Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европада трансферларнинг сўнгги куни (ОНЛАЙН)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Репортажлар
A A A

«Анжи» Виллианни сотиб олиши мумкин. «Спорт-Экспресс»нинг хабарига кўра бугун футболчи мураббийлар штаби ва жамоадошлари билан хайрлашган. Трансфернинг амалга ошиши яқинга ўхшамоқда.

Парижда матбуот анжумани бошланди.

Локомотив (Москва)нинг швецариялик ҳимоячиси Рето Циглер фаолиятини Туркиянинг «Фенербахчи» жамоасида давом еттирадиган бўлди. Бу турклар бугун кечгача футбол қироли Пеле билан шартнома имзоласа ҳам ажабланмаймиз.

«ҚПР» нима қилиб бўлса ҳам битта Петер сотиб олмоқчи. Энди улар Петер Кроуч билан бирга Петер Одемвинге билан яна ҳам жиддий алоқага киришди. Хабарингиз бор тошкентлик футболчи билан «Қиролича боғининг рейнжерлари» анчадан буён қизиқишмода.

«Сандерленд» 5 миллион фунт эвазига «Суонси»дан ҳужумчи Дени Гремни сотиб олди. Клуб 27 ёшли футболчи билан 2016 йилгача шартнома имзолади.

Кеп қолинг, оп қолинг! «Арсенал» ҳимоячи Андре Сантосни трансфер бозори тугаганча сотмоқчи, «Ливерпуль» эса, дарвозабон Александр Донидан «қутилмоқчи».

«Тоттенҳем» Леандро Дамиао борасида «Интернасьонал»га янги таклиф юборди. «Шпорлар» бразилиялик футболчи учун 16 миллион фунтнинг баҳридан ўтишга тайёр.

«Севилья» Алваро Негредони «Эвертон»га сотмади. Нақд 14 миллион евролик таклиф рад этилди. Аттанг «Beatels»дай гуруҳ асос солинган шаҳарга ўтишни хоҳламадия...

Петер Кроучдан навбатдаги саёҳатни кўрамиз чоғи. У Ҳарри Реднапп билан учрашгани айтилмоқда. Ўз навбатида «ҚПР» ҳам «Сток Сити»га бу борада таклиф юборган.

Расман. Туркиялик футболчи Эмре Белозўғлу «Атлетико»ни тарк этди ва яна «Фенербахчи»га қайтди.

Нимагадир Россияда жимлик. Вой ана жимлик ҳам бузилди. «Совецкий спорт» нашрининг хабар беришича, «Динамо»футболчиси Александр Кокорин фаолиятини «Зенит»да давометтирадиган бўлди. Шундай қилиб «Зенит»даги Сашалар сони яна биттага ошди.

Трансфер бозори қайнаётган бир вақтда БАА да «Бунёдкор» гол ўтказиб юборди. Артём Дзюба мезобнларни олдинга олиб чиқди.

Секу Олисе Грециянинг «ПАОК» клубига ўтди. У ўзи учун ноодатий бўлган 62 рақамда ҳаракат қиладиган бўлди.

Дэвид Бекхэм эса Парижга етиб келди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин «ПСЖ» билан 1,5 йиллик битимга имзо чекади. Виктория Бекхэм хурсанд бўлиши табиий. Ҳар ҳолда Париж истиқомат қилиш учун анча қулай жой.

«Болонья»да тўп суриб келган Роберт Аквафреска Валенсияга йўл олди. «Леванте» футболчини ижарага олди. Испанияда ҳозирча фаоллик кўзга ташланмаётганди. Кечга яқин уларда ҳам жонланиш кузатилмоқда.

Ана бўлмасам, Балотеллини пуллари совумасдан туриб «Сити» уни сарфлаш ниятида. Кавани «Наполи»да қоладими ёки «Сити» сўнгги дақиқаларда уни илиб кетадими, кўрамиз.

Трансфер қайнаётган пайтда Россиянинг НТВ+Наш футбол телеканали Бунёдкор ва Спартак жамоалари учрашувини бошлаб юборди. Жаа бу сахифадаги янгиликлардек қизиқ ўйин бўлмасаям Ғ5ни босган пайтингизда янгиланиб олишга кетган вақтда ТВга бир қараб қўйишга арзийди.

Яна икки соатдан кейин Парижда матбуот анжумани Бекхэм эса самолётда йўлга чиққан

«ҚПР» клуби расмий сайтида ёзилишича, Кристофер Самба клуб билан 4,5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер нархи 12,5 миллион фунтни ташкил қилди.

Матео Ковачич «Интер» билан шартнома имзолади.

Вилья «Арсенал»га ўтадиёв... Манбаларда айтилишича, Венгер Давид учун рақам танламоқда. Трансфер жуда-жуда яқин кўринади...

Ҳа, жаноб АВБ (Виллаш-Боаш) кимни алдамоқчи бўлдингиз? Мана сизга хабар: Леандро Домиао «Тоттенҳем»га ўтишга яқин турибди. Жамоалар трансфер суммасини келишиб олишган кўринади.

Фергюссон қиммат трансферларни ёқтирмаслигини айтмоқда, Виллаш Боаш ҳам «Тоттенҳем» шов-шувли трансферни амлага оширмоқчи эмаслигини айтди.

«Ювентус» Квальяреллани Белфодилга алмашмоқчи. Шу масала бўйича формаси зебрага ўхшаб кетадиаган жамоа мутасаддилари «Парма»га таклиф юборишди. Ҳозирча ҳаммаёқ жимм.

«Севилья»да ном чиқарган Алваро Негредо ҳам сўнгги испанларнинг «модаси» бўйича ҳаракат қилмоқчи. У ҳам Англияда ўйнашни хоҳлаб қолди. Футболчи яқин соатлар ичида Ливерпульда «Эвертон» футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.

Айтишларича бугун Тошкент вақти билан 20:00да «ПСЖ» матбуот анжумани ташкил қилади ва унда англиялик машҳур футболчи Бекхэм янги футболчи сифатида таништирилади.

«Арсенал» Вильяга сўнгги якуний шартлари белгиланган таклифни жўнатди. «Канонирлар» Испания терма жамоаси ҳужумчиси учун 10-11 миллион фунт стерлинг беришга тайёр. Аммо кеча чиққан хабарларда «Барселона» футболчини сотмоқчи эмаслигини маълум қилганди. Ҳали Британия вақти бўйича 10 соатча вақт бор. Кузатайликчи.

Буёқда эса «Реал» Какадан қутулиш ниятида. Улар футболчини сотиш учун барча чораларни кўрмоқда. Молиявий томонлама ҳар қандай клубни чарчатадиган бундай футболчига фақат «Анжи»га ўхшаш жамоалар эга чиқиши мумкин.

Ҳа, энди Марио Англияни тарк этади, аммо уни мана бу голни нишонлаганини ҳеч ким унутмайди.

Мана куннинг дастлабки янгилиги сифатида Марио Балотеллининг трансферини расман тасдиқланганини айтишимиз мумкин. Англия трансфернинг сўнгги кунида ўта фаол. «КПР» «Анжи» ҳимоячиси Кристофер Самба трансферини ҳам тасдиқлади.

Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Европада бугун қишнинг энг қайноқ  кунларидан бири. Қишки трансфер бозорининг сўнгги кунида бўлби ўтаётган энг муҳим хабарлари билан сизни онлайн тарзда таништириб борамиз. F5ни тез-тез босиб туришни унутманг. Каканинг «Анжи»га ўтадими ёки қоладими, Вилья «Арсенал»нинг сўнгги таклифига қандай жавоб беради, булардан бебаҳра қолманг. Онлайн трансляция пастдан тепага қараб янгиланиб бораверилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:14, 31.01.2013. Ўқилди: 9236 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.