Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ал-Ҳилол"нинг навбатдаги катта хариди, Ла Лигага йўл олган рус хавбеки - кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

19 август куни футбол оламида чиққан энг муҳим трансфер янгиликлари билан танишинг.

Россиялик хавбек "Реал Сосьедад" аъзосига айланди

Москванинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Арсен Захарян фаолиятини "Реал Сосьедад"да давом эттирадиган бўлди. 18 август куни россиялик футболчи Сан-Себастьянга учиб кетди ва эртаси куни у тиббий кўрикдан ўтди. Шундан сўнг Арсен янги клубининг уй учрашувига ташриф буюрди ва ўйиндан сўнг келишувнинг расмий тасдиғи пайдо бўлди. "Динамо" 20 ёшли футболчининг трансфери учун 13 миллион евро олди.

Малиновский Италияга қайтиб келди

Ярим ҳимоячи Руслан Малиновский ўтган мавсумни “Аталанта” сафида бошлаган ва қишда “Марсель”га жўнаб кетганди. Француз клуби украиналик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Мавсум охирида “Марсель” ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, 10 миллион евро эвазига футболчи сотиб олди. Айтганча, Руслан провансликлар сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Энди Малиновскийни Италиядаги фаолиятининг янги босқичи кутмоқда. Ўтган мавсум охирида А Серияга қайтган "Женоа" 30 ёшли футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олди. Руслан жаҳон чемпиони қўл остида ўйнайди - Альберто Жилардино бу унвонни 2006 йилда қўлга киритган.

“Ал-Аҳли” яна бир янги футболчини сотиб олди

Ҳимоячи Мерих Демирал "Ювентус" ва "Аталанта"даги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш эди ва энди у "Ал-Аҳли" сафида пайдо бўлади. Саудия клуби трансфер ойнасида 11-янги футболчини сотиб олди ва ҳимоячи хариди учун 18 миллион евро ажратди. Трансфердан "Аталанта" айнан юқорида кўрсатилган маблағни ишлаб олди. Демирал янги жамоасида Роберто Фирмино, Рияд Махрез, Франк Кессиэ, Эдуар Менди ва Аллан Сен-Максимин каби футболчилар билан бирга тўп тепади.

"Зенит" Нерес учун "Бенфика"га 30+5 миллион евро таклиф қилди

Малком "Зенит"ни тарк этганига икки ярим ҳафта бўлди. Петербургликлар ўйинчини РПЛ'да рекорд миқдор 60 миллион еврога сотди, аммо улар ҳалигача унга ўринбосар топа олишмади. Португалиянинг Record нашри хабарига кўра, "Зенит" Давид Нерес учун "Бенфика"га 30 миллион евро таклиф қилган. Яна 5 миллион евро турли бонуслар сифатида тўланиши мумкин эди. Тўғри, Португалия чемпиони рад жавобини берди, аммо "Зенит" таслим бўлишни режалаштирмаяпти. Манбанинг хабарига кўра, Россия клуби янги таклиф тайёрламоқда. Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 16 та голли узатмани амалга оширган.

"Порту" ярим ҳимоячисини "Ан-Наср"га 60 миллион еврога сотади

"Порту" ярим ҳимоячиси Отавио Саудия Арабистонига кўчиб ўтади. У ерда у Криштиану Роналду билан бир клубда ўйнайди ва "Порту" шартнома бўйича бонуслар билан бирга 60 миллион евро ишлаб олади. Шу билан бирга, "Ан-Наср" бу суммани бир траншда эмас, бир нечта (Фабрицио Романо маълумоти)да тўлайди. Томонлар ҳужжатларнинг барча нозик томонларини текширмоқда, шундан сўнг футболчи Осиёга йўл олади ва тиббий кўрикдан ўтади. Олдинроқ 28 ёшли футболчининг маоши 15 миллион евро бўлиши хабар қилинганди. Ўтган мавсумда Отавио 44та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 13та голли узатмани амалга оширди.

Азмунга "Милан" қизиқиш билдирмоқда

Аввалроқ, эронлик ҳужумчининг трансферига "Зенит" клуби қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Тўғри, кейинчалик футболчининг агенти Россия чемпиони билан музокара ўтказмаганини айтди. Энди эса “Милан” Азмунга қизиқаётгани малум бўлди ва у Италияга кўчиб ўтишга қарши эмас. Бироқ музокаралар дастлабки босқичда, ҳозирча келишув йўқ. Ўтган мавсумда 28 ёшли Азмун "Байер" таркибида 33та ўйин ўтказиб, гол+пас тизимида 8 (4+4) очко жамғарган.

"Ал-Ҳилол" Митрович учун 50 миллион евродан кўпроқ пул тўлаган

Саудия Арабистони билан боғлиқ яна бир янгилик. Бу ёзда “Ал-Ҳилол” таркибни кучайтириш учун катта маблағ сарфлади. Жамоага Малком, Неймар, Сергей Милинкович-Савич, Рубен Невеш, Калиду Кулибали ва Яссин Буну кўчиб ўтди. Энди эса бу жамоага яна бир форвард қўшилади - сербиялик ҳужумчи Александр Митрович. Романонинг ёзишича, бу келишув Саудия клубига 50 миллион евродан кўпроқ тушди. Ўтган мавсумда Митрович 24та ўйинда 14та гол урди. 28 ёшли футболчининг Саудиядаги шароити жуда яхши Саудия Арабистонида унга йилига 25 миллион евро маош тўланади. Айтганча, “Фулхэм” бу трансферни тасдиқлади, бироқ улар таклифни истамай қабул қилганликларини таъкидлади.

Киритилди: 10:25, 20.08.2023. Ўқилди: 7415 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик