Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллий терма жамоамиз 2013 йилда олтита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаларининг 2013 йилги иш ва тадбирлар режаларини тасдиқлади. Қарор ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов томонидан имзоланди.

Ўзбекистон терма жамоаларининг 2013 йилдаги масъулиятли мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришига кўмак берувчи Қарорга кўра, Терма жамоалар маркази ва тегишли мутахассислар билан ҳамкорликда миллий, ёшлар (U-22 ва U-19), ўсмирлар (U-17, U-16 ва U-14), футзал, аёллар (U-16) ва ампутантлар терма жамоаларининг халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва ана шу тайёргарлик жараёнларида иштирок этадиган мураббийлар штаби вакиллари билан тегишли меҳнат шартномаларини имзолаш белгилаб қўйилган. Ижроқўм қарори асосан келаси йили халқаро мусобақаларда иштирок этадиган терма жамоаларнинг фаолиятини қамраб олган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 19 январь куни Тошкентда бошлаб, 21 январь – 2 февраль кунлари БААда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йил давомида ЖЧ-2014 саралаш ва Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи доирасидаги расмий ўйинлардан ташқари, Қосимов шогирдларининг саралаш ўйинларидаги иштирокидан келиб чиқиб, март-ноябрь ойларида олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 2013 йилнинг 21 июнь – 13 июль кунлари Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари мусобақагача бўлган ярим йиллик давр ичида Ўзбекистон ва хорижда жами 6та ўқув машғулоти йиғини ўтказишлари, 26та ўртоқлик-назорат учрашувларида майдонга тушишлари кўзда тутилган. Ушбу ўйинлардан 13таси халқаро ўртоқлик учрашувлари мақомида ўтказилиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида, терма жамоа январь ойида Ҳамдўстлик Кубоги баҳсларида иштирок этади.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари БААда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этади. Дилшод Нуралиев шогирдлари бўлажак муҳим баҳсларга муносиб тайёргарлик кўришлари учун йил давомида Ўзбекистонда ва хориж мамлакатларида жами 9та ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, уларда 30дан ортиқ ўртоқлик-назорат ўйинларида иштирок этишлари кўзда тутилган. Режа бўйича, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккита халқаро мусобақада ҳам иштирок этади.

Бош мураббий Темур Алимхўжаев қўл остидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2013 йилда 2014 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида, Ўзбекистон U-14 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йилги U-14 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ушбу баҳсларга тайёргарлик кўриш мақсадида 1998 йилда туғилган ўсмирлардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси хориж мамлакатларида ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирок этиши, шунингдек, Тошкентда терма жамоалар иштирокида ўртоқлик-назорат ўйинлари ташкил этилиши режалаштирилган. Умумҳисобда, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йил давомида 30га яқин, 2000 йилда туғилган ўсмирлар терма жамоаси эса 20дан ортиқ ўртоқлик-назорат учрашувлари ўтказиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси 2013 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган бўлиб, сентябрь ойида бўлиб ўтадиган расмий мусобақага тайёргарлик доирасида 10та ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади, улардан иккитаси эса хорижда ўтказилиши режалаштирилган.

Амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 2013 йилда камида бешта ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этади, шунингдек, Россия ва Эронда бўлиб ўтадиган халқаро мусобақаларда иштирок этади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов терма жамоаларнинг 2013 йилги иш режаларига бағишланган Мураббийлар Кенгаши мажлисида 2012 йилги муваффақиятлани таҳлил қиларкан, жумладан, шундай деди: «Бир неча йил аввал фалон жойда янги стадион бунёд этиш, бирор бир футбол мактабини қуриш ҳақида бош қотирган бўлсам, бугун фақат бир нарса ҳақида – терма жамоаларимиз қўлга киритаётган натижалардан юлдузлик касалига чалинмасликлари, бу ютуқларга алданиб қолмасликлари ҳақида ўйлаяпман».

2013 йил Ўзбекистон терма жамоалари учун мусобақаларга бой, энг муҳим даврлардан бири бўлади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:00, 17.12.2012. Ўқилди: 11023 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик