Фахрий дарвозабон 2008 йилда "Боруссия Дортмунд"га ўтади ва ўшанда 38 ёшда эди. Барибир ҳам фаолиятининг энг гуллаган даври "Арсенал" таркибида бўлганини яшира олмайди.
Биз эса сизлар билан Лемандан кейинги "Арсенал"нинг 14 та дарвозабони ва уларнинг натижалари ҳақида кўриб чиқамиз.
14. Эмилиано Вивиано
"Фиорентина" таркибида ўзини кўрсата олган кипер "Арсенал" билан шартнома имзолади ва кутилмаганда бирорта ўйинда ҳам майдонга туширилмади. Кейин у "Сампдория"га қайтди ва ноодатий 2-рақамда фаолиятини давом эттирди.
13. Руннар Алекс Руннарсон
Айни дамда "Аланяспор"да ижара асосида ўйнаётган Руннарсон 2020 йилда "Арсенал"га ўтди ва АПЛда бор-йўғи 18 дақиқа ўйнади. Бу вақт давомида у гол ўтказиб юбормади.
Аммо Европа Лигасидаги 4 та ўйинда ва Англия кубогидаги бир ўйинда унинг даражаси қандайлигини кўрсатиб берди. Албатта, Рияд Маҳрез ҳам уни бир неча голлар билан сийлаган.
12. Вито Манноне
Манноне ушбу рўйхатдаги иккинчи италиялик. У ҳам Вивианодан кам эмас. Ҳар ҳолда Манноне клуб сафида 26 та ўйинда майдонга тушган.
Айни вақтда "Лорьян"да фаолиятини давом эттираётган футболчи "Арсенал" таркибида Чемпионлар лигасида "Олимпиакос"га қарши ўйиндаги қўпол хатосини умуман эсидан чиқармайди.
11. Мэтт Мейси
Мейси 2014 йилдан 2021 йилгача "Арсенал"да ишлаган. Ўшанда у "Хибс"га ижарага ҳам кетган. Мейси "канонирлар" сафида 2 та ўйин ўтказган, уларнинг ҳеч бирини эслай олмаймиз.
10. Мэтью Райан
Райан ушбу рейтингда 10 таликка киришга арзийди. "Брайтон"да у Грем Поттер билан бирга ишлади. Кутилмаганда "Арсенал" раҳбарлари уни Бернд Ленога ўриндош сифатида жамоага ярим мавсумга ижарага олиб келди. Райан таркибга келгач, 3 та ўйида 2 та гол ўтказиб юборди.
9. Йенс Леманн
Леманн 41 ёшида "Арсенал"га қайтди ва АПЛда ҳам бир нечта ўйин ўтказишга улгурди. Унинг клубга қайтиши жамоадошларига ҳақиқий ўрнак бўлди.
8. Лукаш Фабиански
Фабиански Премьер Лиганинг энги яхши дарвозабонларидан бири, ҳаттоки, "Арсенал"даги фаолияти давомида ҳам буни анча исботлаб қўйган.
Польшалик футболчи 2014 йилги Англия Кубоги финалида мухлислар ёдида қолди. Айниқса, ўшанда пенальтилар сериясидаги қаҳрамонликлари ёдда қоларли. Ўша вақтлар Лукаш 29 ёшда эди.
7. Мануель Алмуния
Алмуния "Арсенал" таркибида унча ўзини кўрсата олмаган. У Леманс каби машҳурликка эриша олмаган, аммо ундан анча сабоқ ўрганган.
6. Давид Оспина
Оспина ҳам "канонирлар" сафида ўзини у қадар кўрсата олмагандир, аммо терма жамоаси таркибида анча танитиб қўйганди.У "Арсенал" билан АПЛда ҳар бир ўйинда 2.17 очко олган. Кўриниб турибдики, Оспина Лондон клубида унчалик маваффақиятга эришмаган.
5. Эмилиано Маритинес
2019/20 йилги мавсумда 26 йшли дарвозабон АПЛда 9 та ўйин ўтказди. Кейин у жароҳат олган Бернд Ленонинг ўрини эгаллашни бошлади. Англия Кубоги финалида "Челси"га қарши баҳда ўзини кўрсата олди ва мухлислар ёдида қолди.
Микель Артета жамоага келгач, уни асосий таркибда жой бермади ва Мартинес клубдан кетишга мажур бўлди.
4. Петр Чех
Чехнинг "Челси"дан "Арсенал"га ўтишини кўпчилик нотўғри баҳолади, Аммо чехиялик посбон барчанинг фикрини ўзгартириб юборди.
У 2010 йилдв мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари қаторидан жой олди. "Асренал"даги фаолиятида эса, ёдда қоларили ўйинлар жуда кам. Шунингдек, у мусиқа билан ҳам шуғулланди. Барабан чалиш унинг хоббисига айланди.
3. Войцех Шенсни
Айни вақтда "Ювентус"нинг асосий дарвозабони бир вақтлар арзимаган пулга бўлса ҳам "Арсенал"дан кетишга рухсат олган. Польшалик посбон "канонирлар" сафида бир қанча ёдда коларли сейвлар амалга оширган. Айниқса, "Ливерпуль" бидан ўйинда дастлаб пенальтини,сўнгра қайтган тўпга берилган зарбани қайтаришга муваффақ бўлган.
2. Бернд Лено
"Байер"дан трансфер қилинган Лено "Арсенал" таркибида ҳам ўзини анча кўрсата олди, аммо у кутилмаганда жароҳат олди ва асосий таркибдаги ўрнини Мартинесга бўшатиб берди. Лено Леманчалик бўлмаса-да, аммо "Арсенал" мухлислари ёдида қолди.
1. Аарон Рамсдейл
Рамсдейл "канонирлар" таркибига келганига ҳали кўп бўлгани йўқ, аммо бир қанча ўйинлардаги ўзининг муҳим сейвлари билан мухлислар олқишига сабаб бўлди.
Унинг бу қадар ишончли ўйини клуб бош мураббийи Микель Артетанинг эътиборини қозонди. Айни дамда Аарон "Арсенал"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади.
"Арсенал" шарафини мана шундай дарвозабонлар ҳимоя қилган ва қилишда давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).