Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» «Навбаҳор»дан устун келди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 1-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Пахтакор» Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасини қабул қилиб ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ тошкентликлар олдинга ташланишди. 2-дақиқадаёқ улар ҳисобни очиш имконига эга бўлишганди. Жамоанинг янги аъзоси Жора Оганесян рақиб дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрганди. Бироқ Денис Романенко тўпни бартараф этди.

Кейинги дақиқаларда эса вазият «Навбаҳор» томонга ўтди. Аввалига «Пахтакор» ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Бойдадаев ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ зарба ноаниқ кўриниш олди. 14-дақиқага келиб «Навбаҳор»нинг жарима зарбаси хавфли кўриниш олганди. Бироқ Ғайрат Жумаев томонидан берилган зарбани Лобанов бартараф этди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, Жўраевда яна бир имконият юзага келди. Бироқ унинг зарбасини бу Лобанов қийинчилик билан бўлсада ушлаб олди. Кейинги вазиятда Кошелевнинг зарбасини яна Лобанов бартараф этди.

«Навбаҳор»нинг 10 дақиқалик устунлигидан кейин «Пахтакор» яна ташаббус кўрсата бошлади ва бу устунликнинг дастлабки ҳужуми самарали якунланди. Жора Оганесяннинг чап қанотдан ошириб берилган тўпига биринчи бўлиб етиб келган Игорь Сергеев боши билан унча кучли бўлмаган, аммо ноқулай зарба йўллади. Бу зарбани Романенко бартарафга этишга ожизлик қилди.

Голдан кейин иккала томонда ҳам имкониятлар кам бўлди. Козакнинг зарбаси ноаниқ кетган бўлса, Абдумажид Тоировнинг зарбасини Лобанов эгаллаб олди. 37-дақиқага келиб «Пахтакор» жарима зарбасини тепиш имконига эга бўлди. Жарима зарбасини Жора Оганесян амалга оширди. Унинг зарбаси унчалик кули бўлмасада, «жонли девор»дан ошиб ўтди. Денис Романенко қайтариши мумкин бўлган ҳолатда негадир тўпга қўлини чўзмади ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим бошида яна «Навбаҳор»да имкониятлар юзага келди. Бироқ кўп вазиятларда зарбаларга куч, ҳужумчиларга тезлик етишмай қолаверди. Ҳақиқий голга тортадиган вазият эса 64-дақиқага келиб содир бўлди. Майдон марказида Темур Султонов хатога йўл қўқди ва бир йўла уч «Пахтакор» футболчиси «Навбаҳор»нинг бир ҳимоячисига қарши қолиб кетди. Бу вазиятда Жора Оганесян тўпни шерикларига етказиб беришдан кўра зарба беришни афзал билди. Бироқ унинг зарбасига ҳимоячи оёқ қўйишга улгурди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. «Пахтакор»нинг бурчак зарбасидан кейин Кахи Махарадзе Папен услубида дарвозага зарба берди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 73-дақиқага келиб Станислав Андреев дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятда чиқиб бориб, тўғри Романенконинг ўзига зарбани йўллади. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Козак тўпни яна Андреевга етказиб берди. Андреев бу сафар ҳам зарбани Романенконинг ўзига йўллади.

86-дақиқада Азим Аҳмедовнинг марказдан бошлаб берган ҳужумни Почуев давом эттирганди. Унинг пасидан кейин Бойдадаевнинг берган зарбаси дарвозанинг анча юқорисидан ўтиб кетди.

90-дақиқага келиб Темурхўжа Абдухолиқов Жаҳонгир Меҳмоновни ортда қолдириб Романенкони устидан тўпни «парашют» услубида ташлаб қўйишни мўлжаллаганди. Бироқ Романенко сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бу учрашувдаги сўнгги хавфли вазият бўлиб қолди ва биринчи бўлимдаги ҳисоб ўзгармай қолди. «Пахтакор» янги чемпионатдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, «Навбаҳор» илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

ЎзПФЛ. 1-тур
ПАХТАКОР – НАВБАҲОР 2:0 (2:0)
Голлар: Игорь Сергеев (21), Жора Оганесян (36).
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 5. Акбар Исматуллаев, 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов, 29. Владимир Козак, 7. Кахи Махарадзе, 26. Дилшод Шарофетдинов, 28. Станислав Андреев (3. Ғулом Ўрунов, 79), 34. Ойбек Қиличев, 10. Жора Оганесян (15. Жамшид Искандеров, 70), 19. Игорь Сергеев (9. Темурхўжа Абдухолиқов, 57).
«Навбаҳор»: 16. Денис Романенко, 4. Абдумажид Тоиров, 13. Тимур Султонов, 15. Виталий Почуев, 6. Леонид Кошелев (30. Собир Ҳамидов, 63), 7. Абдуазиз Султонов (21. Азам Алиев, 46), 8. Азимжон Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдадаев, 20. Ғайрат Жўраев, 25. Абдураззоқ Жўраев (23. Абдумалик Абдуллаев, 46), 32. Жаҳонгир Меҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Ойбек Қиличев (44) - Абдуазиз Султонов (38), Абдумажид Тоиров (43), Илҳом Бойдадаев (79).
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи ҳакам: В. Валицкий (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:06, 03.03.2013. Ўқилди: 4726 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.