Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Сўғдиёна» «Бунёдкор»га дош бера олмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги баҳс аслида жиззахликларнинг майдонида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо "Сўғдиёна" стадионига мавсум шай бўлмагани учун уларнинг илтимосига кўра Тошкентга — "Жар" стадионига кўчирилди.

Ушбу кўчирилишдан мухлислар хабардор бўлишмаган шекилли, "Жар"га у қадар кўп мухлис ташриф буюрмади. Ушбу баҳс мавсумнинг илк ўйини бўлгани учун давлатимиз мадҳияси садолари остида жамоа сардорлари мамлакатимиз байроғини кўтаришди.

Таркиб жиҳатдан ёш ва унчалик тажрибали бўлмаган "Сўғдиёна"нинг "қалдирғочлар"га қаршилик қила олмаслиги олдиндан маълум эди. Аммо 12-дақиқада жиззахликлар сардори Жамил Кимсановнинг майдондан четлатилиши амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Бу вазиятда Жамил дарвоза чизиғи устида дарвозага кириб кетаётган тўпни қўли билан қайтариб қолганди. Александр Пишур эса пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 28-дақиқага келиб жиззахликлар дарвозасига пенальти белгилади. Ҳимоячилардан бири ўз жарима майдончаси ичида Пишурга нисбатан қўполлик ишлатди. Бу галги пенальтини ҳам украиналик ҳужумчининг ўзи амалга оширди ва ҳисобни 2:0га етказди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Лутфулла Тўраев қанотдан ошириб берилган тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади ва биринчи бўлимдан сўнг ҳисобнинг 3:0 бўлишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин суръати ўзгармади — ўйин бир дарвоза атрофида кечди. Александр Пишур яна бир гол киритиб, ўйинда "хет-трик"ка эришган бўлса, захирадан майдонга тушган Камолиддин Мурзоев бош билан дарвозани ишғол қилди. Якуний ҳисоб — 5:0.

ОЛИЙ ЛИГА. 1-ТУР.
БУНЁДКОР - СЎҒДИЁНА - 5:0 (3:0)
Голлар: Александр Пишур (13-пенальти, 28-пенальти, 71), Лутфулла Тўраев (32), Камолиддин Мурзоев (87)
Огоҳлантиришлар: Луфтулла Тўраев (8), Марко Блажич (51) Хайрулла Каримов (90)
Четлатиш: Жамил Кимсанов (12)
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Марко Блажич (Алибобо Раҳматуллаев 72), Жавлон Иброҳимов, Александр Пишур, Лутфулла Тўраев (Камолиддин Мурзоев 56), Фозил Мусаев, Саҳоб Жўраев (Жасур Ҳасанов 46), Олег Зотеев
"Сўғдиёна": Александр Меленчук, Жаводулла Ибрагимов (Расул Ҳайитов 65), Илҳом Комилов, Муроджон Тошматов, Ботиржон Каримжонов, Хуршид Йўлдошев, Зафар Нарзиқулов, Жамил Кимсанов, Ренат Байрамов (Сирож Ҳамроев 74), Анвар Раҳимов (САмандар Рашидов 90), Элёр Орипов
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:04, 04.03.2013. Ўқилди: 4511 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик