Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Металлург» Қозоғистон клуби устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки йиғинни давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Қозоғистон Премьер лигаси вакили – Толдиқўрғоннинг “Жетису” жамоасига қарши тўртинчи назорат учрашувини ўтказди ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Ўйин бекободликлар учун ўта омадсиз бошланди. Толдиқўрғонликларнинг биринчи ҳужумиёқ дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Ўнг қанотдан жарима майдонига узатиб берилган тўпни ҳимоячимиз ёпа олмади ва “Жетису”нинг қанот ҳужумчиси ортиқча қийинчиликсиз дарвозани нишонга олди.

Ўтказиб юборилган голдан “Металлург” футболчилари тушкунликка тушишмади. Аксинча тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олган Веско Стешевич шогирдлари шимолликлар дарвозаси ёнида кетма кет хавфли вазиятларни содир этишди. Шундай ҳужумлардан бирида “Жетису” ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан ўйнади. Пенальтини Бобан Жоржевич аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Танаффусдан сўнг ҳам ўйин сценарийси ўзгармади. Ташаббус тўлиқ Тошкент вилояти вакиллари томонида бўлди. 64-дақиқага келганда “Металлург” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўнг қанотдан тўпни Шаҳзодбек Ғофурбеков жарима майдони ичига етказиб берди. Бобан Жоржевичнинг зарбасини қозоғистонликлар қайтаришгандек эди. Аммо жарима майдони ичида пайдо бўлган Сирожиддин Қўзиев тўпни дарвоза тўрига тўғрилаб қўйди – 2:1. Шу тариқа “Металлург” Туркия сафаридаги биринчи ғалабасини тантана қилди.

Эртага "Металлург" Анталиядан Белек шаҳрига кўчади. Бу ерда ҳам бекободликлар кундалик машғулотлардан ташқари назорат ўйинларида майдонга чиқишни режалаштиришган.

Назорат учрашуви
“Металлург” (Бекобод) – “Жетису” (Толдиқўрғон) – 2:1 (1:1).
10 февраль 2024 йил. Анталия. “Нирвано Космополитан” спорт мажмуаси футбол майдони.
Голлар: Бобан Жоржевич (25-п), Сирожиддин Қўзиев (64)
“Металлург”: Акмал Ортиқов, Эргаш Исмоилов, Ризо Яздандўст, Даврон Эргашев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Худойшукур Сатторов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Марко Миличкович, Далер Шарипов, Бобан Жоржевич.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:50, 10.02.2024. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик