Владимир Муханов: «Бикмаев — тажрибали футболчи, аммо бугун унинг ўйини қовушмади»
Қозоғистон кубоги ярим финалининг кеча бўлиб ўтган жавоб учрашувида (3:1) Марат Бикмаев 60 дақиқа тўп сурди ва у алмаштирилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Актобе" бош мураббийи Владимир Мухановнинг таъкидлашича, Бикмаевнинг ўйини ҳақиқатан ҳам яхши чиқмаган.
— Бизнингча, Марат Бикмаев ўйинга киришиб кета олмади. Бу фикрга қўшиласизми?
— Марат Бикмаев — тажрибали футболчи, кўп жамоаларда ўйнаган, юқори тезлик ва яхши дриблингга эга... У ўйинни ёмон бошламаганди, 2-3 марта ҳужумларга фаол қўшилди. Кейинчалик эса ўйини қовушмади. Афсуски...
— Авваллари Бикмаев бошқа ярим ҳимоячи билан қанотларни алмаштириб ўйнарди. Ўнг қанотдан у рақибга муаммо туғдирарди. Нега у ҳозир фақат чап қанотда ўйнамоқда?
— Ҳозир вазият ўзгарган. Ўнг қанотдан ёш Аймбетов ўйнай бошлади. Унга ўнг қанотда ўйнаш қулайроқ. Шунинг учун ҳозирча улар ўз ўрниларини алмаштирмай ўйнашмоқда. Бу ҳозирча. Бунинг устида ишлаймиз.
Манба: www.sports.kz
Киритилди: 09:27, 06.11.2012. Ўқилди: 4003 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар