Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6425 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      18:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      00:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2025

      05:55 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      06:45 "Страна спортивная".
      07:00 "Парусный спорт".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Греко-римская борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "География спорта". Камышин.
      10:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      12:20 Д/ф "Светлана Журова. Бег к победе".
      13:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". Туринг-лайт. Гонка 1.
      14:10 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 1.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:25 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      18:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 2 с.
      19:00 "Парусный спорт".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Греко-римская борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:10 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      01:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      01:30 "Команда мечты".
      02:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". Туринг-лайт. Гонка 1.
      03:05 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 1.
      04:20 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Костя Цзю против Бэна Таки. Бой за титулы IBF World и WBC World 1-м полусреднем весе.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Век нашего спорта". "1905 - 1910 гг.".
      16:50 "Тайны звёзд спорта".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Енисей" (Красноярск) - УНИКС (Казань). Прямая трансляция.
      19:25 "Магия большого спорта". "Футбол".
      19:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Боливия. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2025

      06:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      07:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      09:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      11:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      12:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      13:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      15:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Женщины.
      16:30 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      17:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал.
      20:50 Маунтинбайк. Эндуро. "Гравий и слава", 1 эп.
      21:20 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Ольбии, Италия. Электрический кросс-кантри. Обзор.
      21:50 LIVE Велоспорт. Тур Нидерландов. Пролог. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      00:15 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 3 в Чжэнчжоу, Китай. Обзор.
      00:45 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Обзор сезона.
      01:45 Автоспорт. Ралли-рейд. Чемпионат мира. Этап 4. BP Ultimate Rally-Raid в Португалии. Обзор.
      02:15 Автоспорт. Ралли-рейд. Extreme H. Этап 1 в Саудовской Аравии.
      03:30 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      04:30 Велоспорт. Тур Нидерландов. Пролог. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карло Анчелотти: «Бу йил эҳтимол, бошқача тизимда ўйнармиз...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти АҚШ бўйлаб мавсумолди турнеси олдидан «Мадрид Спорт Сити»да америкалик журналистлар учун ташкил этилган масофавий матбуот анжуманида қатнашиб, турли саволларга жавоб берди.

Айтиш жоиз, «Қироллик клуби» океан ортида Soccer Champions Tour турниридан ўрин олган 4та ўйинда майдонга тушади. Италиялик мураббий видеомулоқотни сафарга боғлиқ умумий фикрлари билан бошлади: «Ушбу турненинг бир қатор муҳим томонлари бор: жамоани янги мавсумга тайёрлаш, ажойиб стадионлар билан танишиш, Қўшма Штатлардаги мухлислар билан бирга бўлиш... Табиийки, уларда кучли таассурот уйғотишни истаймиз, демак, «Реал» ўз ўйинини кўриш учун стадионларга ташриф буюрадиган мухлисларга имкон қадар томошабоп футбол намойиш этишга уринади. Умуман, АҚШ сафари ҳозирги босқичда ўта муҳим, бинобарин, таркибимизда бир қатор янги йигитлар бор ва уларни ўз услубимиз, фалсафамизга тезроқ мослаштиришимиз зарур. Қолаверса, бунга қадар маълум муддат якка тартибда ишлаган миллий жамоалар вакиллари ҳам сафимизга қайтишади. Ҳозирда қаттиқ ишлаяпмиз ва ўйин мароми нуқтаи назаридан шундай турнелар жуда зарур. Айниқса, Беллингем, Гюлер, Браим, Фран Гарсия ва Хоселу каби футболчилар учун. Зеро, улар янги муҳитга тезроқ мослашишлари ва жамоадошлари билан яқинроқ танишиб олишлари керак».

- «Реал» турнеси Лос-Анжелесдан бошланади, нима учун?

- Бу шаҳардаги Калифорния университетида ажо­йиб шароитлар яратилган, қолаверса, об-ҳаво ҳам яхши. Билишимча, иссиқ даражаси меъёрида. Умуман, Қўшма Штатларда гўзал стадионлар ва қойилмақом мухлислар борлигига аминман.

- АҚШ футболи ҳақида нима дея оласиз?

- Футбол АҚШда ҳали ўта машҳур спорт турлари билан рақобатлашиши керак. Ўйлайманки, Мессининг «Интер Ма­йами» сафига қўшилгани миллионлар ўйинининг умумий обрўсини анча оширади. Дейлик, эндиликда жамоатчилик футболга кучли иштиёқ билан қараса керак. Тўғри, «Роуз Боул»га боғлиқ хотираларим яхши эмас, чунки ЖЧ-94 финалида Бразилия термасига айни шу стадионда ютқазгандик. Лекин ишончим комил, «Милан»­га қарши ўйинимизда «Роуз Боул» манзараси буткул бош­қача бўлади.

- Мавсумолди «Эл-класико»га қандай қараяпсиз?

- «Эл-класико» қачон, қаерда ва қандай мақомда бўлишидан қатъий назар, классикалигича қолади. Оддий айтганда, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинларга нисбатан «ўртоқлик» сифатини ишлатиш тўғри эмас. Бизни олдинда яна бир фантастик қарама-қаршилик кутаётгани тайин. Ўйлайманки, Каталонияда ҳам ўйинга шундай қарашади. Чунки ҳамиша шундай бўлган, ахир ўртада катта рақобат бор ва ҳар қандай ўзаро ўйин алоҳида аҳамият касб этиши муқаррар. Ўтган йили барчасини сеҳрли муҳитда кўргандик ва ишончим комил, бу сафар Даллас ҳам бизни бетакрор манзара билан сийлайди. Табиийки, мураккаб қарама-қаршилик, асосийси, барча йигитлар унда иштирок этишдан ўзгача яйрашади. Ҳа, норасмий «Эл-класико», шунга қарамай, унда ғалаба қозониш йўлида боримизни берамиз. Такрорлайман, «Реал» ва «Барселона» ўртасида ҳеч қачон ўртоқлик ўйини бўлмайди.

- Беллингем ҳам турнега шайми?

- У жуда ёш ва динамикаси бўйича ихтиёримиздаги бош­қа ярим ҳимоячилардан кескин фарқланади. Жуднинг «Реал»ни танлагани ва биз билан бирга эканлигидан бағоят хурсандмиз. Ўйлайманки, у «Реал» даражасини янада оширишга қодир йигит. Мана, ҳозир қаттиқ ишламоқда, яхши шуғулланмоқда ва турнеда ҳам ўзини кўрсатса керак.

- Камавинга энди чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайдими?

- У Менди жароҳати туфайли ҳимоячи ролини ҳам бажарган. Ҳозир эса Менди ўзини яхши ҳис қилмоқда, шунингдек, энди бу чизиқда жамоа ўйинига катта ҳисса қўшиш салоҳиятига эга Фран Гарсия ҳам бор. Камавинга - юқори сифат ва қобилиятга эга ярим ҳимоячи. Қисқаси, ундан ҳимоя­чи эмас, балки марказ вакили ёки плеймейкер ролида фойдаланишни истайман. Оддий ифода этганда, агар Менди ва Фран Гарсияда қандайдир муаммо сезилмаса, Эдуарни ҳимояга қўймайман.

- Ўзи сизда муайян тизим борми ёки схемани мавжуд таркиб ва футболчиларга мослаштиришни маъқул кўрасиз?

- Мураббийлик фаолиятини бошлаганимда, чизма бўйича аниқ фикрим бор эди ва бошида футболчиларга мослашишни истамадим. Дейлик, «Парма»да Баджо плеймейкер ролида ўйнашни хоҳлади, аммо жамоа тизимини ўзгартиришни ўйламадим ҳам. Айтиш мумкинки, шу хато ортидан тажриба тўпладим. Кейин «Ювентус»да ўйин чизмасини Зидан ва бошқа йигитларга мослаштириш яхшироқ эканлигини тушуна бошладим. Қисқаси, ўйин тизимида мураббий эмас, аввало, футболчилар ўзларини қулай ҳис этишлари керак. Шу тариқа жараёнга мослашишни ўргандим ва шу-шу таркибга қараб иш тутяпман. Шу маънода айтсам, бу йил эҳтимол, бошқача тизимда ўйнармиз... Тўғри, аввалги чизмамиз катта муваффақият келтирганини ҳам унутмаслигимиз керак, лекин хоҳлаймизми-йўқ, янги услубларни синаб кўришимиз шарт, барибир. Барчасини аввало, АҚШ турнесида кўрамиз, ҳозир тактикалар устида ишлашнинг айни вақти...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:05, 02.08.2023. Ўқилди: 2021 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.