Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Милан
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • 1:0
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Осасуна
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 0:1
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • 0:1
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • 2:0
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 27 43
6 Сельта 27 40
7 Эспаньол 28 37
8 Реал Сосьедад 27 35
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 27 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

115 йил ичидаги дастлабки четлатиш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

9 сентябрь оқшомида Германия терма жамоаси Япониядан йирик (1:4) ҳисобида енгилгач, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ўз лавозимидан четлатилди.

Мутасаддилар янги мураббийни қидириш билан банд эканликларида, вақтинчалик мураббий Руди Фёллер раҳбарлигида Бундестим Мюллер ва Саненинг голлари эвазига Франциядек азалий ва кучли рақибини маҳв этди.

Буни қарангки, мураббий алмашуви 3 кун ичида ўз самарасини берди. Германия Евро-2024ни қабул қилиш тадорикини кўрмоқда, ёзгача расмий учрашувларда иштирок этмайди. Шундай экан, унинг асосий вазифаси - ўртоқлик учрашувларида ўзини синаб кўриш ва турниргача юксак савияга эришиш. Бу ўз-ўзидан тушунарли. Лекин сиз илк бор қайд этилган ўта камёб фактга эътибор бердингизми? Флик - ГФРҒГермания футболи тарихида ўз лавозимидан четлатилган дастлабки мураббий! Шу пайтгача бошқа бирорта мутахассис муддатидан аввал ёки ўз хоҳиши билан жамоани тарк этмаганди. 1908 йилдан бери. Яна бир ажабланарли факт шуки, 115 йиллик давр ичида Бундестимни атиги 10 нафар мутахассис бошқарган. Келинг, уларни эслаб ўтамиз.

Отто Нерц (1926-1936)

Германия терма жамоаси тарихидаги дастлабки мураббий. 1926 йилда бошқарувга келган Отто жамоани аста,секин қитьа етакчилари сафига олиб чиқди. у мунтазам равишда Англия футбол лигаси ва Англия Кубоги учрашувларини ўрганди, Витторио Поццо ва Жимми Хоган каби малакали мутахассислардан маслаҳатлар олиб турди. Нерц даврида Германия ЖЧ,1930ни ўтказиб юборди, 1934 йилда ўз дебютини бронза медаллари билан нишонлади: Бельгия ва Швецияни енгди, ярим финалда Югославиядан енгилди, 3-ўринни Австриядан тортиб олди. Немис матбуотининг маълумотларига кўра, Нерц 1936 йил Олимпиадасидаги омадсизликдан сўнг жамоани тарк этди. хабарлар орасида мураббийни истеъфога чиқаришди, мазмунидагилари ҳам бор. Лекин кўпчилик манбалар унинг ўзи кетганлигини тасдиқлайди.

Зепп Хербергер (1936-1942, 1950-1964)

Терма жамоага энг кўп устозлик қилган мутахассис. У жами 20 йил жамоани бошқарди. Шу давр ичида терма жамоани аввал ассистент мақомида тажриба тўплаган мураббийлар бошқаришига асос солди. Хербергернинг фаолияти Иккинчи жаҳон уруши туфайли узилиб қолди. ЖЧ-1954даги чемпионлик ва мухлислар орасида «Берн мўъжизаси» номини олган финал унинг энг яхши натижаси бўлиб қолди. 1964 йилда нафақага чиққан Зепп ўз ўрнини ёрдамчиси Хельмут Шёнга берди. Аслида, у Фриц Вальтер номзодини танлаганди, федерация Шённи афзал кўрди.

Хельмут Шён (1964-1978)

Шён бирданига муваффақиятларга эришди, лекин максимал даражада эмас: 1966 йилда финалга чиққан бўлса, 4 йилдан кейин бронза билан кифояланди. Кейин 1972 йилда Европа, 1974 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Испаниянинг 2008-2010 йиллардаги зафарига қадар Шён қаторасига қитъа ва жаҳон миқёсида зафар қучган ягона мураббий мақомида юрди. 1976 йилда кумуш медалларга сазовор бўлган мураббий ЖЧ-78нинг 2-раундида ўртамиёна Австрияни енга олмади. Шён ҳанузгача терма жамоанинг ЖЧларидаги ўйинлар сони (25) ва ғалабалари (16) бўйича рекордчи мураббий бўлиб қолмоқда. Австрияни енга олмагач, ихтиёрий равишда жамоани тарк этди.

Юпп Дерваль (1978-1984)

Терма жамоадаги фаолиятини Юпп 22 учрашувни мағлубиятсиз ўтказиш билан бошлади. ГФР унинг даврида 2,5 йилдан кейин илк мағлубиятини тан олди. Жумладан, Евро-80ни ҳам мағлубиятсиз ўтказиб, ғолиб чиқди. Дерваль Шённинг муваффақиятини такрорлашга жуда яқин келганди. Бироқ ЖЧ-82 финалида Италияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бундестим Евро-84да гуруҳ босқичидан чиқа олмагач, мураббий истеъфога ариза берди.

