Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

РПЛда йил трансфери: Аббосбек Файзуллаев лига юлдузларини жойига «ўтиргизиб қўйди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Миллий терма жамоамизнинг ёш ва умидли футболчиси Аббосбек Файзуллаевдан мухлис-у мутахассисларнинг кутилмалари катта. У ўзига бўлган ишончни борган сари ошириб келмоқда. Айниқса, Россия чемпионати, ЦСКА сафига бориб қўшилгач ўз ўйинларида ўсишга эришди. 

Қуйида термамиз умиди ҳақида қисқача сўз юритамиз.

Икки ой ичида Аббос бир ярим миллион еврога қимматлашди! Энди вингернинг нархи 500 минг евро эмас, балки икки миллионни ташкил этади. Файзуллаев Россия чемпионатига дадил кириб келди. «Армия» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор» клуби қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиб адашмади. Ёшлигидан йигитчанинг узоққа бориши аниқ эди. Ўзининг туғилиб ўсган клуби академиясида ўйнаб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафига чақирилгач унга катта умидлар боғланди. Икки йил ичида Аббосбек «Пахтакор»нинг асосий жамоасида ўзини намоён қилди. 2022 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан «ёш юлдуз» сифатида эътироф этилган.

«Пахтакор» иқтидорли футболчиси билан хайрлашишни истамади. Унинг гапига қулоқ тутиб, Москвага қўйиб юбориш тошкентликлар учун қийин бўлди. «Пахтакор» бош директори Дмитрий Адисман Файзуллаевнинг янги клубида кўпроқ майдонга тушишига ишончи комил эмасди. Менежер Аббоснинг Россияда адашиб қолиши мумкинлигини башорат қилган. Орадан бир неча ой ўтгач, Аббосбек, эҳтимол, бутун РПЛдаги энг яхши футболчилардан биридир.

Ҳақиқатан ҳам унинг ўйини очилиб кетишига бироз шубҳалар бор эди. Мавсум бошида ЦСКА Чалов-Заболотний-Обляков ҳужумкор триосини ўрнатди. Мухин ҳужумкор учликка муваффақиятли кириб келди ва гол ҳам ура бошлади. Афтидан, ўзбекни фақат ротацияда кўришган. Бироқ ёш қанот футболчимиз келажакни ортиқ кутиб ўтирмади, у дарҳол ўз ўрнини эгаллашга қарор қилди. Файзуллаевга дастлаб ўзини кўрсатиш қийин бўлди. У «Динамо» ва «Оренбург» билан ўйинларда мос равишда уч ва ўн дақиқани майдонда ўтказди холос. Аммо у «Крыля Советов» га қарши баҳсда ўзини яхши томонлама кўрсатди. Рақиб ҳимоячилари ЦСКАнинг янги футболчиси ҳақида ҳеч нарса қила олмадилар. Ушбу учрашувдан сўнг Файзуллаев базанинг ажралмас футболчисига айланди.

Заболотнийнинг ўйинидан ҳамма мухлислар ҳам мамнун эмасди. Антон жангчи. Аммо унинг функционаллиги жуда чекланган. Файзуллаев Заболотний каби иккинчи қаватда қандай жанг қилишни билмайди, лекин у барча жабҳаларда «армиячилар»нинг ҳужумларини тезлаштиради.

Аббос янги клубида доимий вингерлик қилмайди. ЦСКАда у тўлиқ эркинликка эга. Файзуллаев тўпни марказда, ҳатто қарама-қарши қанотда қабул қилиб юраверади. Шу билан бирга, унинг майдон бўйлаб доимий силжишлари шерикларига тўсқинлик қилмайди. Ўзбек ажойиб тезликка эга, шу туфайли ҳимоячилардан осонгина қочиб кетади. Заболотний бўйидаги фарқ ва жисмоний катталиги туфайли бу фазилатларнинг барчасига эга эмас. Бундай вазият Антон учун ачинарли, чунки у Файзуллаев-Чалов-Обляковдан иборат ҳужум триосига тўғри келмайди.

РПЛда ҳеч ким Файзуллаевдек тўп билан чиройли муомала қилмайди. У кўп ҳам ўзини кўрсатмайди, жамоа учун ўйнайди. Агар прессингга ёлғиз ўзи бардош бера олмаслигини тушунса, доим шерик топиб, тўпни узатади.

Аббос тезда шериклари билан умумий тил топди. Унинг иштирокида «Ростов» дарвозасига урилган гол – космос! Ўзбекистонлик Давиланинг тўпини кенг ўлчов билан Келвенга узатди. Бразилиялик футболчининг узатмасидан кейин Чалов гол урди. Ажойиб.

Учинчи тўп ҳам юқори маҳорат билан киритилди! Файзуллаев рақиблари кутмаган жойда очилади. Бу тушунарли. Аббос, юқорида айтиб ўтилганидек, қанотга бириктирилмаган, балки майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳимоячилар кўпинча уни кўздан қочирадилар. Ишонасизми, бўйи 170 сантиметр бўлса ҳам ўзбек боши билан яхши ўйнай олади. «Балтика»га қарши ўйинда Келвеннинг кучли узатмасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага йўллади, фақат Латишонок мўъжизавий реакция ёрдамида жамоасини муҳим голдан сақлаб қолди.

Аббос қандай қилиб Карраскал ва Мединани ЦСКА мухлислари хотирасидан четга чиқариб юборди? Биринчидан, унинг меҳнатсеварлиги ва ҳимоявий ўйини барчани ҳайратга солади. Ёш бўлишига қарамай, якка курашларда у дадил ва қўпол тарзда ўйнай олади. «Ростов»га қарши баҳсда Аббос тўлиқ даражада орқада ҳаракат қилди. Бир эпизодда у Байрамянни гавдаси билан шундай қаттиқ туртиб юбордики, у майдондан четга чиқиб кетди ва тўп ўзбекнинг ихтиёрида қолди. Файзуллаев Карраскалдан кўра кўпроқ гол уриш имкониятларини яратади (ҳар бир ўйинда ўртача 0,62 – 0,5). Колумбиялик фақат ҳужумда ўйнайди ва ҳимояни эсламайди.

У шунингдек, «армиячилар»нинг янги ҳужумчиси Мединага қараганда кўпроқ ҳужум қилади (ҳар бир ўйинда ўртача 1,4, – 1,28). Қаерга қараманг, ижобий томонлари бор! ЦСКА Файзуллаевнинг кейинги сотилишидан катта пул ишлаб олади. Бир неча мавсумдан сўнг у Италияга бемалол кўчиб ўтиши мумкин. «Наполи» унинг учун фаолиятини давом эттириш учун жуда мос келади. Ҳа, Кварацхелия чап қанотда ҳаракат қилади, аммо Аббос нафақат чапда, балки ўнгда ҳам эркин ўйнай олади.

Файзуллаев ўз ижросидан завқ олади ва уни чиройли бажаради. ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов буни тасдиқлайди: «Аббосбек яхши функционал ва техник имкониятларга эга. Энг муҳим нарсалардан бири бу футболни тушуниш, у уни яхши кўради ва ўзини бутунлай бу жараёнга бағишлайди».

Ишонамизки, Аббос бу билан тўхтаб қолмайди.

Манба: football24.ru
Киритилди: 16:47, 19.10.2023. Ўқилди: 34243 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик