўл олган. Охирги марта 20 йил олдин - 2003/2004 йилги мавсумда. Аммо кейин жамоанинг йўли саралаш босқичида тугади, унда "сўнғизлар" сенсацион тарзда "Партизан"га мағлуб бўлишди. Белграддаги биринчи ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилган эди. “Ньюкасл” ўз майдонида худди шундай 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, кейин пенальтилар серияси жамоага омад келтирмади.

"Ньюкасл"дан нима кутиш керак?

Эдди Хау "Ньюкасл"га кўп трансферлар керак эмаслигини айтди. Шунга қарамай, ёзда клуб, албатта, таркибни кучайтиради, чунки бу нафақат Чемпионлар лигаси, балки Премьер-лига учун ҳам қурол бўлиши керак. Энди кучли тўртлик орзу эмас, балки доимий мақсадга айланади. Сандро Тоналининг "Ньюкасл"га қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек, миш-мишлар Жеймс Мэддисон, Николо Барелла, Ферран Торрес ва бошқа кўплаб машҳур футболчиларни тарихий инглиз жамоасига боғлаган. Умуман олганда, янги келганлар ҳали кўп бўлади - албатта, Хаунинг хоҳишига кўра.

Чемпионлар лигасида "Ньюкасл" плей-офф босқичига чиқиш учун кураш олиб боради. Ҳатто ёзги трансферларсиз ҳам Эдди Хау шогирдлари бу муаммони ҳал қила олиши керак. 

Киритилди: 08:39, 26.06.2023. Ўқилди: 2183 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик