Бугун 18 март, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Райо Вальекано 28 32
14 Валенсия 28 32
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 28 23
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
28-тур Райо Вальекано 1-1 Леванте

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

01/01 06:00 Жирона - Атлетик Бильбао

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўртоқлик ўйини. «Андижон» - «Мурас Юнайтед» (превью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Маълумки, 14 октябрь куни “Андижон” клуби “Бобур Арена”да халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Қирғизистоннинг “Мурас Юнайтед” жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу жамоалар сентябрь ойида Жалолободда учрашишганди ва бу сафар иккинчи бор тўқнаш келадилар, энди Андижонда.

Олдин хабар берганимиздек, “Андижон” клуби билан “Мурас Юнайтед” ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, мазкур ўйиннинг ташкил этилаётгани ҳам бежиз эмас. Албатта, “Мурас Юнайтед” Қирғизистонда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган ва ривожланиш босқичини муваффақиятли бажараётган клуб ҳисобланади.

16 сентябрь куни Бишкекда Қирғизистон Кубоги финалида “Абдиш-Ата”га қарши майдонга тушиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда “Мурас Юнайтед” фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди.

Бўлажак рақиб тўғрисида яна маълумот беришда давом этадиган бўлсак, айни дамда Қирғизистон премъер-лигасида 10 та иштирокчи орасида 23 та ўйиндан сўнг 11 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этиб, 38 очко билан 4-ўринга жойлашиб турибди.

“Мурас Юнайтед”ни 48 ёшли маҳаллий мутахассис Валерий Березовский бошқариб бормоқда. Валерий Юрьевич бунгача “Олға” жамоасига бир неча мавсум бош мураббийлик қилган. Шунингдек, у Қирғизистон U21 терма жамоасини бошқарган.

Жамоа таркибига назар ташласак, асосий дарвозабон Павел Матяш ўзбек мухлисларига ҳам яхши таниш. Ёдингизда бўлса, у 2017-2018 йиллари Олмалиқнинг ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Матяш ҳозирда 36 ёшда бўлиб, “Мурас”нинг энг “кекса” футболчиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, 35 ёшли ярим ҳимоячи Анатолий Власичев ўз вақтида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида тўп сурган. Ҳозирда “Мурас Юнайтед” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келяпти.

Умуман олганда, жамоа сафида 6 тадан зиёд легионер футболчилар тўп суришмоқда. Жумладан, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Нигериядан келган ўйинчилар бор. Шу билан бирга таркибда Қирғизистон терма жамоаси аъзолари ҳам фаолият олиб боришяпти.

“Мурас Юнайтед” ички чемпионатида охирги бор пешқадам “Дордой”га қарши ўтказиб 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Навбатдаги ўйинда эса 19-санада “Абдиш-Ата” меҳмони бўлади.

Табиийки, “Бобур Арена”да бўладиган беллашув ҳар иккала жамоа учун чемпионатдаги навбатдаги ўйинга алоҳида тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:35, 13.10.2023. Ўқилди: 1736 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.