Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • 1:1
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:0
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 5:2
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:0
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • 1:1
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • 2:2
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 20:00
      • Динамо
      • 1:1
      • Насаф

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Маош миқдори – 1 евро

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ёхуд Калиничнинг Қадрдон клуби - «Хайдук»ка гўзал муносабати

Хорватия футболидан таъсирли воқеа: мамлакат миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Никола Калинич 6 ойдан ке­йин «Хайдук» сафига қайтди. Диққат қилинг, 35 ёшли фахрий ойига атиги 1 евро миқдорида маош олади. Ҳа, бунда нечтадир «0» тушириб қолдирилмади. Калинич айнан 1 евролик рамзий маошга рози бўлди. Ваҳоланки, у ярим йилча аввал қадрдон клуби раҳбарияти билан маош масаласида келишолмай, шартномасини муддатидан олдин бекор қилганди. Энди эса... «Фаолиятим мобайнида энг осон келишувга эришдик», - дея хурсандлигини яширмади хорватиялик фахрий шартнома остига имзо чекканидан сўнг. «Никола битта мақсад билан қайтди. У «Хайдук»ка чемпионлик курашида ёрдам бермоқчи» - буниси Сплит клуби президенти Миндаугас Николисиус изоҳи.

«Хайдук» Хорватияда биринчи, «Динамо»чи?

Чиндан ҳам, Никола Калинич «Хайдук»ка имкон қадар ёрдам бериши керак, ҳар ҳолда, клуб узоқ йиллардан буён илк марта чемпион бўлиш учун яхшигина имконият ҳосил қилиб турибди. Ўзи Загреб «Динамо»си хорват лигаси бош совринига асосий даъвогар эмаслигига ишониш ҳам қийин. Айни пайт турнир жадвалининг юқорисида «Хайдук» бормоқда. Энг яқин таъқибчи «Рие­ка» эса нақ 6 очколик фарқ билан орқада. Тўғри, чемпионат масофасининг ярми ҳали олдинда. Айтиш ўринли, «Хайдук»нинг охирги чемпионлик тантанасига нақ 19 йил бўлди. Ўша вақт жамоа таркибида Нико Кранчар каби футболчилар тўп суришганди. Загреб «Динамо»си эса ҳозирча атиги 3-ўринда. Хорватия футболида чинакам гегемония ўрнатган бу жамоанинг охирги 18та мавсумдан 17тасида «олтин» ютганини ҳисобга олсак, «Хайдук» айни имкониятдан тўғри фойдаланиши шарт. Тарихга назар солсак, загребликлар 2016|2017 йиллар мавсуми бош совринни «Рие-ка»га бериб қўйишганидан кейин яна чемпионлик рельсига тушиб олишди. Умуман, «Динамо»нинг ғолибона юриши Калинич катталар футболида дебютини нишонлаган мавсум бошланган эди. Хуллас, Николанинг бутун фаолияти давомида пойтахт клуби гегемонияси том маънода давом этмоқда, ҳисоб. Тўғри, «Динамо» ўтган йил ёзги бозордаги сотувлар партиясидан кейин важоҳатини бироз йўқотди. Пойтахтликлар жумладан, дарвозабон Доминик Ливаковични «Фенербахче», ҳимоячи Йосип Шуталони «Аякс», вингер Лука Иванушецни эса «Фейеноорд»га пуллашди. Боз устига, мавсум бошланиши арафасида жамоа бош мураббийи ҳам ўзгарди: Саудия Арабистонининг «Аш-Шабаб» клуби томонидан «пул васвасасига солинган» Игор Бишчан ўрнида Сергей Якирович иш бошлади.

Калинич характерли, у ЖЧ-2018 медалидан бош тортганди...

Никола Калинич Хорватия миллий жамоасининг 50та ўйи­нида иштирок этган. У ёшлигидан мамлакат футболининг келажак умиди саналган. Дейлик, «Валенсия» ва «Севилья» каби клублардан таклиф олган вақти Никола ҳали вояга ҳам етмаганди. Иқтидорли йигит шунга қарамай, испан клублари билан алоқа ўрнатади, табиийки, бу иши «Хайдук»ни ғазаблантиради. Якунда хорватияликлар судга мурожаат қилиш асносида ёш ҳужумчига қаратилган «ов»ни тўхтатиб қолишади. Калинич шу тариқа 19 ёшида «Хайдук»нинг бошлан­ғич таркибилан жой олади ва 2009 йили 7 миллион евро эвазига «Блэкберн» (Англия)га ўтади. Ўз ўрнида маълумот: Никола ушбу клуб тарихидаги учинчи қимматбаҳо футболчидир. Блэкбернликлар фақат Никола Влашич учун «Эвертон»га кўпроқ (10,8 миллион) тўлашган. Улар шунингдек, 2025 йилнинг ёзида Лука Вушкович учун «Тоттенхэм»га 13,8 миллион евро бериш борасида келишиб олишган - бўлажак трансфер. Калиничга қайтсак, истеъдодли ҳужумчи Англияда ўзини кўрсатолмади - 2 йил давомида атиги 7та гол. 2011 йилга келиб, Никола «Днепр» сафига қўшилди ва бу жамоада Евгений Коноплянка қатори асосий юлдузлар қаторига кирди. 2015 йили эса хорват Украи­надан кетишни хоҳлади ва фао­лиятини «Фиорентина»да давом эттирди. Муҳими, Калинич Италияда йўқолиб қолмади. Ҳар ҳолда, 2 йил давомида 33та гол тўплади. Ушбу маҳсулдорлиги ортидан 2017 йили «Милан»га кўтарилди. Аммо «россонерлар» сафида хорватияликнинг ишлари унча юришмади, гарчи асосий таркибда ўйнаган бўлсада. Боз устига, «Милан» раҳбарияти трансфердан атиги 1 ой ўтгач, Николани сотишга уринди. Гап шундаки, Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» клуби хорват учун 45 миллион евро таклиф қилганди. Лекин Никола Осиёда ўйнашни истамади. Клуб эса охиригача уни кўндиришга ҳаракат қилди. Калинич якунда хитойликлар билан учрашиб, шарт­нома бандларини муҳокама этишга рози бўлди ҳам, аммо тўсатдан хасталаниб қолди. Шу тариқа келишув амалга ошмади.

Калинич фаолиятида яна «Атлетико» «Рома» ва «Верона» клублари ҳам бор. У «матрасчилар» билан ҳаттоки, ЕЛда ғолиб чиққан. Аммо ҳужумчининг футбол йўлидаги асосий воқелик - бу ЖЧ-2018. Хорватия термаси ўша мундиалда финалга чиқди, бироқ Калинич гуруҳ босқичидан сўнг сафдан четлаштирилганди. Аниқроқ айтсак, футболчи Нигерия термасига қарши баҳсда захирадан майдонга тушишдан бош тортгач, бош мураббий Златко Далич ундан воз кечиб қўя қолди. 2 ойдан сўнг жамоа футболчилари Калиничга ҳам ЖЧ кумуш медалини юборишга қарор қилишди, аммо футболчи бундай марҳаматни қабул қилгани йўқ: «Медаль учун раҳмат, лекин Россияда ўйнамадим...». Айтганча, Никола ва Далич кейинчалик ярашишди, аммо ҳужумчи ўша воқеадан буён терма жамоага бирор марта чақирилмади.

О.АТАБОЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:00, 27.01.2024. Ўқилди: 2559 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.