Франс Беккенбауэр (1984-1990)

1990 йил мундиалидаги ғалаба эвазига афсонавий Беккенбауэр футболчи ва мураббий сифатида жаҳон чемпиони бўлган саноқли шахслар сафидан жой олди. Ундан аввал Марио Загалло ва Дидье Дешамлар шундай шарафга эга бўлишганди. Франц 2та имкониятдан фойдалана олмади: ЖЧ-86 финалида Марадонанинг жамоасини енга олмади (2:3), Евро,88 ярим финалида Нидерландия тўсиғидан ўта олмади,1:2. Зафарли мундиалдан кейин Беккенбауэр клуб футболида ишлашга қарор қилди.

Берти Фогтс (1990-1998)

Бу мураббий бош жамоадан аввал ёшлар термасини бошқарган эди. Унинг даврида Бундестим Евро-92нинг кумуш ва Евро,96нинг олтин медалларини қўлга киритди. Шунингдек, 2 марта (1994, 1998) ЖЧларининг чорак финалига чиқди. Фогтс - терма жамоа учрашувларидаги ўртача очколар бўйича энг яхши (2,2) кўрсаткич соҳиби. Таққослаш учун: Ханс,Дитер Флик 1,72 натижа билан фақат Эрих Риббекдан (1,5) яхшироқ натижани қайд этган. 1998 йил сентябрида Фогтс ўз ўрнини айнан Риббекка бўшатиб берди.

Эрих Риббек (1998-2000)

Риббек Бундестим бош мураббийи лавозимида бор-йўғи 2 йил ишлади. Унинг номзодини 1978 йилда ҳам муҳокама қилишган, якунда Дервални афзал кўришганди. Ниҳоят, 20 йилдан кейин унга жамоани ишониб топширишганида, Эрих 61 ёшда эди. Шу тариқа у Германия терма жамоасидаги энг кекса мураббий мақомини олди. Афсуски, Евро-2000да «қария»га омад кулиб боқмади: Германия Португалия, Анг­лия ва Руминиядан иборат гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди. Табиийки, турнирни барвақт якунлаган Риббек жамоани тарк этди.

Руди Фёллер (2000-2004)

Риббекдан кейин шу пайтгача ҳеч қайси жамоада бош мураббий лавозимида ишламаган Фёллерга мутасаддилар вақтинчалик мураббий сифатида ишонч билдиришди. Улар «Байер»даги Кристоф Даумни мўлжаллашганди. Бироқ «доришунослар» устози наркотик моддаларга ружу қўйганлиги ошкор бўлди, Руди эса ўз вазифасини рисоладагидек адо этаётганди. Масалан, у Испанияни 4:1 ҳисобида маҳв этди. НФИ унинг вақтинчалик шартномаси муддатини узайтирди. Натижада Фёллер шогирдлари ЖЧ,2002да финалгача кўтарилиб, Бразилияга имкониятни бой беришди. 2 йилдан кейинги қитъа биринчилигида омад Рудидан юз ўгирди , жамоаси гуруҳдан чиқа олмади.

Юрген Клинсманн (2004-2006)

Бундестимнинг бош мураббийига айланган собиқ сардорни мухлислар унчалик хушламай кутиб олишди. Боиси, у ўзининг кўп вақтини рафиқасининг ватани бўлмиш АҚШда ўтказганди. Кейинчалик у ўз вазифасини Йоахим Лёвга топшириб қўйгани, ўзи фақат матбуот анжуманларида кўриниш бериши, лекин ўзини фаол ишлаётгандек тутиши ҳақида гап,сўзлар кўпайиб кетди. Тез орада миш-мишлар бежиз эмаслиги исботланди - Клинсманн ўрнини Лёв эгаллади.

Йоахим Лёв (2006-2021)

Янги асрда Германия термасини айнан Лёв чинакам топ,жамоа мақомига олиб чиқди. 15 йил ичида у 3та ЖЧ, 4та ЕЧда иштирок этди. Асосийси - ЖЧ-2014нинг ғолиблиги, албатта. Лёв даврида Бундестим доимо фаворит сифатида тўп сурганди. Йоахим ўз жамоаси билан 117 учрашувда ғалаба нашидасини сурди - бошқа ҳеч қайси мураббий юзталик маррани забт эта олмаганди. 2-ўриндаги Хербергер ҳисобида 92та ғалаба бор. ЖЧ-2018 ва Евро-2020даги омадсизликдан сўнг Йоахим терма жамоадаги фаолиятини тўхтатди: «15 йиллик масъулиятли меҳнатдан кейин танаффус олиш албатта, шарт».

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:36, 26.09.2023. Ўқилди: 3251 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 11
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 11
9 Атлетико Александр Серлот 10
10 Райо Вальекано Хорхе Де Фрутос 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.