Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бердиев билан Қосимовнинг ўхшаш жиҳатлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Футболчилар ҳаёти
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Кубок финалида воҳамиз жамоаси "Насаф" мағлубиятга учрагандан сўнг сайтимизнинг муҳлислар билан ишлаш бўлимига жамоамиз жонкуяр муҳлисларидан кўплаб хатлар келиб тушди. "Насаф"нинг жонкуяр, ашаддий муҳлисларидан бири - Улуғбек Яхёевнинг мактубини сизлар билан баҳам кўришни лозим топдик.
 

 

 

 

 

 

Ассалому алайкум, қадрли voha.uz сайти ходимлари! 30 ноябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал ўйинидан сўнг  иккала жамоа мураббийларининг ўхшаш томонлари ҳақида ўз фикримни ёзишга қарор қилдим. Демак, "Насаф" ҳамда "Будёдкор"нинг умидли мураббийларининг ўхшаш жиҳатлари:

1. Қосимов ҳамда Бердиевнинг энг катта ўхшаш томони ёшларга эътибор беришидир. Финалда кўрдингиз, янги номлар, янги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди. Айнан, Шоҳруҳнинг кашф этилиши қисқа фурсат мобайнида МТЖ учун ҳам фойда бўлди. Бекорга Қосимов финалдан сўнг матбуот анжуманида Шоҳруҳ хақида гапирмади. Эсимда, футболга қатнашиб юрган пайтларим "Насаф" футболчилари машғулотга келишган вақти Бердиевнинг ёнига борардик. Сабаби, у бизларга эътибор берарди. Бердиевдан тўп олиб, дўстларимизга мақтаниб тўпни тепардик. Ҳали Бердиев Гадоевга ўхшаш  кўплаб ёш футболчиларни кашф қилади. Бердиев келаси мавсумда легионерларсиз ўзимизнинг футболчилар билан янги мавсумни бошлаши эҳтимоли юқори. Худди шу вазият Бунёдкорда ҳам бўлиши мумкин.

2. Иккала мураббий ҳам футболчилик даврида ярим ҳимояда тўп сурганликлари. Қосимов қайси жамоада ўйнамасин, ҳар доим етакчи фудболчи бўлган. Унинг жарима зарбалари марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоев айтганларидек, "дарвозани орқасини 2 марта айланиб" кейин дарвозага кириб кетган. Ҳақиқий лидерлик қобилияти бор Қосимовда!
Энди Бердиев ҳақида... Қашқадарёлик футбол муҳлисларининг севимли футболчиси! Нафақат Қашқадарё, бошқа вилоятларимизда ҳам Бердиевнинг муҳлислари етарлича топилади. Рўзиқул аканинг "Насаф"да ўрни беқиёс. "Насаф" етакчисининг битта "айби" МТЖда ўйнамаганлиги бўлса керак. 

3.Танқид. Ҳа, иккала мураббий ҳам муҳлисларнинг танқид-у маломатларига учраган. Қосимов МТЖда, Бердиев "Насаф"да! Лекин иккаласи ҳам яна ўз жойларига қайтарилган ва бунда муҳлисларнинг ўрни катта. Айрим муҳлислар, шу қатори мен ҳам, Миржалол акага термани беришганида "Хайр, Бразилия", деб ўйлагандим. Айниқса, Ливан билан сафардаги ўйиндан кейин. Лекин Аллоҳга шукурлар бўлсин, терма жамоамиз ҳозирда гуруҳда етакчи бўлиб турибди. Бердиевда ҳам шундай бўлган. ОЧЛдаги 3-турдан кейин Бердиев жамоадан кетиши керак, деган хулосага келгандим. Сабаби, ОФК кубоги соҳибининг ОЧЛда аутсайдерлар қаторида туриши қувончли холат эмасди. Тошев масаласи - умуман бошқа масала энди. Айрим футбол сайтларида ҳам Бердиевнинг "Насаф" бошқарувига қайтаришни сўраб мақолалар чоп этилди.

4. Қосимовнинг ҳам, Бердиевнинг ҳам футболчилик фаолиятидаги энг катта армони - ЖЧга футболчи сифатида бормаганидир. Бердиев умуман МТЖга чақирилмаган бўлса, Қосимов сардор сифатида ЖЧга боришга яқин келганди, лекин... Менимча, қолганини ўзингиз биласиз! Қатар ва Эрондаги ғалабадан сўнг мен футболчи Қосимовни кўргандек бўлдим - худди сардор сифатида футболчиларни етаклагандек! Бу сафар мураббий сифатида футболчиларимизни етакламоқда. Менимча, у бунга лойиқ.

Бу ўхшашликларни кўплаб давом эттириш мумкин. Лекин келаси мавсумда "Бунёдкор"га ҳам, "Насаф"га ҳам омад тилайман. Дўстона муносабатлар бузилмасин. Ҳаммамиз кутган олдинги "Насаф" келаси мавсумда қайтиши кутилмоқда. Ўзимизнинг футболчилар, янги номлар, янги истеъдодлар! Биз Бердиевни қайтардик ва унга энди ортиқча босимларсиз ёрдам беришимиз керак. Энг асосийси, биз ҳаммамиз - бутун Ўзбекистон бўлиб худо хохласа, Бразилияга борамиз!  Музқаймоқ егани эмас, Ўзбек футболини танитгани борамиз!

Улуғбек ЯҲЁЕВ

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:25, 02.12.2012. Ўқилди: 5833 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик