Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мейсон Маунт ва Деклан Райс: уларнинг қай бири кўп маошга эга?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2007 йилнинг ёз оқшомларидан бирида, "Челси" академиясининг тўққиз ёшгача бўлган жамоаси таркибида Деклан Райс ва Мейсон Маунт илк марта учрашади. Шундан буён бу жуфтлик қалин дўст. Ҳа, улар кейинчалик ўз йўлидан, икки хил йўналишдан кетди. Хусусан, Райс 14 ёшида "Челси" мактабидан кетишга мажбур бўлган эди. Маунт эса бу клубда яна 10 йил қолди. У шу ёзда "МЮ"га йўл олган эди. Ушбу футболчилар клуб сафида бир жамоада ҳаракат қилмаса ҳам, самимий дўстлик ва оғайнилик давом этаверди. Бу жуфтлик ёзнинг энг қайноқ ва қиммат трансферларига сабабчи бўлганини таъкидлаш жоиз. Райс 1999 йилнинг январида, Маунтдан тўрт кундан кейин дунёга келган. У бугун "Арсенал" футболчисига айланди. Жуфтликнинг каттаси эса "Манчестер Юнайтед" томон йўл олди. Қуйида уларнинг маошлари ўзаро солиштирилади.

"Челси"га 4 ёшида олиб келинган Маунт, жамоа билан 20 йил бирга бўлди. Аммо янги раҳбарият қўл-остида ярим ҳимоячи янги шартнома борасида келиша олмади. Бунга айнан маош масаласи сабаб бўлганди. Вазиятдан фойдаланган "Манчестер Юнайтед" Маунт учун таклиф билан чиқди ва бир неча уринишлардан кейин 60 миллион фунт эвазига уни сотиб олди. Англия терма жамоаси аъзосини "қизил иблислар" сафига чорлаш унчалик ҳам қийин бўлмагани айтилади. Негаки, "МЮ"да у "Челси"дагига қараганда 3 баробар кўп, ҳафтасига 250 минг фунт маош оладиган бўлди. Агарда белгиланган беш йил ичида айрим мақсадларга эриша олса, футболчининг маоши 300 минг фунтгача оширилиши айтилган. Бу эса "Челси"даги ҳафталик 80 мингдан кескин кўпдир. Йиллик 13 миллион фунт маош Маунтни "МЮ"да Бруну Фернандеш ва Антони Марсьяль билан бир қаторга қўйди. Айни дамда манкунианликлар сафида энг катта ҳақ тўланадиган футболчи Маркус Рэшфорд бўлиши кутилмоқда. У таклиф этилаётган янги битимга имзо чекса, ҳафтасига 375 минг фунт маошга эга бўлади. Бу эса Маунтникидан анчагина кўпроқдир.

Деклан Райс ўзининг янги жамоасида яхшигина маошга эгалик қилади. У узоқ вақт давомида ўзи учун ўта ажойиб нархда хизмат кўрсатади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи ҳафтасига 60 минг фунт маош оларди. Райс "Вест Хэм"нинг энг яхши вакили, сардори бўлишига қарамай, ўз жамоадошларининг ярмидан, камроқ ишлаб топарди. "Арсенал" эса уни бу муаммодан холос этди. 105 миллионга сотиб олинган футболчи, арзон-гаровга ишламаслиги ҳам турган гап. 24 ёшли футболчи "Арсенал"да худди Райс сингари ҳафтасига 250 минг фунт олиши айтилган. Микель Артета ўзига керакли футболчиларни йиғишга ҳаракат қилар экан, нафақат уларнинг трансфер нархларига, балки ойлик маошларига ҳам қараб ўтирмади. Масалан, "Челси"дан сотиб олинган Кай Хаверцнинг трансфер нархи Райснинг ярим пулига тенгдир. Бироқ, унинг маоши ҳафтасига 330 минг фунтни ташкил этади.

Умуман олганда, "Арсенал" жорий трансферлар ойнасида гипер-фаол ҳаракат қилди. Клуб ўзига керакли бўлган учта футболчига эришиш йўлида йирик рақибларни мағлубиятга учратди. Бу эса ўз ўрнида харажатларни оширади. Масалан, ўтган мавсумда фақатгина Габриэл Жезус Райсникидан кўп маош оларди (265 минг фунт). Аммо яқиндагина шартномаларини янгилаган Букайо Сака, Арон Рамздейл ва Габриэл Мартинеллиларга, эндиликда аввалгидан кўра анча кўп маош тўланади. Бу эса, ўз навбатида катта сарф-харажат қиладиган АПЛ клублари рўйхатида олтинчи ўринни эгаллаб турган "Арсенал"ни янада юқорига кўтаради.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:57, 15.07.2023. Ўқилди: 4831 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.