Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ферран Торрес: «Кўз тегмасин, ҳозир энг яхши ҳолатдаман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испаниялик иқтидорли ҳужумчи Ферран Торрес 21 январь куни «Барселона» сафида 100-ўйинини нишонлади.

Диққатга сазовор томони, у «Бетис»га қарши кечган сафар ўйинида «хет-трик»ка эришиб, юбилей шарафига муносиб совға ҳозирлади. «Барселона» расмий сайти вакиллари эса учрашувдан кейин Ферранни алоҳида табриклаб, қувончли кунида ундан интервью олишди. Ҳужумчи суҳбат давомида ажойиб спорт формаси ва ақлий ривожланиши ҳақида гапирди, яна «акула» лақабига муносабат билдирди.

— 100та ўйин маррасига эришиш сиз учун нимани англатади?

— Бу бир орзунинг ушалишидир. «Барселона»га ўтишнинг ўзи орзу эди, энди жамоа либосида 100та ўйин... Табиийки, бағоят хурсандман, клубга имкон қадар ёрдам бериш ва «Камп Ноу»да кўп йиллар қолишдан умидворман.

— Сиз учун қайси онлар энг қадрлиси?

— Жароҳат ва узоқ давом этган мажбурий танаффусдан кейин «Сан-Мамес» стадионида урган голимни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Албатта, биз ютган икки соврин — мамлакат суперкубоги ва Ла Лига чемпионлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Учинчиси эса... Йўқ, буниси лаҳза эмас, балки мавсумнинг бошланиши. Бинобарин, энг яхши спорт формасига кириб олдим, менталитетим ўзгарди, ўйин вақти учун кечган кураш қийинчилигини енгиб ўтдим. Оддий айтганда, ҳаммасини ўзгартириб, кўпроқ имкониятга эга бўла бошладим ва энди улардан унумли фойдалансам, бас. Доим атрофимдагиларга бир гапни такрорлайман: «Имконсиз ишнинг ўзи йўқ ва агар ўз устингизда қаттиқ шуғуллансангиз, муваффақиятга эришасиз, охир-оқибат».

— «Барселона» учун 25та гол уришга улгурдингиз ва бош мураббий Хави давридаги иккинчи тўрурар бўлиб турибсиз. Хўш, у билан муносабатингиз қандай? Айтингчи, Хави фаолиятингиз учун айнан нима қилди?

— Аввало, клубга олиб келди, салоҳиятимга ишонди ва мени лойиҳанинг бир қисмига айлантирди. Нафақат ундан, балки бутун мураббийлар штабидан бағоят миннатдорман. Мана, ҳар бир мутахассиснинг ўз йўналиши бўйича қўллаб-қувватлаётгани майдонда ҳам акс эта бошлади.

— Саламанкада гол уриб, ўтган мавсумдаги шахсий натижангизни такрорладингиз. Кейин «Бетис» дарвозасини 3 марта нишонга олдингиз — шу «хет-трик» билан жорий мавсумда урган голларингиз сони 11тага етди. Ўзингизга ишонч ортганини баралла таъкидлаш мумкинми?

— Ҳозир бутун фаолиятим давомидаги энг яхши спорт формасидаман. Ҳар ҳолда, ҳеч қачон ўзимга бунчалик қаттиқ ишонмаганман. Айниқса, руҳий жиҳатдан анча кучайдим.

— Ортда қолган шаклланиш жараёни қанчалик муҳим, менталитет-чи?

— Ҳамма гап менталитетда эканлигини англаганимга анча бўлди. Бу ҳам майдон, ҳам унинг ташқарисида ўзингни яхши ҳис қилишинг учун жуда зарур саналган ишончни яратади. Шунингдек, қаттиқ ишлаш, камтар ва изчил бўлишга ҳам замин ҳозирлайди. Оддий айтганда, менталитет бошқалардан ажралиб туришингга ёрдам берадиган интизом асосидир.

— Индивидуал менталитет жамоага қандай сингдирилади? Умуман, сизнинг тажрибангиз руҳий ҳолати паст футболчиларга ижобий таъсир кўрсатиши мумкинми?

— Албатта, жамоа бирлигини сақлашга ҳисса қўшишни хоҳлайман. Баъзан ҳазиллашаман, ўз тажрибам билан ўртоқлашаман. Ҳа, ҳали ёшман, лекин шукрки, мавсумнинг мураккаб қисмини қандай енгиб ўтиш борасида тажрибам йўқ эмас. Умуман, клубда ҳамма бир-бири учун қайғуради ва буни кўриш кучингизга куч қўшади.

— Хўш, Ферран Торрес «Барса» либосидаги 100та ўйинда нечоғли ўзгарди?

— Ҳозир бутунлай бошқачаман. Ҳам шахс, ҳам футболчи сифатида. Айниқса, муаммоларни ҳал қилишга ёндашув ўзгарди. Табиийки, 2,5 йил ичида кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Такомиллашиш жараёни тўхтамайдиган «Барселона» каби клубларда эса ўрганиш янада осонроқ. Тўғри, талаб ҳам қатъий: ҳар куни тинимсиз ўрганишингиз ва такомиллашиб боришингиз шарт.

— 2 йилдан кейин қаерда бўлишни хоҳлардингиз?

— Ушбу жамоада қолиб, унга совринлар ютишда қўлдан келганича  ёрдам беришни истардим.

— «Акула» лақабига муносабатингиз қандай, бу борада ҳазиллар кўпми?

— Бошида ҳамма ҳазиллашарди, энди  бу оддий ҳолатга айланди. Такрорлайман, менталитет жуда муҳим ва жамоадошларим мени ўрнак сифатида кўрсатишади. Мураккаб вазиятдан чиқиб кетишни уддалаганим ва бош­қаларни ҳам худди шундай йўл тутишга ундаётганимдан келиб чиқсак, лақаб чакки эмас, тўғрими?

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:08, 02.02.2024. Ўқилди: 1364 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик