Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тоттенхэм»нинг янги мураббийи – «Ливерпуль» фанати

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Тоттенхэм» раҳбарияти аввалги ҳафта клубнинг янги бош мураббийи шахсини расман эълон қилди - Анге Постекоглу. Австралиялик мутахассис бунга қадар Европада «Селтик» клубини бошқарган эди.

Лекин масаланинг нозик томони шуки, у Англия футболида фақат «Ливерпул»га мухлислик қилган...

Англиялик журналистлар «Тоттенхэм» танлови эълон қилингач, Анге Постекоглу тарихини титкилашга тушдилар ва унинг 2013 йили Channel 10 телеканали (Австралия)га берган интервьюсини топишди. Мураббий унда болалигидан «Ливерпул»га мухлислик қилишини айтган ва ҳаттоки, «қизиллар» ҳақида гапиришда «биз» иборасини ишлатган. 

Табиийки, ўша интервьюдан иқтибослар ҳам келтирилди: 

«Деярли бутун умрим давомида фақат «Ливерпул»­га мухлислик қилганман. Тўғри, 1971 йили Англия кубоги финалида «Арсенал»га ютқазганимизни унча яхши эслолмайман, лекин шундан ке­йин чинакамига мухлислик қила бошлаганман. Аввалига Кевин Киган, кейинроқ Кенни Далглиш каби футболчилар ҳақиқий қаҳрамонларимга айланишди. Албатта, Билл Шенкли тарихини тўлиқ ўқиганман, клубимиз ифодалаган ўша маданият ва кўрсатган ўйинни жуда қадрлайман. Қисқаси, «Ливерпул»ни қўллаб-қувватлаб ул­ғайдим, шунинг учун бугун мураббийман. Моҳиятан Билл Шенкли, Боб Пейсли ёнида, мураббийлар штаби кенгаши ўтган хонада, Ронни Моран, Жо Фэган, Рой Эванс каби йигитлар «давра»сида улғайдим.  Ўша фалсафа ҳозир ҳам мен билан. Футбол бутун дунёда модага айланмасидан олдин жамоамиз тўп назоратига асосланган ўйинни юқори даражага олиб чиққанди. Шахсий нуқтаи назарим бў­йича бу ҳаммани сеҳрлайдиган тажрибадир. Умид қиламанки, аввалига «Юнайтед» устидан ғалаба қозонаман ва бу орзудаги ҳафта бўлади». 

Дунёнинг ишларига қаранг, «Ливерпул»га муҳаббат қон-қонига сингиб кетган мураббий энди севимли жамоасининг асосий рақибларидан бири «Тоттенхэм»да иш бошлади...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:13, 01.07.2023. Ўқилди: 1838 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик