Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мардлик

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўйини тугагач stadion.uz сайти орқали ўйин шарҳи ҳақидаги мақолани ўқир эканман, ўйинга билдирилган фикрлар орасида бир мухлиснинг қуйидаги сўзлари эътиборимни тортди: «йиғладим, йиғлаяпман, йиғлайвераман». Тўғри, мухлислик қилиш учун ҳеч қандай меъёр, ўлчов ва талаблар ҳали ўйлаб топилганча йўқ, аммо ўз ҳиссиётларини кенг оммага борича етказиш учун ҳам мардлик керак. Биз кўзёш билан нишонлашга арзийдиган, тарихий ғалабага эришгандик ўшанда...

Мен Эрон билан ўйиндан кейин турли ҳисоб-китоблару, статистик маълумотлар билан сизни чалғитиб, миллий терма жамоамизнинг ЖЧга «олиб чиқиб» қўймоқчи эмасман. Аксинча, охирги пайтларда футболчиларимизда кузатилаётган ва Эрон билан ўйинда яққол намоён бўлган, сизу бизга бирдек манзур бўлаётган бир хусусияти ҳақида ўз муносабатимни ўртоқлашишни мақсад қилгандим.

Яхши эслайсиз, олдинлари энг катта муаммоларимиздан бири — легионерларимизнинг терма жамоа сафига етиб келиши эди. Сабаби легионерларимиз ҳаракат қилаётган клуб ўйинлари терма жамоанинг муҳим ўйинларига тўғри келиб қолиши, жароҳатлар, жисмоний чарчоқ ва шунга ўхшаш муаммолар бўларди бизда. Шу туфайли ҳатто айрим легионерларимизни «ватанпарварсизликда» айблаган пайтларимиз бўлган. Ким нима деса десин-у, миллий терма жамоа либосида тўп суриш ҳар бир футболчининг Ватани ва мухлислар олдидаги муқаддас бурчи, вазифаси, олий бахтидир. Ҳар ҳолда биз шундай тушунамиз. Шу тушунчаларимизни футболчиларга сингдиришга ҳаракат қиламиз. Аммо ҳар бир ҳаракати ва танлови учун футболчининг виждони жавоб бераверади.

Эрон билан ўйин олдидан барча легионерларимизнинг терма жамоа чақирувига «лаббай» дея жавоб бергани кўнглингизни кутарди, тўғрими? Ҳатто «Анжи» таркибида икки марта жароҳат олиб, етарли ўйин амалиётига эга бўлмасдан, майдонга тушиши сўроқ остида туришига қарамасдан терма жамоа йиғинига етиб келган Одил Аҳмедовнинг фидойилигига, мардлигига тан бермай илож йўқ. Бу йил Қозогистон чемпионати тўпурари бўлган ва ўз жамоаси билан мамлакат кубоги финалига чиққан Улуғбек Бақоев кубок финалини эмас, терма жамоанинг ўйинига етиб келиши мардлик эмасми? Зеро, ушбу ўйинда Қосимов бошқача тактика танлаб, Бақоев гол уруш тугул, ҳатто майдонга тушмаслиги хам мумкин эди. Худди шунингдек, Виталий Денисов ҳам “Днепр” билан тур ўйинини кутиб ўтирмасдан, эртароқ терма жамоага етиб келгани тахсинга сазовор.

Яқинда машҳур бир футболчининг қачонлардир айтган қуйидаги сўзларини ўқиб қолдим: «Қандайдир натижа ҳақида ўйлаш болаликда бўлади, ҳозир эса фақат – НАТИЖА!» Давлатимиз мустақилликка эришганига 21 йилдан ошди. Шукрки, бу вақт оралиғида эришган натижаларимиз билан футбол оламида ўз мавқеимизга, ўз ўрнимизга ва ўз сўзимизга эга бўлдик. Шундай экан, мундиалга чиқиш ва муносиб иштирок этишни асосий мақсад қилиб ишга киришадиган пайтга етиб келдик. Бу мақсад йўлида ҳар бир мутахасису футболчидан тортиб, оддий мухлислардан ҳам ўзига хос мардлик талаб этилади. Сиз бунга тайёр туринг!

Дилшодбек Жуманиёзов
Элликқалъа тиббиёт коллежи ўқитувчиси
(VIQOR никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 04.12.2012. Ўқилди: 5475 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик