Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" учун Расмус Хёйлунн қимматлик қилмоқда. Унинг ўрнига кимларни сотиб олиш мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Манчестер Юнайтед" захира режалари устида бош қотирмоқда. Хабарларга кўра, агарда жамоа "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хёйлунн борасида келиша олмаса, у ҳолда бошқа ҳужумчиларга эътибор қаратади. Бунинг учун эса нишонларни аниқ белгилаб олиш лозим. Клуб бу ёзда 60 миллион фунт эвазига ярим ҳимоячи Мейсон Маунтни олиб келди. Дарвоза соҳаси эса тез орада Андре Онана билан тўлдирилади. Шу билан навбат ҳужумчига келади.

Ҳужумчи борасида клубнинг "қўли калталик" қилиши мумкин. "Қизил иблислар" Харри Кейн ва Расмус  Хёйлуннга даъвогарлик қилаётган эди. Аммо ҳар икки футболчи ҳам айни дамда ўз клублари томонидан 100 миллион евродан кўпроққа баҳоланмоқда.
"Аталанта" ҳужумчиси Хёйлунн ўтган мавсум давомида А серияда 9 та голга муаллифлик қилганди. Тен Хаг 20 ёшли даниялик билан келишиб олгани айтилади. Бироқ, нарх масаласи доимо муаммо бўлган. Уни сотиб олиш имконсиз ишга айланса, клуб бошқа вариантлар қидиришга мажбур бўлади.
"МЮ" "Айнтрахт" юлдузи Рандаль Коло Муанига кўз тиккан. Аммо у учун "Бавария" билан курашга кириш талаб этилади. Франкфуртликлар 24 ёшли ҳужумчини 85 миллион фунтга баҳоламоқда. Коло Муани немис клубида бир мавсум ўйнаб, 23 та голга муаллифлик қилганди.

Агарда Коло Муани ҳам қимматлик қилса, бошқа арзонроқ муқобиллар излаш лозим. Айрим манбаларда "Порту" юлдузи Мехди Тареми "қизил иблислар" радарига тушгани айтилади. 30 ёшли марказий ҳужумчи учун Португалия клуби 20 миллион евро атрофида нарх белгилаган. Шунингдек, эҳтимолий вариантлар орасида  "Атлетико" футболчиси Жоау Феликс ҳам бор. У аллақачон "МЮ" билан дастлабки музокараларга киришган. 23 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумни "Челси"да ўтказиб, 16 та баҳсда 4 та гол урганди. Шундай экан, португалияликда АПЛ тажрибаси мавжуд. Феликс ўз агенти Хорхе Мендешдан янги клуб топишини сўраган эди.

"Аякс"ни эркин агент сифатида тарк этган Душан Тадич "МЮ" бюджети учун жуда ҳам мос келади. 34 ёшли марказий ҳужумчи ой аввалида "Аякс" раҳбарияти билан келиша олмагач, ўз битимини муддатидан аввал якунлашга қарор қилганди. Сербиялик ўзига янги жамоа топиш ҳаракатига тушган. Эрик тен Хаг Тадични жуда яхши билади ва Англияга келишга кўндира олади.
Шунингдек, "МЮ" олдида синалган вариант ҳам мавжуд. 30 ёшли Ваут Вегхорстни яна жамоага қайтариш, қулай усулдир. У ўтган масвумнинг ярмини манкунианликлар сафида ўтказган. Нидерландиялик лига кубогини ютишда тен Хаг жамоасига ёрдам берди. Айни дамда ҳужумчи "Бёрнли"га қайтган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 00:14, 20.07.2023. Ўқилди: 2070 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик