Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ана бўлмаса! Фабрицио Романо "буюртма постлар"да гумонланмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мунозаралар марказида жаҳон футболининг асосий инсайдери Фабрицио Романо турибди: италиялик журналист "буюртма постлар" жойлаштиришда гумон қилинмоқда. Аллақачон тергов ишлари олиб борилмоқда.

Миш-мишлар нархи 6000 долларгача бўлиши мумкин. Романо агентлиги клублар билан бевосита боғланган

Ҳикоянинг илдизлари март ойининг бошларига бориб тақалади: ижтимоий тармоқларда Норвегиянинг баъзи топ-клублари (жумладан, "Волеренга") Фабрицио Романо билан боғлиқ бўлган Меммо агентлиги билан боғланиб, футболчиларни реклама қилишни таклиф қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Нархлар рўйхати кичик, аммо яхшигина кўрсаткич юзага келган:

Яъни, "Романодан шахсий салом" постлари: $196.

Ижтимоий тармоқдаги пост: $1100.

Видеода тилга олинган футболчилар учун: тахминан 6000$.

Ижтимоий тармоқларда мижозлар билан ёзишмаларнинг шунақа скриншоти тарқатилмоқда:

"Ушбу сўров тўғридан-тўғри Фабриционинг телефонига тушади, шунинг учун сиз унга ўзингиз эълон қилмоқчи бўлган трансфер маълумотларини ҳам, видео эълонларни ҳам киритишингиз мумкин. Нархи 11 600 крона ($ 1 097) атрофида бўлади.

Бу шов-шув пайтида Норвегиянинг Idrettspolitikk нашри Фабрицио билан боғланиб, у агентликдан футболчиларни реклама қилиш учун фойдаланаяптими, деб сўради. Романо изоҳ беришдан бош тортди.

"Волеренга" клубининг маркетинг бўлими бошлиғи Меҳран Амундсен-Ансари инсайдердан ҳафсаласи пир бўлди: "Футболдаги етти йил давомида мен кўплаб ғалати таклифларни олдим, аммо бу пуллик миш-мишлар таклифидан ҳайратга тушдим ва бу дунёдаги энг машҳур журналистлардан бири. Мутлақо бемаънилик, шундан кейин мен уни ижтимоий тармоқларда кузатишни тўхтатдим", – деди Ансари.

Баъзи футболчилар аллақачон гумон қилинмоқда: "Копенгаген"дан Бардежжи ва Мудрик

Мавзу тафсилотлар билан тўлиб кетган. Ҳозирги жанжаллардан бири копенгагенлик 18 ёшли Руни Бардежжи билан боғлиқ шартнома бўлди. 2023 йилда ярим ҳимоячи мунтазам равишда майдонга тушди, Чемпионлар лигасида "Манчестер Юнайтед"га гол урди ва гигантларнинг қизиқишини уйғотди (инсайдерлар "Барселона", "Челси" ва шунчаки "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапиришди). Бироқ 2024 йилда у кутилмаганда ўйнашни тўхтатди: ўйинларнинг ярмидан кўпини (етти ўйиндан тўрттасини) захирада ўтказди. Февраль ойи охирида Романонинг аккаунтида Бардежжи ҳақидаги пост пайдо бўлди: "Европадаги асосий истеъдодлардан бири билан ғалати вазият юзага келди. Йилнинг биринчи ўйинларида 10 та гол урган тўпурардан ўйин амалиётини олиб қўйишди. Гап шундаки, Бардежжи янги узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи эмас: ёздан бошлаб унинг шартномасида 18 ой қолади, баъзи топ-клублар унинг ҳолатини ҳозирданоқ кузатиб боришмоқда", – деганди Романо.

Кейинчалик клуб Романодан олинган маълумотни қатъиян рад этди ва Дания ОАВ вазият бўйича ўз текширувларини бошладилар. Айнан ўша пайтда инсайдер ўйинчилар ҳақидаги миш-мишларни эълон қилгани учун пул олаётгани ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлди.

Даниялик журналист ва Tipsbladet муҳаррири Багер Тогерсен Романога очиқчасига ҳужум қилди: "Фабрицио Романо тез-тез ўйинчиларнинг агентларидан маълумот олади ва уларга доим хизмат қилади. Бу ерда футболчи клубга босим ўтказмоқчидек кўринади. Бу журналистика эмас, балки клублар ва агентлар реклама учун пул тўлайдиган бизнес. Журналистикага ўхшаган нарса аслида соф иқтисодий тамойилларга асосланган", – деди Багер.

Қўшимчасига, Романо анчадан бери "Челси"даги Михаил Мудрикнинг карьерасини кўтарганликда гумон қилинади. Италиялик журналист твиттерда украиналик ярим ҳимоячининг Лондон клубига ўтиши ҳақида расман эълон қилинганидан сўнг 32 (!) тагача пост жойлаган. Ҳамма твитлар фақат Михаилга бағишланмаган: баъзида улар "Челси" таркибининг одатий анонслари билан тўлдириларди, аммо барибир бошқа клубларга бўлган эътибордан фарқ қилади. Италиялик мутахассис ҳатто 2023 йилнинг октябрида Мудрикнинг Мальтага урган голига ҳам муносабат билдирган.

Мудрик учун ёзилган постларнинг ичидаги унга алоқадор бўлмаган твитлар қаторига қуйидагилар киради: жамоадошларининг "Челси" учун биринчи голга муносабати, Маурисио Почеттинонинг унга совға қилган китоби, сўнгги ўйинлардаги статистика ва Мудрик қандай яхшиланиши кераклиги ҳақида бош мураббий билан суҳбат. Шубҳалар бир ой олдин кучайди: 28 февраль куни The Athletic нашри Мудрикнинг "Арсенал"га ўтмаганидан ҳафсаласи пир бўлгани ва "Челси" билан шартнома имзолашга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эди. Эртаси куни Фабрицио Романо раддия эълон қилди:

"Михаил Мудрик ҳеч нарсага имзо чекишга мажбурланмаган ва буни эсдан чиқармаслик керак, шунинг учун у лондонликларнинг клубига ўтишга рози бўлди. Албатта, Мудрик "Арсенал"га ўтишни хоҳларди, қай даражада экани маълум эди, аммо энди у бутун эътиборини "Челси"га қаратган. Унинг ёздаги бошқа режалари ҳақида билмайман", – деганди Романо.

Киритилди: 11:52, 22.03.2024. Ўқилди: 2055 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик