Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавсум охирида жамоасини текинга тарк этиши мумкин бўлган футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа: улар жами 129 та соврин ютган!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирда АПЛ клублари сафларида кўплаб арзон-гаров футболчилар мавжуд. Уларнинг шартномалари ёзда тугайди. Шу сабабли исталган жамоа улар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Бу эса, ўз навбатида клубларга, ўша юлдузларни текин қўлга киритиш имконини беради. "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби жамоаларнинг ҳаммасида тез орада эркин агентга айланиши кутилаётган вакиллар мавжуд. Ўша футболчиларнинг умумий совринлари миқдори эса нақ 129 тага тенг. Ҳа, улар тарихда шунча совринга эга чиқишган. Қуйида уларнинг энг яхшиларидан тузилган рамзий терма жамоани билиб оласиз.

Дарвоза соҳасида эркин агентга айланиши кутилаётган посбонлардан Лорис Кариусни танлаб олдик. "Ньюкасл Юнайтед" футболчиси бундан 18 ой муқаддам "Ливерпул"дан харид қилинган эди. Аммо шу давр ичида немис дарвозабони фақат бир мартагина майдонга туширилди холос. Кариус ўртамиёна клублар учун яхши вариант бўлади.
Ўнг қанот ҳимоясига "Арсенал" юлдузи Седрик Суареш жойлашади. 32 ёшли футболчи бундан тўрт йил илгари "Саутгемптон"дан сотиб олинган эди. У бу мавсумда АПЛда ҳали майдонга тушгани йўқ. Ҳимоянинг бошқа қисмига "Борнмут" вакили Ллойд Келлини танладик. Гарчанд у 25 ёш бўлсада, ҳимоячи тез орада эркин агентга айланади. Унга "Милан" ва "Ювентус" қизиқиш билдирган. Марказий ҳимоя учун "Челси" футболчиси Тиагу Силва танланди. 39 ёшли юлдуз Бразилияга қайтиб кетиши кутилмоқда. Унга шерик сифатида Рафаэль Варан олинди. 30 ёшли ҳимоячи мавсум охирида "МЮ" билан хайрлашиши айтилган. У учун саудияликлардан таклифлар мавжуд.

Ярим ҳимоя учун учта ўта тажрибали футболчилар рамзий терма жамоага танлаб олинди. Хусусан, "Арсенал" жуфтлиги Жоржиньо ҳамда Муҳаммад Элнени тез орада бахтини бошқа ерлардан қидиришларига тўғри келади. Хусусан, Эльнени Туркиянинг "Трабзонспор" клубига кетса, Жоржиньо яна Италияга қайтади. Учинчи ярим ҳимоячи Тиагу Алкантара бўлади. Испаниялик бу мавсумда ҳали бирор марта "Ливерпуль" либосида кўриниш бергани йўқ. 32 ёшли футболчининг фаолияти жароҳатлар сабабли тўхтаб қолди. Аммо унга ҳам даъвогарлар албатта топилади.

Ҳужум учун ҳам ўта самарали ва тажрибали футболчилар танлаб олинди.
"Фулхэм"нинг қария вакилларидан бири Виллиан тез орада эркин агентга айланади. 35 ёшли вингер ўз даражасида яхши ҳаракат қилмоқда. Яна бир вингер бу Данни Уэлбекдир. У "Брайтон"да узоқ йиллардан бери ўйнаб келади. 33 ёшли ҳужумчи кўплаб жамоалар учун фойдали бўла олади. Негаки, у ўтмишда "МЮ" ва "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган. Марказий ҳужум позицияси Антони Марсьялга берилди. Француз футболчиси 28 ёшга тўлди. Аммо ҳеч қачон "МЮ"да ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Албатта, ҳали узоқ йиллик фаолияти Марсьялни кутиб турибди. Унга даъвогарлар ҳам етарли бўлади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:12, 05.01.2024. Ўқилди: 2446 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.