Футболчи Европанинг топ клубларини тарк этиб, Осиёга учун кетганида, улар ўз қарорларини бир қанча сабабларга кўра асослаб бериши мумкин, аммо бу ҳаракат асосан пул билан боғлиқ бўлади.
Ўзининг энг юқори чўққисидан ўтган юлдузлар кўпинча Америка ёки Хитойда Девид Бекхем, Френк Лемпард, Патрик Виейра ва бошқалар каби карераларини якунлаб қўйишади.
Бироқ, ўзининг «писк» даврига чиққан ўйинчи катта пул эвазига бошқа клубларни танлаши кўпгина ҳолларда ўзини оқламаган.
Ўйинчиларнинг бундай қарорга келиши учун шахсий сабаблари бўлиши мумкин ва баъзилари кейинроқ афсусланишган ҳам. Биз потенциали юқори бўлган пайтда Европани тарк этган баъзи футболчиларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Рубен Невеш
Невеш 2023 йилнинг ёзида «Вулверхемптон»даги кўзни қамаштирувчи мавсумлардан сўнг Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга қўшилиши кутилган эди, аммо кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлган ҳолда Саудия Про-лигаси ва «Ал-Ҳилол»га қўшилишга қарор қилди.
Кейинчалик у Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш қисман пулга боғлиқлигини, балки дунёнинг бошқа қисмида ўйинни ривожлантириш имкониятини тан олди. "Туманли албион"ни тарк этганидан бери Невеш Саудия Арабистонига қарашли «Нюкасл»га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Габриель Вейга
"Сельта Виго"даги ажойиб ҳаракатларидан сўнг, Вейга Европанинг кўплаб топ клубларининг трансфер рўйхатида эди - аммо ярим ҳимоячи «Ал-Аҳли»га ўтиб, барчани ҳайратда қолдирди.
"Мен Саудия Арабистонига фақат пул учун келганим йўқ. Мақсадим лигани рақобатдош чемпионатга айлантириш ва мен бу қароримдан 100 фоиз мамнунман", деди 21 ёшли футболчи.
Оскар
Бир пайтлар «Челси» ўзининг ёрқин ўйинлари билан ном қозонган футболчи Европа топ клубларида тушган таклигларни ва 2016 йилда Оскар Европани бутунлай тарк этиб, “Шанхай СИПГ”га 52 миллион фунт стерлингга кўчиб ўтди.
Кўчиб ўтган вақтда атиги 25 ёшда бўлган Оскар ўз қарорини ва нархини бироз оқлади, мавсумнинг жамоаси билан лигада ғолиб чиқди.
"Ҳар бир футболчи ёки ишлайдиган ҳар бир киши ўз оиласига ёрдам бериш учун пул ишлашни хоҳлайди", - деди Оскар.
Бугунга келиб Оскар 30 ёшда ва унга «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.
Седрик Бакамбу
Бир пайтлар Ла Лигадаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири бўлган Бакамбу 2018 йилнинг январида 38 миллион фунт стерлинг эвазига «Вильярреал»дан "Бейжинг Гуоан"га ўтганида, энг қиммат африкалик футболчига айланган эди.
Конголик форвард Испанияда машҳур ҳужу,чи бўлган ва «Вильярреал»ни тўртинчи ўринни қайд этган ҳамда Европа Лигаси ярим финалига олиб чиқишга ўзининг ҳиссасини қўшган.
«Вильярреал» 26 ёшли футболчини сотиб юборган ҳолда, шунча катта миқдорда пул олганига қарамай, у кетганидан сўнг мавсумда қуйи лигага тушиб қолишдан аранг қутулиб қолди, аммо Бакамбу Хитойда муваффақият қозонди.
У Пекин клуби сафида 87 та ўйинда 58 та гол урди ва 2022 йилнинг январида «Марсел» таркибига кўчоб ўтди ва Европага қайтди. Ҳозир 30 ёшда бўлсада, унинг энг сеҳмаҳсул даражасини йўқотди.
Аксель Вицель
Бельгиялик ярим ҳимоячи «Зенит»даги ажойиб ўйинларидан сўнг, Европанинг топ клубларига ўтиши тахмин қилинган эди.
Аммо у 2017 йил 27 ёшида 17 миллион евро эвазига Хитойнинг "Тианжин Куанжиан" клубига кўчиб ўтди.
Аксель Хитойда унча кўп ўйнамади ва 2018 йил Европага қайтди. У ўша йили Дортмунднинг «Боруссия»си билан шартнома имзолади. Айни вақтда эса футболчи "Атлетико Мадрид"да фаолиятини давом эттирмоқда.
Янник Карраско
2018 йил февраль ойида Янник Карраско 28 миллион фунт стерлинг эвазига "Атлетико Мадрид" "Далиан Йифанг"га ўтган трансфери кутилмаган тус олди. Чунки у Мадрид клуби сафида етакчилар қаторида эди. Бирданига бундай қарор қабул қилишини ҳеч ким кутмаганди.
Қанот ярим ҳимоячиси Хитойда икки йилдан камроқ вақт ўйнади, кейин 2020 йилнинг январида ижара асосида «Атлетико»га қайтди, кейинчалик у 25 миллион фунт стерлингга доимий равишда трансфер қилинди.
Футболчи эски жамоасига қайтиши билан-оқ, 2021 йилда "Атлетико Мадрид" билан Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Янник 2023 йилги ёзги трансферлар ойнаси вақтида Саудиянинг "Ал Шабаб" клуби билан шартнома имзолади.
Алекс Тейшейра
2016 йилнинг январида Алекс Тейшейра «Ливерпуль»да Юрген Клоппнинг биринчи харидларидан бирига айланиши мумкин эди.
Донецкнинг «Шахтёр» клуби юлдузи, бразилиялик футболчи Мерсисайд жамоасига ўтишга қаттиқ ишонган эди, аммо "Жиангсу Сунинг" юқорироқ таклиф билан келди ва у Европани 45 миллион фунт стерлингга тарк этди.
Қанот ҳимоячиси «Жиангсу»да яхши ўйнади ва 150 ўйинда 72 та гол урди ва 2021 йилнинг январида молиявий муаммоларга дуч келганидан кейин клубни текинга тарк этди.
Эндиликда у "Васко де Гама" таркибида фаолият олиб бормоқда. Агар у ўша вақтда «Ливерпуль»га ўтганида анчагина мартабага эришарди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).