Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 09.02.2026 18:45
      • Насаф
      • 1:1
      • Аш-Шорта
      • 09.02.2026 18:45
      • Ал-Ваҳда
      • 0:0
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 09.02.2026 21:00
      • Дуҳайл
      • 1:1
      • Шаржа
      • 09.02.2026 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 0:0
      • Ал-Ҳилол
      • 10.02.2026 21:00
      • Трактор
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 10.02.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Ал-Ғарафа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олег Зотеевнинг қизил карточкаси бекор қилинмади, Рўзиқул Бердиев жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Дисквалификациялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

ОКМК — «Сўғдиёна»

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги ОКМК — «Сўғдиёна» учрашуви бўйича ОКМК футбол клубидан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур учрашувнинг 67-дақиқасида ОКМК футболчиси Сардор Раҳмоновга учрашув бош ҳаками томонидан берилган иккинчи сариқ, унинг ортидан берилган қизил карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси ҳамда ОКМК футбол клуби мурожаатига асосан Эсперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган деб топилган.

Сардор Раҳмоновга кўрсатилган иккинчи сариқ ва қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан бекор қилинди.

«Насаф» — «Нефтчи»

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги «Насаф» — «Нефтчи» учрашуви якунлангандан сўнг «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев рақиб жамоа аъзоларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва уларга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга ("Насаф") нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Пролига

«Машъал» — «Локомотив»

Про лиганинг 20-тури доирасидаги «Машъал» — «Локомотив» учрашувининг биринчи бўлим якунлангандан сўнг «Локомотив» футболчиси Олег Зотеев учрашув захира ҳаками шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Мазкур ҳолат бўйича «Локомотив» футбол клуби учрашув ҳаками томонидан футболчи О.Зотеевга берилган қизил карточка бўйича ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўралган.

Қўмита йиғилишида учрашув захира ҳаками Ф.Норсафаров ва футболчи О.Зотеевнинг кўрсатмалари тингланди, шунингдек, таклиф этилган мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ берилган қизил карточкани бекор қилиш учун етарлича асослар топилмади.

Шунингдек, учрашувининг 59-дақиқасида «Локомотив» клуби мураббийи А.Микляев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Андрей Микляевга ("Локомотив") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:48, 12.10.2023. Ўқилди: 3481 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.