Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3786 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 17 август куни содир бўлган энг муҳим трансфер хабарлари билан танишинг.

“Интер” жаҳон чемпиони учун курашга қўшилди

Бир неча кун олдин Бенжамин Павар "Манчестер Юнайтед"га ўтадиганга ўхшарди. Жаҳон чемпиони “Бавария”ни тарк этиш истагини билдирди ва “Манчестер Юнайтед” қанот футболчисига даъвогарлар қаторида эди. Кейинчалик инглиз клуби французни Харри Магуайр сотилган тақдирдагина сотиб олиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Энди эса курашга “Интер” қўшилди. Милан клуби Павар учун 25 миллион евро таклиф қилди, аммо бу "Бавария"га ёқмади. Мюнхен клуби хўжайинлари янада каттароқ миқдорга умид қилишмоқда ва бу ҳали ҳам музокараларни сезиларли даражада мураккаблаштирмоқда.

Фолланд ўз ватанига қайтди

"Унион" тарихда илк бор Чемпионлар лигасига йўл олди ва бу мавсум учун таркибни кучайтирди. Немис клуби "Монако"га ҳужумчи Кевин Фолланд учун 4 миллион евро тўлаган, яна 1,5 миллион евро бонуслар сифатида. 31 ёшли футболчи билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган. Шундай қилиб, Фолланд ўз ватанига қайтди, чунки у "Монако"га ўтишдан олдин "Хоффенхайм" ва "Байер"да ўйнаган. Тажрибали футболчи Чемпионлар лигасида ўйнаш учун яна бир имкониятга эга бўлди, "Монако" эса еврокубоклардан четда қолиб кетди.

Малиновский яна А Серияда ўйнайди

Ярим ҳимоячи Руслан Малиновский Италия чемпионатига қайтди. Илгари у "Аталанта"да ўйнаган, у ерда ҳатто бир муддат Алексей Миранчук билан бирга ўйнаган. Ўтган мавсум ўрталарида украиналик футболчи "Марсель"га жўнаб кетганди. Француз клуби футболчини аввалига ижарага олган, кейин эса уни 10 миллион еврога сотиб олган. Энди эса “Марсель” ва “Женоа” ўртасидаги шартномада ҳам худди шундай сумма кўрсатилган. Италия жамоаси Малиновскийни мавсум охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади (Фабрицио Романодан олинган маълумот). Яқин орада футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг у шартнома имзолайди.

Гравенберхга Англиянинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" "Бавария" футболчиси Райан Гравенберҳ учун курашга қўшилишга тайёр. Нидерландиялик футболчи ўтган мавсумда мюнхенликлар сафида 33 та ўйинда майдонга тушди, лекин асосан захирадан. Англиянинг топ-клублари аллақачон расмий таклифлар билан чиқишган, бироқ “Бавария” ҳали футболчини сотишга қизиқмаяпти. "Ливерпуль" фаол равишда ярим ҳимояга янги футболчи қидирмоқда, бироқ ҳозирча барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди. Мойсес Кайседо аллақачон "Челси"га ўтган, Ромео Лавиа ҳам Лондон клубига ўтмоқчи. Гравенберхнинг трансфери борасида келишиб бўладими?

"Монако" А Сериядан янги ҳимоячи олди

Қанот ҳимоячиси Уильфрид Синго “Торино”ни “Монако”га алмаштирди. Француз клуби 22 ёшли футболчининг трансфери учун 10 миллион евро тўлаган. Синго 2019 йилдан бери “Торино”да тўп тепади ва жамоа таркибида юздан ортиқ ўйин ўтказган. "Монако" ўта омадсиз мавсумдан сўнг таркибни кучайтиришда давом этмоқда (жамоа еврокубоклардан четда қолиб кетди). Аввалроқ монегасклар билан дарвозабон Филипп Кох, ҳимоячи Муҳаммад Салису ва ярим ҳимоячи Денис Закария шартнома имзолаганди. "Монако"нинг трансфер кампанияси ҳали якунланмаган бўлиши ҳам мумкин.

Премьер-лиганинг янги жамоаси ЖЧ-2014 бронза медали совриндорини сотиб олди

Дарвозабон Тим Круль "Ньюкасл" ва "Норвич" сафида Премьер-лигада 200 дан ортиқ ўйин ўтказган. Энди 35 ёшли футболчи Англиянинг асосий дивизионида “Лутон Таун” билан лигада жон сақлаб қолиш учун кураш кутмоқда. Элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш анча қийин бўлади, аммо жамоа қўлидан келганича таркибни кучайтирмоқда. Крулдан ташқари "Лутон" "Челси"нинг собиқ футболчиси Росс Барклининг трансферини якунлади (бу бир неча кун олдин содир бўлганди).

"Лацио" "Ювентус" футболчисини қайта ижарага олди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Лука Пеллегрини яна "Лацио"да ўйнайди. 2023 йил бошида Рим клуби футболчини мавсум охиригача ижарага олган эди. Энди томонлар янги - икки мавсумга мўлжалланган ижара бўйича келишиб олишди. Шартномада сотиб олиш варианти кўрсатилган, яъни 4 миллион евро. Лука ўтган мавсумнинг биринчи ярмини "Айнтрахт"да ўтказган, иккинчисида эса А Серияда "Лацио"да 7 марта ўйнаган.

Буну фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

Яна бир футболчи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Дарвозабон Яссин Буну 16 август куни “Севилья” сафидаги сўнгги ўйинини ўтказди, эртаси куни эса “Ал-Ҳилол” билан шартнома имзолади. Дарвозабоннинг трансфери “Ал-Ҳилол”га 21 миллион еврога тушди ва марокашлик футболчининг ўзи 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Аввалроқ “Бавария” дарвозабонга даъвогарлик қилганди, бироқ у Саудия клуби билан рақобатлаша олмади, осиёликлар футболчига юқори маош таклиф қилди.

Киритилди: 09:34, 18.08.2023. Ўқилди: 5331 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.