Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 01.11.2025 01:00
      • Хетафе
      • 2:1
      • Жирона
      • 01.11.2025 18:00
      • Вильярреал
      • 4:0
      • Райо Вальекано
      • 01.11.2025 20:15
      • Атлетико
      • 3:0
      • Севилья
      • 01.11.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • -:-
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Мальорка
  • Суперлига
      • 01.11.2025 17:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Бухоро
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Сўғдиёна
      • 3:0
      • Қизилқум
      • 02.11.2025 17:15
      • Машъал
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор
  • «A» Серия
      • 01.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • 1:0
      • Аталанта
      • 01.11.2025 22:00
      • Наполи
      • 0:0
      • Комо
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • 1:2
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • -:-
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 01.11.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Арсенал
      • 01.11.2025 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 01.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 01.11.2025 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 01.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Лидс
      • 01.11.2025 22:30
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Челси
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Борнмут

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8505 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Болалар лигаси: “Бунёдкор-1” ва “Пахтакор” ўйинлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Болалар лигаси / Тошкент шаҳри
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Дам олиш кунлари мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳибларининг футбол мактаб тарбияланувчилари ўзаро куч синашишди. “Бунёдкор-1” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди.

2001 йил. “Бунёдкор-1” – “Пахтакор” 1:1

Дастлаб майдонга 11 ёшга тўлган мактаб тарбияланувчилари чиқиб келишди. Бу тўқнашувда жамоалар анча куч сарфлашди. Тўп учун жиддий кураш кечди. Ҳар бир вазият ҳавфли кўринишларга бой бўлди. Гол уришга бўлган интилишлар самарасиз якунланаверди. Охирги паллада ҳал қилувчи футболчининг топилиши қийин кечган бўлсада, учрашувда ҳисоб очилиди. Илк голни пахтакорчилар киритишга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг мезбонлар олдинга ўтишларига тўғри келди. Ўз уйида имкониятни бой бергиси келмаган бунёдкорчилар ҳам орадаги фарқни тиклашга эришишди. Жарима майдони ичида ёлғиз қолган ҳужумчи дарвоза тўрини ишғол қилди – 1:1. Орадан бироз ўтгач кўплаб ҳужумлар қилган мезбонлар олдинга ўтиб олишлари ҳам мумкин эди. Аммо омад улардан юз ўгирди. Ҳисоб эса ўйин якунигача ўзгармай қолди.

2000 йил. “Бунёдкор-1” – “Пахтакор” 2:1

Иккинчи учрашувда эса 2001 йилда туғилганлар майдонга тушишди. Ҳакамнинг ҳуштаги чалиниши билан жамоалар ўйинга киришиб кетишмади. Яқин-яқин бўлиб туриб олиб, бир-бирларига қисқа паслар бериш билан кифояланишди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бу ҳаракатлар рақибни олдинроққа чақириб ҳужум қилиш эди. Бу уринишлар кўпга чўзилмаслиги аниқ эди ва шундай бўлиб ҳам чиқди. Дастлабки уринишни бунёдкорчилар бошлаб беришди. Голни эса меҳмонлар вакили Хусан Йўлдошев киритди. Ҳужумлар қилиб охири гол ўтказиб юборган бунёдкорчилар катта куч билан олдинга ўтишди. Бу ҳаракатлар голга олиб келди. Жарима майдони ичидан зарба берган Абубакир Мўйдинов жамоасининг биринчи ва мувозанатнинг тикланишига сабабчи бўлди. Бироз вақт ўтиб яна ҳужумлар ташкил қилган мезбонлар ғалабани илиб кетишлари билан якунланди. Ҳал қилувчи голга Хусан Йўлдошев муаллифлик қилди.

1999 йил. “Бунёдкор-1” – “Пахтакор” 1:2

Бу учрашув олдингиларига қараганда анча шиддатли кечди. Сабаби, савия жиҳатдан бир-бирига тенг бўлган жамоалар беллашишди. Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун жиддий кураш кетди. Ҳар тарафлама тактикага асосланган жамоалар жуда кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Кўп ўтмай хавфли вазиятлар голларнинг бошланишига сабаб бўлди. “Пахтакор”нинг 10-рақамли ҳужумчиси С.Қудратуллаев ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир чиқиб гол урди. Шундан сўнг майдонга янги туширилган 15-рақамли бунёдкорчи яхши имкониятга чиқиб борди. Аммо унга ҳисобни тенглаштириш насиб этмади. Орадан бироз ўтиб эса мезбонлар устози яна футболчиларни алмаштирди. Бу эса кўп ўтмай ўз самарасини бермай қолмади. Ҳимоя марказидан ёриб кирган “Бунёдкор” вакили Симур Иманов рақиб посбонини ранжитди. Мувозанат тикланганидан кейин жамоалар очиқ футбол намойиш қилишга ўтишди. Бироқ бу услуб қайсидир томоннинг зарарига ишлаши аниқ эди. Чунки футболда ёзилмаган қоида бор. Яъни, сен урмасанг сенга уришади. Бу эса  амалда ҳам исботини топди. Меҳмонлар вакили Ибриҳимов Ислом мезбонлар ҳимоясидаги хатодан фойдаланиб дарвозани ишғол қилди. Шу ҳисоб ўйин якунланганиқа қадар ўзгармай қолди.

1998 йил. “Бунёдкор-1” – “Пахтакор” 3:0

“Бунёдкор-1” қизил, “Пахтакор” оқ либосларда ҳаракат қилишди. Ушбу ўйин бир томоннинг устунлигида кечди. Яъни, мезбонлар катта ташаббусга эга эканликлари биринчи бўлимда кўзга ташланиб улгурган эди. “Бунёдкор” вакилларида жамоавий, комбинацион ўйин яхши йўлга қўйилган экан. Бир-бирини аъло даражада тушуна олиши рақибларга имкониятлар қолдирмади хисоб. Айниқса Х.Хуснидинов ва Маъруф Жумаев бошқаларга қараганда фаолликлари билан ажралиб туришди. Қарши ҳужумларга таянган пахтакорчиларнинг 10-рақамидаги ҳужумчиси тезлиги эвазига олдинга ўтишга уринди. Аммо бир ўзи ҳеч нарса қила олмади. Шундан сўнг қизиллар бутун жамоа бўлиб ўз омадларини рақиб томондан излашди. Кескин ҳужумлар голга айланиши муқаррар эди. “Бунёдкор” плеймекери 8-рақамли Х.Хуснидинов ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди. Ҳисоб очилганидан руҳланган қизиллар яна олдинга ўтишди. Навбатдаги стандарт ҳам улар учун омадли якунланди. Маъруф Жумаев ҳаммадан олдин тўпга етиб келиб орадаги фарқни иккитага оширди. Кўп ўтмай учрашув бош ҳаками “Пахтакор” жарима майдончасидаги қўполлик учун пенальти белгилади. Бу зарбасини Г.Виктор амалга оширди. Лекин гол ура олмади. Бахтига ҳакам бошқатдан пенальти тепилишини таъкидлади ва у бу сафар адашмади. Ўйиннинг қолган дақиқаларида меҳмонлар олдинга ўтиш учун ўзларида куч топ олмадилар.

1997 йил. “Бунёдкор-1” – “Пахтакор” 1:3

1997 йилда таваллуд топган мактаб тарбияланувчилари ўзаро беллашишди. Биринчи ҳавфли вазиятни “Пахтакор” вакиллари ташкил этишди. Лекин қарши ҳужумда бунёдкорчиларнинг 11-рақамдаги футболчиси Санжар Қодирқулов 2та ҳимоячини моҳирлик билан алдаб ўтиб, олдинга чиқиб келаётган дарвозабоннинг бўйидан ошириб тезкор гол киритишга мувоффақ бўлди. Шундан кейин майдонда тенг курашлар бўлди. Меҳмонлар ҳам олдина ўтишга мажбур бўлишди. Чунки улар тезкор гол ўтказиб юборганлари ўйин тактикасини ўзгартиришларига тўғри келди. Рақиб томон қаттиқ прессинг уюиштирилди. Кучли босимга дош бера олмаган ҳимояда пала-партишлик кўзга ташлана бошлаганини сезган Отабек Аҳмаджонов узоқ масофадан дарвозабонни ожиз қолдирди. Орадаги мувозанат тикланганидан сўнг меҳмонларнинг ғалабага бўлган интилишлари кучлироқ бўлганлиги учун яна олдинга ўтишди. Бу ҳаракатлар зое кетмади. “Пахтакор” тарбияланувчиси Билол Тошмирзаев ҳисобни 1:2 бўлишини таъминлади. Шундан сўнг бироз жамоалар эҳтиёткорликка берилишди. Мезбонлар аниқликка, меҳмонлар эса гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилинди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Чунки майдон эгалари мағлубиятга рози бўлмасликлари аниқ эди. Шуни инобатга олган рақиблар қарши ҳужум тактикасига ўтиб олишди. Ўйинга янги кучлар туширган пахтакорчилар ғалабани мустаҳкамлаш илинжида эди. Бу мақсад уларни янада аниқликка ундади. 17-рақам эгаси Бахтиёр Қосимов учрашувдаги ҳал қилувчи голни киритиб жамоасини ғалаба билан қайтишини таъминлади.

1996 йил. “Бунёдкор-1” – “Пахтакор” 4:0

Бу баҳс муросасизлиги билан эсда қолди. Кўплаб қўполликлар ишлатилди. Сариқ картчкалар қизилга уланиб кетди. Жарима майдони ичида қўл билан ўйнаган ҳимоячи иккинчи сариқ ишлаб олгани учун майдондан четлатилди. Натижада бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Жарима зарбасини эса Славик Пурак қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди. Орадан бироз ўтиб эса чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни 11-рақамли бунёдкорчи кўкка совурди. Меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар қилишди. Бу эса рақибларни жазавага туширди. Асаблари дош бера олмаган пахтакорчилар иккинчи пеналтини ҳам қабул қилиб олишларига тўғри келди. Бу сафар ҳам Славик Пурак ишончли ҳаракат қилиб дублга эришди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Амалдаги голлар соҳиби бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб учрашув қайтномасига хет-рик расмийлаштириб қўйди. Пахтакорчилар бироз олдинга ўтишгандек кўринди. Аммо гол ура оладиган ўйинчи топилмади. Учрашувдаги сўнгги гол бурчак тўпидан кейин киритилди. Ҳаммадан олдин тўпга етиб келган 7-рақамли ҳужумчи ҳисобни 4:0 бўлишини таъминлади.

Манба: fc.bunyodkor.com
Киритилди: 11:24, 23.10.2012. Ўқилди: 4707 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Насаф Драган Черан 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.