Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳусан Темиров 70 ёшга тўлди!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Пресс-релизлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли шарҳловчи, устоз журналист Ҳусан Темиров 70 ёшга тўлди.

Қаршилик мухлислар Ҳусан аканинг ажойиб шарҳларини Рўзиқул Бердиев узатмалари, Зафар Холмуродов голлари ва Пётр Гизимчук ижросидаги «суперсейв»лар каби мароқ билан эслашади. «Балли, Пётр!», «Ҳааааа, бу ерда дарвозабон ўз ўрнида!», «Зарбааааааа, гооолллллл!» - бундай ёқимли ва жарангдор жумлалар «Насаф»нинг ёруғ йўли билан чамбарчас...

Қаршида ташаббускор, ташкилотчи раҳбар, телерадиожурналист, спорт шарҳловчиси, матбуот фахрийси Ҳусан Темировнинг қутлуғ юбилейи, қолаверса, ижодий фаолияти 50 йиллиги ҳамда «Юракдаги эҳтиром» китоби тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, ОАВ воситалари, спорт ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳозир бўлишди. Тадбир аввалида юбилярнинг меҳнат жараёни, ижодий фаолияти акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг вилоят ҳокими Муроджон Азимовнинг Ҳусан Темировга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. «Насаф» президенти Шуҳрат Асланов эса ўз сўзида устознинг футбол шарловчилигига боғлиқ ўзига хос қирраларини алоҳида қайд этди. Йиғилганлар юбилярни қизғин қутлаш баробарида «Юракдаги эҳтиром» китобида илгари сурилган ғоя ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, МОҚ, ЎФА, ПФЛ, Қашқадарё вилояти ФА, «Насаф» клуби томонидан юбиляр номига йўлланган қутлов ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳусан Темировнинг 33 йиллик меҳнат фаолияти бевосита вилоят телерадиокомпанияси билан боғлиқ. У жумладан, қарийб 13 йил давомида ҳудудий телерадиокомпанияга раҳбарлик қилди. 1995 йилнинг 24 август куни фаолият бошлаган Қашқадарё телевидениесининг кунлик эфир вақти ортда қолган давр­да 30 дақиқадан  18 соатга етди. Телемарказ биносининг ишга туширилиши, моддий-техник базанинг  мустаҳкамланиши, янги кадр­лар салоҳиятининг такомиллашуви - барчаси фидойи меҳнат самараси. Ҳусан ака шогирдларидан 10 нафари давлат мукофотларига сазовор бўлди. Устознинг ҳозирга қадар босма ахборот тизими («Қишлоқ ҳаёти» газетаси, «Фермер» журнали)да ҳам самарали меҳнат қилаётгани таҳсинга лойиқ. Жумладан, «ИнтерФутбол» саҳифаларида ҳам унинг мақола ва интервьюлари чоп этилмоқда. 

«Шуҳрат» медали, «Спорт фахрийси», «Ўзбек футболининг 110 йиллиги» каби кўплаб эсдалик нишонлари, «Энг улуғ, энг азиз» республика танлови ғолиблиги - юксак меҳнатга берилган баҳодан дарак. Ноширликда ҳам фаол устоз «Эзгулик чироғи», «Яхшилар ёди» каби китобларни нашрга тайёрлаган. «Юракдаги эҳтиром» китоби эса юбилей шарафига ўзига хос совға бўлди. Ўз навбатида, устоз журналистга хотиржамлик, саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт тилаймиз. Янги Ўзбекистоннинг бугуни ва порлоқ истиқболини тараннум этишда ҳорманг, устоз!

Умид Майдонов, Дурдона Темирова, Азиза Ҳусанова, Музаффар Ҳусанов, Эъзоза Зияддинова.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:15, 15.11.2023. Ўқилди: 1294 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик