Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5630 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари: «Навбаҳор» жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

«Навбаҳор лочинлари» — ОКМК

Суперлиганинг 18-тури доирасидаги «Навбаҳор лочинлари» — ОКМК учрашувининг 79-дақиқасида «Навбаҳор лочинлари» мухлислари томонидан футболчилар томонга турли буюмлар улоқтирилгани ҳамда улоқтирилган идишлардан бири ОКМК клуби футболчисининг бошига теггани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Навбаҳор Лочинлари» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига

«Юниред» — «Ғиждувон»

Про лиганинг 15-тури доирасидаги «Юниред» — «Ғиждувон» учрашувининг 83-дақиқасида «Ғиждувон» жамоаси футболчиси Шавкат Раҳматов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шавкат Раҳматовга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лиганининг 14-тури доирасидаги «Арал» — «Локомотив» ҳамда 16-тури доирасидаги «Динамо плюс» — «Локомотив» учрашув комиссарларидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, «Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 16.30-бандида учрашув вақтида футбол клуби расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга техник зонада футболчиларга кўрсатма бериш учун рухсат этилган бўлсада, мазкур тартиб «Локомотив» жамоаси мураббийи Мирко Еличич томонидан бузилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мирко Еличичга (Локомотив) нисбатан 1 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Биринчи лига

«Қумқўрғон-1977» — «Цементчи»

Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги «Қумқўрғон-1977» — «Цементчи» учрашуви якунлангандан сўнг, «Цементчи» жамоаси футболчиси Юрсунали Топволдиев ёрдамчи ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар қўллагани ҳамда жисмоний куч ишлатишга ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Юрсунали Топволдиевга (Цементчи) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор фарм» — «Шаҳрихончи»

Биринчи лиганинг 14-тури доирасидаги «Бунёдкор фарм» — «Шаҳрихончи» учрашувининг 65-дақиқасида «Шаҳрихончи» жамоаси мураббийи Турсунбой Хусанов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Турсунбой Хусановга (Шаҳрихончи) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

У-19 чемпионати

«Металлург У-19» — «Пахтакор У-19»

У-19 чемпионатининг 15-тури доирасидаги «Металлург У-19» — «Пахтакор У-19» учрашуви якунлангандан сўнг, «Пахтакор У-19» жамоаси футболчиси Бобур Абдужабборов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, «Пахтакор У-19»нинг яна бир футболчиси Муҳаммадиёр Марифалиев бош ҳакамнинг футболкасини тортиб, футболчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Бобур Абдужабборовга нисбатан 3 та ўйинга, Муҳаммадиёр Марифалиевга нисбатан эса 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Шўртан У-19» — «Ғиждувон У-19»

У-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Шўртан У-19» — «Ғиждувон У-19» учрашувининг 66-дақиқасида «Шўртан У-19» жамоаси футболчиси Ойбек Жонибеков тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Учрашувнинг 90-дақиқасида «Ғиждувон У-19» жамоаси футболчиси Шарифжон Абдумўминов тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисининг сон қисмини босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ойбек Жонибековга (Шўртан У-19) ва Шарифжон Абдумўминовга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Хоразм У-19» — «Қизилқум У-19»

У-19 чемпионатининг 16-тури доирасидаги «Хоразм У-19» — «Қизилқум У-19» учрашувининг 77-дақиқасида «Хоразм У-19» жамоаси футболчиси Бунёдбек Матрасулов учрашув тўхтатилган вақтда қасддан оёғи билан рақиб ўйинчисини бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Учрашувнинг 77-дақиқасида «Хоразм У-19» жамоаси футболчиси Илёсбек Раҳимов учрашув тўхтатилган вақтда рақиб ўйинчисини қасддан туртиб юборгани қайд этилган. «Қизилқум У-19» жамоаси футболчилари Самандар Раҳимов, Акмалжон Давронов ва Рамазон Роббимов учрашув тўхтатилган вақтда рақибга нисбатан тажовузкор қасддан ҳаракатлар қилишган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра:

Бунёдбек Матрасуловга (Хоразм У-19) нисбатан 10 та;

Илёсбек Раҳимовга (Хоразм У-19) нисбатан 3 та;

Самандар Раҳимовга (Қизилқум У-19) нисбатан 5 та;

Рамазон Роббимовга (Қизилқум У-19) нисбатан 3 та;

Акмалжон Давроновга (Қизилқум У-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна У-19» — «Нефтчи У-19»

У-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Сўғдиёна У-19» — «Нефтчи У-19» учрашувининг 38-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби техник директори Анвар Алматов ёрдамчи ҳакамнинг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Анвар Алматовга (Сўғдиёна У-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

«Локомотив У-19» — «Сурхон У-19»

У-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги «Локомотив У-19» — «Сурхон У-19» учрашувининг 63-дақиқасида «Локомотив У-19» жамоаси футболчиси Камронбек Эргашев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Камронбек Эргашевга (Локомотив У-19) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Аёллар олий лигаси

«Металлург W» — «Сўғдиёна W»

Аёллар олий лигасининг 18-тури доирасидаги «Металлург W» — «Сўғдиёна W» учрашувининг 87-дақиқасида «Металлург W» жамоаси футболчиси Нозима Қосимбекова бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нозима Қосимбековага (Металлург W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Аёллар биринчи лигаси

«Арал W» — «Хоразм W»

Аёллар биринчи лигасининг 8-тури доирасидаги «Арал W» — «Хоразм W» учрашувининг 73-дақиқасида «Хоразм W» жамоаси футболчиси Барчиной Эшмуратова рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Барчиной Эшмуратовага (Хоразм W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Динамо W» — «Андижанка W»

Аёллар биринчи лигасининг 8-тури доирасидаги «Динамо W» — «Андижанка W» учрашуви якунлангандан сўнг «Динамо W» жамоаси футболчиси Азиза Усеинова бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азиза Усеиновага (Динамо W) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:41, 13.09.2023. Ўқилди: 2529 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.