Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Баҳодир Жалолов ихтисослаштирилган бокс спорт мактабини бориб кўрди.

Олимпиада ва Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра жаҳон ва уч карра Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов Ўзбекистон спортининг байроқдори ҳисобланади. У кейинги йилларда профессионал боксда ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқда.

Юртимизда бундай чемпионлар фаолиятини тарғиб қилиш, уларнинг намунасида ёш спортчиларни тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига мувофиқ, шундай яна бир маскан – Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди.

Бу ерда халқаро даражадаги боксчиларни тайёрлаш, бунинг учун юқори малакали мураббий ва мутахассисларни жалб этиш, ўқув-машғулотларни халқаро стандартлар даражасида ташкил қилиш ҳамда илғор тажрибалар асосида унинг сифатини ошириб бориш йўлга қўйилмоқда.

Тўрт қаватли замонавий бинода бунинг учун барча шароит яратилган. Биринчи қаватда асосий спорт зали, сузиш ҳавзаси, тиббиёт хонаси ва ошхона бор. Иккинчи қаватда психология, хорижий тиллар, назарий машғулотлар, информатика ва ўқитувчилар хоналари, шунингдек, 45 ўринли меҳмонхона жойлашган. Учинчи ва тўртинчи қаватларда 235 ўринли ётоқхона, маънавият хонаси ташкил этилган. Шунингдек, бино ертўласида автотураргоҳ қурилган.

Бокс мактаби 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11-синфларга ҳар йили 25 нафардан ўқувчи саралаб олинади. Илк иқтидорлар 2022 йилги ўқув йилида қабул қилинган ва бугунги кунда 50 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда. Улар бутун мамлакатимиздан келган талабгорлар орасидан саралаб олинган.

Баҳодир Жалолов мактаби ўқувчилари 2023 йилда халқаро ва республика мусобақаларида 26 та олтин, 18 та кумуш, 15 та бронза медални қўлга киритган. Бу йил ҳам қатор турнирларда иштирок этиш режалаштирилган.

Мактаб бутун мамлакатимиз ёш боксчилари учун ўқув-машғулот базаси бўлади. Ёш истиқболли боксчиларни танлаш ва тарбиялаш бўйича бошқа спорт мактаблари ва марказлари билан ҳамкорлик қилиб боради.

Шу боис мактабда ёш спортчилар, соҳа мутасаддилари билан мулоқот бўлди. Мулоқотга видеоалоқа орқали ҳудудлар ҳам уланди.

– Биз бу йилни Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилдик. Ҳар доим ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, ёшларга керакли шароитларни яратаяпмиз. Уларнинг салоҳияти, интилиши кучли. Бокс бўйича дунёда етакчилар қаторидамиз. Бу салоҳиятни, иқтидорли ёшларимизни ривожлантириш мақсадида шу мактабни ташкил этдик. Энди Баҳодир Жалолов мактаби ўз йўналишида  худди Президент мактабидек намунавий тизим бўлади. Бокс методологияси, диетологияси, тиббиёти, психологияси ҳудудлардаги спорт мактабларида ҳам ривожлантирилади, – деди Шавкат Мирзиёев.  

Вилоят ҳокимларига спорт федерациялари билан ҳамкорликни яхшилаш, ҳудудларда уларнинг ишига кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш, хусусан, уларни боксга жалб этиш, бунинг учун мактаб ва тўгаракларда шароитларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Манба: president.uz
Киритилди: 14:53, 06.03.2024. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик