Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маошлар бўйича рамзий жамоа тузилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Илгари, деярли барча кўп маош олувчи футбол юлдузлари Европада ўйнашган, аммо бу кўрсаткич 2023 йилда сезиларли даражада ўзгарди.

МЛС ва Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Карим Бензема, Неймар кабилар бугунги кунда Европанинг энг катта номларидан-да кўпроқ пул ишлашмоқда. Аммо Европанинг энг жозибали клублари ҳали ҳам мўмай маошларни юлдузларига беришга қодир. Planetfootball.com сайти экспертлари «Кўҳна қитъа»нинг бугунги кундаги энг кўп маош олаётган футболчилардан ташкил топган ўзига хос рамзий жамоани тузишди.

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария») - 21 миллион евро

Давид де Хеа ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабон унвонига эга бўлганди, аммо ўтган мавсум охирида «МЮ» билан мега шартномаси тугаганидан кейин бу унвонни йўқотди. Энди бу номга Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Нойер эга чиқди. У жамоаси билан амалдаги шартномасини 2022 йилда узайтирган эди. Немис кипери «Бавария»да кетма-кет 11та Бундеслига чемпионлигини, шу жумладан 2та треблни қўлга киритганини ҳисобга олсак, уни клуб раҳбарлари қўллаб-қувватлагани адолатли ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Нойер 2023 йилда таътилда чанғи учаётганда оёғини синдириб олган ва деярли бир мавсумни ўтказиб юборганди.

Ўнг қанот ҳимоячиси: Рис Жеймс («Челси») - 15,2

Тодд Бейлининг «аристократлар»и сўнгги йилларда ўзларининг энг қимматли юлдузларини сотишга мойил бўлиб, сўнгги йилларда молиявий «фейр-плей» бош оғриғидан қочиш учун деярли 200 миллион фунт стерлинг даромад қилди. Аммо улар ишонган «Кобхэм» академияси битирувчиларидан бири Жеймс бўлиб, у ўтган йилнинг сентябрида 6 йилга шартномани узайтирди ва шундан бери клуб сардори этиб тайинланди.

Чап қанот ҳимоячиси: Люка Эрнандес («ПСЖ») - 19

Ҳимоячилар орасида энг қиммат уч ёзги трансфердан бири - Эрнандес ёз бошида 40 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтди. 2018 йили Франция термаси билан жаҳон чемпиони бўлган ҳимоя­чи Парижда 5 йиллик шартнома имзолади ва Серхио Рамос кетганидан кейин Луис Энрикенинг орқа чизиғини бирмунча мустаҳкамлади.

Марказий ҳимоячи: Рафаэль Варан («МЮ») - 20,6

Варан 2021 йилда «МЮ»га келган пайтда жаҳон чемпионати ва 4та Чемпионлар лигаси чемпиони бўлганини ҳисобга олсак, унинг вакиллари юқори маош олиш учун катта талаби борлиги аниқ эди. Албатта, «қизил иблислар» Варанга яхшигина ҳақ тўлайди. 30 ёшли футболчи Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи ҳимоячи ҳисобланади.

Марказий ҳимоячи: Давид Алаба («Реал») - 22,5

Варанда бўлгани каби, Алабанинг маоши «Реал»да унча катта мунозараларга сабаб бўлмади. Авс­триялик футболчи «Бавария» билан сўнгги мавсумида «требл» ютган ва Испания пойтахтига эркин агент сифатида келгани кўпчиликнинг ёдида. Алаба ўзининг қадр-қимматини исботлади, чунки «Лос Бланкос» ўзининг дебют мавсумида ҳам Ла Лига, ҳам Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Иккинчи йил нисбатан умидсизликка учради, аммо у ушбу тўпламни Қироллик кубоги билан якунлади. Бундай олиб қаралганда унча ёмон эмас.

Марказий ярим ҳимоячи: Френки де Йонг («Барселона») - 37,5

«Барселона» сўнгги бир неча йил ичида ўз маошларини камайтиришга ҳаракат қилди, Лионель Месси, Жерар Пике, Серхио Бускетс ва Жорди Альба каби узоқ йиллик юқори маош олувчилар жамоани тарк этишди. Аммо де Йонгнинг йилига 37 миллион евро миқдоридаги улкан маош пакети собиқ президент Хосеп Мария Бартомеу давридаги муваффақиятсиз сармоялар сирасига киради. Агар у Саудия Арабистонига кўчиб ўтмаса, бу амалдаги келишув деярли унинг фаолиятидаги энг юқори маош бўлади.

Марказий ярим ҳимоячи: Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») - 24,3

«Манчестер Сити»нинг бельгиялик плеймейкери Премьер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади. У шунингдек, агенти бўлмаган кам сонли футболчилардан бири. Футболда энг зўрларидан бири бўлганингдан кейин агент нега керак?

Марказий ярим ҳимоячи: Тони Кроос («Реал») - 24,3

Кроос 33 ёшда бўлса-да, яқин келажакда нафақага чиқишини ўйламаяпти. Немис ярим ҳимоячиси фаолиятини юқори савияда тугатишни ва бунинг бирор жойда захира ўриндиғида қолиб кетишини истамаслигини айтди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзида тугайди ва мадридликлар ўз ярим ҳимоясини кейинги авлод учун Жуд Беллингем, Эдуардо Камавинга ва Аурельен Тчуамени билан тартибга солганини ҳисобга олсак, у фаолиятини тугатиши ажабланарли эмас. Кроос «Лос-Бланкос»даги узоқ йиллик жамоадоши, июнь ойида «Бернабеу»да бир йиллик шартнома имзолаганидан кейин камроқ маош оладиган Лука Модричдан олдин мазкур рўйхатга киритилди. Тез орада эса Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳужумчи: Усмон Дембеле «ПСЖ» - 36,3

«Барселона»ни тарк этиб, Мбаппе билан бирга ўйнаш учун Дембеле Парижга кўчиб ўтди. Албатта, Неймар қилган ишни такрорлаши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Ҳужумчи: Харри Кейн («Бавария») - 25

Эрлинг Холанд билан ажойиб рақобат ташкил этган ҳужумчи ҳалигача Англия терма жамоаси сардори ҳисобланади. 30 ёшли футболчи «Бавария»нинг 100 миллион евро нарх билан трансферлар рекордини ўрнатди ва бир зумда Бундеслига тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди.

Ҳужумчи: Килиан Мбаппе «ПСЖ» - 72

Кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчиси, Мбаппе Европанинг топ-5 лигаларидаги бошқа ўйинчилардан деярли икки баробар кўп маош олади. У Саудия Арабистонидан келган мўмайгина таклифларни рад этди. Ваҳоланки, агар у Европанинг исталган бошқа клубига кўчиб ўтса, маошини камайтиришга тўғри келади. Ҳатто «Реал Мадрид» ҳам бундай маошни тўлай олмайди.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:30, 11.12.2023. Ўқилди: 3250 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик