Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Брентфорд

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Франция спорт вазири Олимпия ўйинлари вақтида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Франция ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий кучлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш учун маҳаллий ҳарбийлар шаклидаги қўшимча кучлар жалб этилиши мумкин. Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастеранинг айтишича, бу вариант Париж ўйинлари пайтида хусусий хавфсизлик ходимларининг етишмаслигини қоплаш учун ечим сифатида кўриб чиқилади.

Аввалроқ, Франциянинг бир қанча йирик хусусий хавфсизлик компаниялари Олимпия ўйинларида ўз хизматларини тақдим этишдан бош тортган эди.

«Армиядан фойдаланиш ҳозир кун тартибида эмаслиги сабабли, биз ҳеч бўлмаганда 2024 йил бошигача жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг муҳим чора-тадбирларни аниқлаш билан шуғулланамиз», деди Удеа-Кастера.

Ҳукумат ва ҳарбий амалдорлар яқин ойларда қарор қабул қилишга чақиришди. Бироқ, Удеа-Кастеранинг қайд этишича, бу жараён узоқ давом этади.

Бу ҳарбийларнинг Олимпия ўйинлари хавфсизлигини таъминлашга биринчи марта жалб этилиши эмас. 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган ёзги ўйинларда хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча 13500 нафар ҳарбий хизматчи сафарбар этилган. Бунга эришиш учун Британия ҳукумати харажатларни 438 миллион доллардан 859 миллион долларга оширди.

26 июль куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига таклифномаларни Россия, Беларус ва Гватемаладан ташқари 203 та миллий олимпия қўмитасига юборди.

Париждаги Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими Сена дарёсида бўлиб ўтади, у бўйлаб миллий терма жамоалар Париж марказидан қайиқларда сузиб ўтади. 600 000 га яқин томошабин қирғоқларни ўраб олиши кутилмоқда. Шу куни 45 минг ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Франция пойтахти кўчаларида тартибни назорат қилади. Паралимпия ўйинлари 28 августдан 8 сентябргача бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:00, 27.10.2023. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик