Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" билан тез орада хайрлашиши кутилаётган беш футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан атиги икки ҳафта олдин "Манчестер Юнайтед" Англиядаги энг яхши спорт формасига эга клуб бўлиб турган эди. Афсуски, ҳаёт баланд ва пастлардан иборат. Футболда эса доимо барқарор бўлишнинг иложи йўқ. Ҳозирда "қизил иблислар" жуда мураккаб аҳволда қолган. Жамоа ЕЧЛ билан биргаликда еврокубокларда қатнашишдан ҳам мосуво бўлди. АПЛдаги натижалар эса қониқарли эмас. Сер Жим Рэтклиффнинг "МЮ" акциясининг бир қисмини сотиб олиши чўзилмоқда. Бу ҳолат, ўз навбатида клуб ичидаги беқарорликнинг тугатилишини қийинлаштиради. Шундай вазиятда бир қанча футболчилар билан хайрлашилиши мумкин. Қуйида январда кетиши мумкин бўлган номзодларга назар соламиз.

Каземиро

Каземиронинг келажаги "Олд Траффорд"дан узоқда экани ва буни бразилияликнинг ўзи ҳам билиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу гап ростга ўхшаб кўринмоқда. Футболчининг ўзи ҳам январда янги жамоага ўтиш тараддудига тушиб қолган. Унга Саудия Арабистони клублари ва "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда. Каземиро келаётган февраль ойида 32 га тўлади. Шу сабаб уни сотиш, унчалик ҳам ёмон ғоя эмас, аслида. Аммо унга тўланган 60 миллион фунтни қоплаш имконсиз бўлади.

Рафаэль Варан

"Реал" ўз таркибини янгилаб, ёшартириб олди. Бунда мадридликларга "МЮ" ёрдам бериб юборди. Негаки, "Реал" ёши ўтаётган юлдузларини айнан манкунианликларга, катта сумма эвазига сотганди. Варан эса улардан бири. У 2021 йилда "МЮ"га келганди. Ўтган мавсум француз учун яхши ўтганига қарамай, ҳозирда тен Хаг Варандан жуда ҳам кам ҳолларда фойдаланмоқда. Вараннинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. Унинг узоқ муддатлик келажаги эса номаълум бўлиб турибди. "МЮ" уни январда сотиш орқали қанчадир фойда кўришга интилиши аниқ.

Жейдон Санчо

Уч ойдирки, Санчо "МЮ" сафида майдонга тушгани йўқ. Футболчининг ўзи ҳам бунга рози. Эрик тен Хаг эса ҳалиям ундан кечирим кутмоқда. Ҳар икки томон ўзича ҳақ. Бу ҳолатда, одатга кўра, футболчи жамоадан кетади. Санчога "Боруссия Дортмунд"дан таклифлар бор. 23 ёшли вингер эски жамоасига қайтиб, олдинга даражасини қайтаришга ҳаракат қилиб кўради. Номзодлар ичида айнан Санчонинг кетиш эҳтимоли жуда баланд.

Антони Марсьяль

Агарда Марсьяль кейинги мавсум ҳам "МЮ" либосида ҳаракат қилса, бу нарса ҳаммани ҳайратга солиши аниқ. Аммо бундай бўлмайди. Негаки, раҳбарият бу борада бир қарорга келган: Марсьялнинг шартномаси узайтирилмайди. 2024 йилда эркин агентга айланиши кутилаётган ҳужумчини шу қишнинг ўзида сотиб юбориш энг яхши ечим бўлади. Марсьяль 2019/20 йилги мавсумда фантастик даражага чиққан эди. Ҳозир унинг фойдасидан кўра, зарар кўпроқ тегмоқда (молиявий томондан).

Донни ван де Бек

Кўплаб сабаблар билан ван де Бекнинг "Олд Траффорд"даги даври омадсиз кечмоқда. Ярим ҳимоячи Эрик тен Хагнинг 2019 йилда ЕЧЛ ярим финалига чиққан жамоасида жуда муҳим фигура эди. Афсуски, ван де Бек ўша даражасини ушлаб қола олмади. Январдаги трансферлар ойнасида 26 ёшли футболчи "Айнтрахт" сафига ижара асосида юборилиши кутилмоқда.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:52, 18.12.2023. Ўқилди: 4664 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик