Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедов: «Академиямиз учун йилига 200-300 минг доллар сарфлаймиз..»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Setanta Sports журналисти Валерий Самсонов Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедовдан катта интервью олди. Ўзбекистон футболининг энг машҳур вакилларидан бири суҳбат жараёнида бутун ёрқин фаолияти ҳақида гапирди - бошланиш чизиғидаги қийинчиликлар, «Пахтакор», юлдузларга тўла ўта бой «Анжи»нинг муаммолари, шахсий клуб саналган «Краснодар», Хитой чемпиони «Шанхай СИПГ»даги ўйинлари ва менежер ролида эришган ютуқлари... 2021 йилнинг охирида ЎФА вице-президенти ролида иш бошлаган Аҳмедов миллий футбол академиясини Тьерри Анри ва Килиан Мбаппени тарбиялаган билим даргоҳига тенглаштирмоқчи эканлигию, ҳамон жаҳон чемпионатини орзу қилаётганини яширмади.

АҲМЕДОВ-МЕНЕЖЕР: ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА

- Қачон ва қандай қилиб ЎФА вице-президенти бўлдингиз?

- 2 йилча олдин футболчилик фаолиятимга нуқта қўйдим. Кейин федерация президенти Абдусалом Азизов қўнғироқ қилиб, ишга чақирди. 

- Зиммангиздаги мажбурият ва вазифалар қандай?

- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги асосий вазифаси - болалар футболини тартибга солиш. Агар мустаҳкам пойдевор қўйилса, қолганида ҳаммаси жойида бўлади. Бизда мураббийлар ва техник директорлар етишмайди. Айни шу масала устида ишлаяпмиз.

- Мураббийлар етишмаслиги маош камлигиданми?

- Илгари болалар мураббийлари ойига чамаси 300 доллар олишарди. Президент Фармони билан маош миқдори 700-800, ҳаттоки, 1000 долларгача кўтарилди. Агар футболчи ўз ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибига кирса, унинг мураббийи маоши автоматик равишда оширилади.

- 1 йилча олдин «Айнтрахт» клуби эгаларидан бири Козим Арипов Ўзбекистон футболидаги асосий муаммо сифатида иқтидорларнинг Европа эмас, балки Яқин Шарқ­қа интилишларини тилга олганди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Йўқ. Агар футболчи Европадан таклиф олса, у ерга боради, албатта.

- Нега унда ўзбекистонлик футболчилар камдан-кам ҳолда Европада ўйнашади?

- Профессионал футболга ўтиш жараёнида кўплаб истеъдодлар йўқолиб қолишмоқда. Балки катта пул тушаётгани учундир... Аслида Европада ўйнай оладиган йигитларимиз кўп. Умид қиламанки, улар яқин орада ўша қитъа­нинг кучли клубларида жавлон уришади.

- Ҳозир кузатиб боришга арзийдиган ёшлар терма жамоаси футболчилари...

- Аббос Файзуллаев. ЦСКА унинг фаолиятида асосий жамоа бўлиб қолмаслигини истардим. Аббосда ўсиш, юқори савияда ўйнаш учун зарур сифат ва интизом бор. Шунингдек, «Ланс»да ўйнаётган Абдуқодир Ҳусановни ҳам айтиш мумкин. Умуман, бундай йигитлар етарли, фақат ҳаммаси уларнинг ўзларига боғлиқ: уриниб кўришса, қўлларидан келса керак.

ШАХСИЙ АКАДЕМИЯ ЙЎЛИДА ЙИЛИГА 200-300 МИНГ ДОЛЛАР... 

- Айнан қайси паллада шахсий академия очишга қарор қилдингиз?

- Краснодарда Галицкий қурган ажойиб академияни кўрганимдаёқ кўнглимда шундай ғоя туғилганди. Ишни жонажон шаҳрим - Наманганда бошладим. Биринчи гуруҳда иқтидорли футболчилар йиғилишди, шундан сўнг Тошкентда асосий филиални очдик. Академияда болалар 12 ёшдан бошлаб шуғулланишади. Ҳозирда жами 300 нафар тарбияланувчи таҳсил олмоқда. Замонавий футбол селекция ишларига боғлиқ. Ҳозирда селекционерларимиз бутун мамлакат бўйлаб ишлашади. Дейлик, 2009 йили туғилганлар жамоасида 25 нафар футболчидан атиги 11 нафари наманганлик, қолганлар бошқа вилоятлардан. Асосийси, қизиқтириш: агар бола маш­ғулотлардан роҳатланса, у яхши футболчи бўлиб етишади.

- Бу борада Галицкий билан маслаҳатлашдингизми?

- Йўқ, лекин «Краснодар» академияси дунёдаги энг яхшиларидан биридир. Ўзбекистонда ҳам шундай таълим даргоҳи бўлиши учун ўз Галицкийи­миз керак. Токи, футболни яхши кўрсин ва шляпасини ечиб, сармоя киритсин.

- Хўш, шахсий академиянгиз бош мақсади нима?

- Топ-клублар талабига жавоб бера оладиган юқори савияли футболчилар тарбиялаш, албатта. Ҳозир Биринчи лигада тарбияланувчиларимиздан тузилган жамоамиз бор. Келажакда академия клубини Суперлигада кўришни хоҳлайман. Асосий мақсад - футболчилар ортидан пул ишлаш эмас, балки уларни тарбиялаш.

- Дастлабки 4 йилда академиянгиз эришган 3та асосий ютуқни тилга олсангиз... - Ўзбекистоннинг турли ёш тои­фасидаги терма жамоаларида 5-6 нафар йигитимиз бор. Энг каттаси 2006 йилда туғилган. Яна бирини «Пахтакор», иккинчисини «Локомотив» олди.

- Футболчи ёшлигида катта клубга кетса, товон пули оласизларми?

- Ёш футболчиларни ўтиш даврида назорат қилиш жуда қийин. Агар уларга бирор гапни 100 марта айтсангиз ҳам, ўзларича йўл тутишади. Шундай футболчилар борки, улар учун шунча иш қилганингизга қарамай, ҳаттоки, хайрлашишни ҳам унутишади.

- Академияни ушлаб туриш учун йилига қанча сарф­-лаяпсиз?

- 200-300 минг доллар. Ўз пулингни сарфлаганингдан сўнг ҳаммасини назорат остига олишинг мумкин. Шундай академиялар борки, директори 10-15 йилдан буён ишлайди, аммо қандай футболчилар етишиб чиқишаётгани билан умуман қизиқмайди.

- Академияга ҳомийлар жалб этишга ҳаракат қилмадингизми?

- Ҳозирча йўқ, лекин кимдир сармоя киритишни хоҳласа, муҳокама учун очиқман. Кўплаб ҳомийлар футболни тушунишмайди, шунинг учун соҳага шахсий ҳисобларидан пул ажратишни хоҳламайдилар. Бундай одамлар билан ишлаш қийин...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:54, 11.01.2024. Ўқилди: 3275 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик