2022 йил ёзида “Манчестер Юнайтед”га келганидан бери Эрик тен Хаг қўл остида 21 нафар ўйинчи рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди, улар орасида етакчилар қаторида кимлар борлиги қизиқ.
Нидерландиялик мураббийлик ўзининг дебют мавсумида бир томондан ёмон натижа қайд этмади, чунки «Юнайтед» «Карабао» кубогини қўлга киритди ва кучли тўртликдан жой олди. У ўзининг иккинчи мавсумида баъзи муаммоларга дуч келди, аммо ҳали Тен Хаг «Юнайтед»ни охир-оқибат йўлга қайтаришга интилади.
Биз Тен Хаг қўл остидаги тўпурарлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
10. Расмус Хойлун - 5 та гол
«Юнайтед» мухлислари кейинги ўн йил ичида Хойлуннинг янги тўққизинчи рақами бўлишидан умидвор. Чунки бу вақт мобайнида клуб сафида 9-рақамда ўйнаганлар тайинли натижа қайд этмаётган эди.
Хойлун ҳали Премер-лигада рақиб дарвозасини ишғол эта олмаётган бўлсада, у Еврокубокларда ўзини кўрсатди. Мавсум охирида биз «Юнайтед»нинг 64 миллион фунт стерлингга имзо чекиши ушбу рўйхатда бир неча поғонага кўтарилишини кузатишимиз мумкин.
9. Фред - 6 та гол
Бразилиялик ярим ҳимоячи шу ёзда «Юнайтед»ни тарк этди ва юқори нотада хайрлашишга муваффақ бўлди. Фред 2022-23 йилги мавсумда Тен Хаг қўл остида «Юнайтед»даги ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказди ва бир нечта голлар уришга муваффақ бўлди
Ҳозирда уни «Фенербахче»да «Юнайтед» академияси собиқ битирувчиси Жошуа Кинг билан бирга ўйнаётганини кўришингиз мумкин. Айни дамда 30 ёшли футболчи Туркияда машҳур футболчилардан бири ҳисобланади.
8. Жейдон Санчо - 7 та гол
Тен Хаг ва Санчо ўртасидаги қарама-қаршиликни ҳисобга олсак, вингер ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмаслиги мумкин. Санчо Тен Ҳаг қўл остида «Юнайтед»да ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди дея олмаймиз, шунингдек, Дортмунднинг «Боруссия»сининг собиқ юлдузи билан муносабат ҳам унча яхши эмас.
Иккала томоннинг келишмовчилигидан сўнг, Санчо асосий жамоадан узоқда машқ қилишга мажбур бўлди ва январь ойида жамоадан кетиш эҳтимоли каттароқ кўринади. "Олд Траффорд"да 23 ёшли футболчи ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсата олмаётгани, албатта, ачинарли.
7. Алехандро Гарначо - 8 та гол
Аргентиналик ўсмир ҳақиқатан ҳам Тен Хаг қўл остида ўзини анча кўрсатди ва ундан ҳали кўп нарса кутса бўлишини исботламоқда. Гарначо кўпинча супер-суб сифатида ишлатилади, лекин у изчил бошланғич таркибдан жой топгунига қадар узоқ вақт йўқотмайди.
19 ёшли футболчи ўз маҳоратини стабил кўрсатиш хусусиятга эга ва «Эвертон»га қарши ўйинда ажойиб зарбаси билан мавсумнинг энг яхши голларидан бирини киритди. У аллақачон "Олд Траффорд" содиқ мухлисларининг севимлисига айлангани ажабланарли эмас.
6. Антони - 8 та гол
«Аякс»да бирмунча муваффақият қозонганидан сўнг, Тен Хаг Антонини Премер-лигага олиб келишга қарор қилди. У, албатта, арзонга тушмади, чунки "қизил иблислар" бразилиялик учун 82 миллион фунт стерлинг тўлашди.
Тўғрисини айтиш керакки, Антонидан кўп нарса кутилганди, аммо 52 ўйинда саккизта гол қайд этди. Бразилиялик футболчида ишончни оқлашга ҳали вақт бор ва унда потенциал етарли.
5. Скот Мактоминей - 9 та гол
Мактоминей шотландиялик Зиданга айланди, чунки у ҳозирда клуб ва терма жамоа сафида яхши формада. 26 ёшли футболчи Шотландиянинг Евро-2024 саралашида муҳим роль ўйнади ва у охирги пайтларда «Юнайтед» таркибида голлар муаллифига айланмоқда.
Унинг «Брентфор»дга қарши кечган баҳсдаги дубли Тен Хаг жамоасига уч очкони тақдим этди ва у «Челси» устидан қозонилган ғалабада дубл қайд этди.
4. Антони Марсияль - 11 та гол
2015-16 йилларда «Юнайтед»га қайтганидан бери франциялик форвард ҳар 3,5 ўйинда ўртача 1 гол урди, кўп нарса кутилмаган ҳужумчи учун ёмон натижа эмас.
Марсияль сўнгги бир неча йилни давомида даволаниш столида кўп вақт ўтказди, бироқ у Тен Хаг қўл остида ҳозиргача икки кўрсаткичга эришган тўрт нафар футболчидан бири.
3. Каземиро - 11 та гол
Каземиро ўзининг гол уриш қобилияти билан машҳур бўлмасада, у қаерда, қандай зарба беришни билади. Бразилиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда жамоасига жуда яхши таъсир ўтказди ва у, албатта, қийин вазиятларда катта саҳнага чиқиш қобилиятига эга.
У Тен Хаг қўл остида аллақачон асосий футболчилардан бирига айланган, унинг энг муҳим голи «Нюкасл»га қарши «Карабао» кубоги финалида бўлган.
2. Бруну Фернандеш - 19 та гол
2020 йил январь ойида келганидан бери Фернандеш мунтазам равишда «Юнайтед»нинг энг яхши тўпурарлари қаторида туради. 29 ёшли футболчи Тен Хаг қўл остидаги жамоада асосий футболчилардан бири бўлиб, унга нидерландиялик мураббий ҳатто сардорлик боғичини ҳам топширган.
Тен Хаг мураббийлиги даврида 79 та ўйинда Фернандеш 19 та гол урган ва 20 та голли узатмани ҳам амалга оширган. У бу мавсумда ҳал қилувчи ролда бўлиши шубҳасиз.
1. Маркус Рэшфорд - 32 та гол
Яна кимни кутгандингиз? Рэшфорд қолган жамоадошлари билан рақобатда етакчиликни қўлга олишга муваффақ бўлди, бу билан Тен Хаг қўл остидаги бошқа ўйинчилардан деярли икки баравар кўп.
Англиялик футболчи 2022-23 йилги мавсумда анча ўзини кўрсатишга улгурди ва «Юнайтед»нинг кучли тўртлик учун курашда асосий омил бўлди. Бу мавсумда у худди шу формани такрорлаш учун курашаётган бўлсада, Тен Хаг ҳали ҳам 25 ёшли футболчига ишонади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).